Ёшларни ёт ғоялар таъсирига берилишни олдини олиш .
Бугунги кунда дунё турли соҳаларда ўзгариб,шиддат билан ривожланиб бормокда. Интернет уяли телфон ,ижтимоий тармоқ билан мулоқот ва ахборот алмашинувига хизмат килувчи Фейсбук,телиграмм каби дастурлар,инсонларнинг узоғини яқин,мушкулини осон қилиш илм олиш,дунё янгиликларини бир зумда билиш имкониятини бераётгани шубҳасиз. Бироқ кейинги йилларда мазкур тармоқларнинг ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганлиги ҳам кўпчиликни ташвишга солиши табиий.Чунки келажагимиз пойдевори бўлган ёшларнинг соатлаб бу тармоқларда мақсадсиз ўтиришлари илм олиш ,касб ҳунар эгаллашга сарфланиши керак бўлган умрини бесамар кетишига сабаб бўлади,қолаверса бугунги кунда ижтимоий тармокларда тарқатилаётган маълумотларни катта кисмини ёшлар маънавиятининг тубанлашувига туртки бўлувчи,миллий ва диний қадриятларимизга зид бўлган ҳабарлар,урф одатлар ташкил этади .Хўш , интернет тармоқларидан фойдаланишда нималарга эътибор қаратмоғи лозим.Энг аввало Интернет ва ижтимоий тармоқларда киршдан олдин аниқ мақсадни белгилаб олиш керак. Хар бир инсон умрини қандай ўтказгани ва нималарга сарфлагани ҳақида бир кун сўралишини унитмаслик лозим. Куръони каримнинг оятларида хам инсонлар учун муҳим кўрсатмалар келган бўлиб унда турли воситалар оркали олинаётган ҳабар ва маълумотларга кўр - кўрона эргашишдан кайтарган. (Эй инсон ) Ўзинг (аник) билмаган нарсага эргашма ! Чунки қулоқ, кўз, дилнинг ҳар бири туғрисида ( хар бир инсон) масъул бўлур ( Исро 37).Демак, инсон интернет ва ижтимоий тармокларда кўрган, эшитган ҳар бир маълумотига ишониши, унга эргашиши оқибатида Аллох олдида хам сўралади. Айрим ёшларимизни диний ва дунёвий билимларни етарли ўзлаштирмаганликлари ҳамда дин ниқоби остидаги экстремистик ташкилотларнинг асл мақсадлари ҳақида билмасликлари турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишларига сабаб бўлса, айрим ёшларни бу мудҳиш оламга кириб қолиши моддий қийинчилик оиладаги етишмовчилик каби ҳолатлар сабаб бўлади. Президентимиз Ш Мирзиёевнинг 2018 йил 16- апрелдаги " Диний маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари туғрисидаги фармонига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида " вакф" хайрия жамоат фонди ташкил этилганлиги кам таъминланган оилалар, эхтиёжманд фуқороларга моддий ёрдам кўрсатилаётгани турли ғаразли мақсадда изғиб юрган кишиларни ёшлар ҳаётига оғу солишини олдини олаяпти.
Турли оқимларга эргашаётганлар кўпаймаслиги, диндошларимизнинг сафи кенг ва мустаҳкам бўлиши учун хар биримиздан улкан маъсулият,эътибор талаб килади. Биз динимиз курсатмаларида баён этилгани каби яқин кишиларимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Асрлар давомида бағрикенглик, тенг ҳуқуқлилик асосида яшаб келган бир бутун Ўзбекистан халкига айланган инсонлар ўртасида парокандалик, ишончсизлик туғдиришга ҳаракат қилаётган турли оқимларни қабих ниятларидан ўсиб келаётган ёшларимизни огох қилайлик.
Аллох таола Куръони каримда Уларга " Ерда фасод ( бузгунчилик) қилмангиз! дейилса улар " Албатта биз чин ислохчилармиз " дейдилар.Огоҳ бўлингки айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин буни ўзлари сезмайдилар " ( Бакара 11-12) дея марҳамат қилган. Юкоридаги ояти карималардан маълум бўлдики инсонларни, туғри йулга бошлаш, уларни бузғунчилардан огоҳ этишда барчамиз узаро ҳамкорликда бир тан, бир жон бўлиб ҳаракат қилмогимиз лозим.
Навбахор тумани отинойиси
М. Ҳайитова.