Ёшларни ёт ғоялар таъсирига берилишини олдини олиш

9-12-2020, 19:47 admin Мақолалар 576

Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳозирги даврдаги глобаллашув жараёнлари ХХ асрнинг охири ва ХХI аср бошларида бутун инсоният, ер юзидаги барча халқлар ва миллатлар тараққиёти учун, айниқса, ҳаётга кириб келаётган ёш авлод учун мисли кўрилмаган имкониятлар яратиб берганини ҳеч ким инкор этолмайди. Ёшлар ҳаёти ва тарбиясига катта хавф солаётган, бутун жаҳонда бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш ҳақиқий-амалий аҳамиятга эга. Aммо, биринчи президентимиз таъкидлаганидек, "Бизнинг миллиий руҳимиз ва табиатимизга ёт ва бегона бўлган ана шундай ҳодисаларни фақат танқид ва инкор қилиш ёки уларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас. Бундай ҳатарлардан ҳаётимизни асраш, маънавий бўшлиққа йўл қўймаслик учун авваламбор эзгу инсоний ғоялар билан халқимизнинг онгу тафаккурини ва савиясини юксалтириш, жахон майдонида юз бераётган кескин ақл-заковат ва истеъдод мусобақасида беллашувга қодир бўлишимиз шарт. Президентимиз яна айтадиларки: "Тобора кучайиб бораётган бундай ҳатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз зарур. Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин". Бу шароитда ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун виртуал оламда ҳам фаол ҳаракатлар олиб бориш зарур. Ҳозирда ёшларимизнинг барчаси интернет тармоғидан фақат илм йўлида ва дунё ахборот янгиликларидан фойдаланишмокда десак, бироз янглишамиз. Интернетдан турли нотўғри ва баҳаё маълумотларни олишда ҳам фойдаланмоқдалар. Бу каби ноҳуш ҳолатлардан сўнг ёшларни келажакда қахри қаттик, меҳрсиз, ҳаёсиз бўлиб етишмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Балки, бу ҳам ўзига хос ижобий натижадир, лекин ёшларнинг ижтимоий тармоқларга қаттиқ берилиши ва улардан "ҳобби" сифатида фойдаланиш кўрсаткичларининг кескин ошишини ижобий натижа деб бўлмайди. Чунки, мунтазам ижтимоий тармоқлардан кўнгилхушлик учун фойдаланиш, ёшларда, умуман фойдаланувчиларда интернет аддиксияси (зарарли одатга берилиш, қарамлик), ўзига хос интернет касаллигини вужудга келтиради, ҳаётий соф туйғуларни виртуал (реал бўлмаган) туйғуларга алмаштириш замирида: виртуал севги, виртуал дўстлик, виртуал ҳаёт каби минг йиллар давомида юзага келган инсонларнинг табиий ҳаётий туйғуларини, ҳаёт ва инсонлар ўртасидаги мулоқот тарзини виртуаллашувига, натижада ҳатто йўқ бўлиб кетишига асос бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда экстремистлар ва террористларнинг интернет тармоқлари орқали диний экстремизм ва терроризм инсоният ривожига таҳдид сифатида намоён бўлмоқда. Ҳозирги даврда халқаро террорчиликка қарши муваффақиятли кураш олиб бориш, уни таг-томири билан бартараф этиш таҳдидига ўзига хос ёндошиб, унинг сиёсий, фалсафий, маънавий ва психологик асосларига қарши изчил мафкуравий ва ғоявий кураш олиб боришни тақозо қилади. Шу сабабали ҳам ҳозирда терроризм иллатига қарши ҳалқаро ташкилотлар томонидан кураш олиб борилмоқда.
Республикамиз терроризмга қарши қаратилган кўплаб халқаро шартномаларни ратификация қилиб, улардаги мажбуриятларни изчил бажариб келмоқда. Буларнинг ичида энг йирик халқаро ташкилот ҳисобланган БМТнинг ўз ўрни бор. Бугунги кунда БМТ томонидан «Терроризмга қарши кураш бўйича ялпи концепция» лойиҳаси тайёрланаётгани Ўзбекистоннинг терроизмга қарши кураш борасидаги ташаббусларига ҳамоҳангдир. Ҳаттоки интернет орқали никоҳдан ўтиш ҳоллари ҳам кузатилган. Диний экстремизм ва терроризм инсоният ривожига таҳдид сифатида намоён бўлмоқда.
Ҳозирги даврда халқаро террорчиликка қарши муваффақиятли кураш олиб бориш, уни таг-томири билан бартараф этиш таҳдидига ўзига хос ёндошиб, унинг сиёсий, фалсафий, маънавий ва психологик асосларига қарши изчил мафкуравий ва ғоявий кураш олиб боришни тақозо қилади. Шу сабабали ҳам ҳозирда терроризм иллатига қарши ҳалқаро ташкилотлар томонидан кураш олиб борилмоқда.


Хатирчи туман Каттасой МФЙ Отинойиси: Шукурова Салима
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш