Ёшларни ёт гоялардан асраш.

7-04-2021, 10:37 admin Мақолалар 631

Ёшларни ёт гоялардан асраш.
Бугунги кунда дунё турли сохаларда ўзгариб, шиддат билан ривожланиб бормокда. Илм олиш, касбкор билан шуғулланиш, инсонларнинг ўзаро мулоқот ва фикр алмашинувида ҳам янгидан янги ўзгаришлар бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Интернет уяли телефон, ижтимоий тармоқ орқали мулоқот ва ахборот алмашинувига хизмат қилувчи фейсбук, твиттер, вайбер, телеграмм каби дастурлар шулар жумласидандир. Илм-фаннинг ютуғи бўлмиш бу янгиликлар инсонларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилаётгани, олис масофадан туриб илм олиш, дунё янгиликларидан бир зумда воқиф бўлиш ва маълумотларни осон тарқатиш имконини бераётгани шубҳасиз. Бироқ кейинги йилларда мазкур тармоқларнинг ёшлар тарбиясига салбий таъсири кўрсатаётган жиҳатлари ҳам кўзга ташланаётгани кўпчиликни ташвишга солиши табиий. Чунки келажагимиз пойдевори бўлган ёшларнинг соатлаб бу тармокларда мақсадсиз утиришлари илм олиш, касб-хунар эгаллаш ва бошка хайрли ишларга сарфланиши керак бўлган гулдек умрининг беҳуда ва бесамар кетишига сабаб бўлади. Қолаверса ,бугунги кунда ижтимоий тармокларда тарқатилаётган маълумотларнинг катта қисмини ёшлар маънавиятининг тубанлашувига туртки бўлувчи ,миллий ва диний кадриятларимизга зид бўлган хабарлар, урф-одатлар ташкил этади. Шу билан бирга кўпни кўрган ота-боболаримиз ўгитларида, шунингдек, муқаддас Ислом дини кўрсатмаларида ҳам инсонларнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати одоб-ахлоқ тамойилларига асосланмоғи зарур экани таъкидланган. Хатто илм олиш ҳам одоб-ахлоқ асосида бўлмас экан, олинган илмнинг жамиятга фойдасидан кўра зарари кўпрок тегади.
Вақтни беҳуда сарфлаш эса ,фурсатни бекорчи ва манфаатсиз ишлар билан ўтказиш демакдир. Ҳар бир инсон умрини қандай ўтказгани ва нималарга сарфлагани хақида бир кун сўралишини унутмаслиги лозим. Бу ҳақида хадисларда ҳам муҳим кўрсатмалар келган бўлиб, унда айтилишича «Банда қиёмат куни тўрт хислатидан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди; 1)Умрини нима билан ўтказгани; 2) Ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани; 3) Мол-дунёни қай юсинда (қайси касб орқали) топгани ва нималарга сарфлагани; 4) Ўрганган илмига қандай амал қилгани сўралади.» (Баззор ва Табароний ривояти).
Ҳозирга кунда нафақат ёшларнинг, балки маънавияти паст инсонларнинг интернет орқали нотаниш суҳбатдош билан мулоқотда бўлиб, таъкикланган мавзулардан гап очиш, хиссий, эхтиросли сухбатга берилиб кетиш хавфи бор. Бу эса, беҳаёлик, бузуқчилик каби турли кунгилсиз холатларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун интернет ва бошқа ижтимоий тармоқларда инсон ҳеч ким уни назорат қилмаса ҳам доимо Аллох уни кузатиб турганини ҳис қилмоғи лозим. Бу хақида Қуръони каримда «Албатта, Раббингиз (барча нарсани) кузатиб турувчидир», (Фажр,14) деб марҳамат қилинади. Бундай вазиятда ёши улуғ кўпни кўрган мўйсафидлар, устоз ва мураббийлар ҳамда ота-оналардан улкан матонат ва фарзандлар тарбияси учун жонкуярлик талаб этилади. Чунки ёшларни ҳеч қачон интернет, ижтимоий тармоқлар ва бошқа замонавий телекоммуникация воситаларидан бутунлай чеклаб бўлмайди. Ўз навбатида бундай қилиш салбий оқибатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бунинг ўрнига ёшларни замонавий телекоммуникация воситаларидан туғри фойдаланишга ўргатиш, одоб-ахлок ва хавфсизлик қоидаларига амал килишга ундаш лозим. Чунки кадимдан ўзбек халқи илм-фан ва одоб-ахлоқда бутун оламга ўрнак ва намуна бўлиб келган. Шу билан бирга, аждодларимиз одоб-ахлок ,илм-фан билан боғлик ютуқларни юксак қадрлаб, уларнинг авлоддан авлодга етиб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратганлар. Шундай экан, интернет ва ижтимоий тармоқдан фойдаланишда аждодлар ўгитлари ва динимиз кўрсатмаларига амал қилсак, албатта ёшларимизни ва улар орқали замонавий илм-фан ютуқларини тараққиёт, юрт ободлиги ва фаравонлиги учун йуналтира олган бўламиз.



Навоий шаҳар бош отинойиси : Бурхонова Чинни.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш