Оммавий маданият – маънавий тубанлик.

6-02-2021, 14:53 admin Мақолалар 435

Оммавий маданият – маънавий тубанлик.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бугунги кунда дунё турли соҳаларда ўзгариб, шиддат билан ривожланиб бормоқда. Шунинг учун ҳам биз мана шу мавзуда тўхталиб ўтишимиз бежиз эмас. Зеро жамиятимиз ҳаёти, айниқса инсонлар ўртасида ўзаро ахборот алмашиш, илм олиб, касб-кор билан шуғулланиш, фикр алмашиш, маълумот олишда интернет тармоғининг аҳамияти кундан кунга ортиб бормоқда.
Илм фанининг ютуғи бўлмиш бу янгиликлар инсонларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилаётгани, олис масофадан туриб илм олиш, дунё янгиликларидан бир зумда воқиф бўлиш ва маълумотларни осон тарқатиш имконини бераётгани шубҳасиздир. Интернет тармоғидан фойдаланиш одоби ижтимоий одобларнинг энг аҳамиятлиларидан бири ҳисобланади.
Ҳар бир нарсанинг яхши ва ёмон тарафи бўлганидек, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларнинг ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиб, айрим бузғунчи оқимларнинг интернетдан ўз ғаразли йўлида кенг фойдаланаётгани, ёшларни ўз домига тортмоқда. Шунинг учун ҳам халқимиз, хусусан ёшларни ана шундай хатарлардан огоҳ этиш ҳар бир мўъмин мусулмон зиёли, маърифатпарвар, инсоннинг энг долзарб вазифасига айланиб бормоқда.
Энг аввало, интернет ва ижтимоий тармоқларга киришдан олдин мақсадни белгилаб олиш керак. Акс ҳолда интернет ва ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиб, тунни кунга улаб вақт ўтказиш, нафақат вақт исроф бўлишига балки соғлиқга ҳам салбий таъсир етказади.
Шунингдек ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарларнинг ҳаммасини ҳам ишончли деб бўлмайди. Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали олинаётган хабарларга мутлоқ ҳақиқат деб қарамаслик, улардан фойдаланишнинг муҳим шартларидан биридир.
Бу ҳақда Қуръони каримнинг (“Ҳужурот” сураси 6-оят)ида шундай дейилган: “Эй мўъминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар берса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган холингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!”
Кўпинча тарқатилган ёлғон маълумотлар оқибатида инсоннинг обрў ва шаъни топталмоқда, шариятимизда қайтарилган катта гуноҳларга йўл очилмоқда. Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи васаллам.) муборак ҳадиси шарифларидан бирида шундай деганлар: яъни
- “Жаброил (а.в.) мени осмонга олиб чиққанда бир қавмнинг олдидан ўтдим. Уларнинг мисдан тирноқлари бўлиб, у билан юзлари ва кўксиларини тимдашар эди”.
- Мен: “Эй Жаброил, булар кимлар?” – деб сўрадим. Шунда:
- “Улар одамларнинг гўштини еб (яъни уларни ғийбатини қилиб), обрўларини тўккан кимсалардир”- деб жавоб берди. (Имом Абу Довуд ривояти)
Албатта, ижтимоий тармоқни буткул ёмонга чиқаришга ҳаққимиз йўқ. Ижтимоий тармоқ ҳам телевидения, радио каби восита. Уни яхшиликка ишлатса – яхши, ёмонликка ишлатса ёмон натижа беради. Муҳими улардан тўғри фойдалансак, хусусан ёшларни ақлан ва руҳан тўғри тарбия топишида турли ёт қарашлар таъсирига тушиб қолмасликларига хушёр бўлишимиз лозим. Шундай экан, интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда, ёт ғоялар таъсирига алданиб қолмаслик ва динимиз кўрсатмаларига амал қилсак, албатта, замонавий илм фан ютуқларини, юрт ободлиги учун йўналтира олган бўламиз.
Эй менинг мўъмин ва мўъмина азизларим.
Сен нозик, ноёб гулдирсан. Имонингни илм олиш, тўғри йўлга юриш, билимли ва зукко бўлиш, ибодатлар ва тақво билан қўрғонлаб олгин. Ҳаёни либос қилгин. Имонингни сабр билан беза, асло сабрсиз бўлма, ҳақиқий мўъмин ва мўъминалигинг шунда билинади.
Аллоҳ таоло қилаётган ибодатларимизни даргоҳида қабул айлаб, элимизни, юртимизни турли хил фитна ва офатлардан ўзи паноҳида асрасин! Омин.




Кармана тумани "Дўстлик" МФЙ отинойиси: Нафасова Гскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш