Ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига берилишини олдини олиш .

20-01-2021, 17:45 admin Мақолалар 626

Ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига берилишини олдини олиш .

Бугунги кунда дунё турли соҳаларда ўзгариб, шиддат билан ривожланиб бормоқда. Интернет уяли телефон ,ижтимоий тармоқ билан мулоқот ва ахборот алмашинувига ҳизмат қилувчи фейсбук,телеграмм каби дастурлар,инсонларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилаётган илм олиш, дунё янгиликларини бир зумда билиш имкониятини бераётгани шубҳасиз. Бироқ кейинги йилларда мазкур тармоқларнинг ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганлиги ҳам кўпчиликни ташвишга солиши табий.Чунки келажагимиз пойдевори бўлган ёшларнинг соатлаб бу тармоқларда мақсадсиз ўтиришлари илм олиш, касб ҳунар эгаллашга сарфланиши керак бўлган умрини бесамар кетишига сабаб бўлади, қолаверса бугунги кунда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълимотларни катта қисмини ёшлар маънавиятининг тубанлашувига туртки бўлувчи, миллий ва диний қадриятларимизга зид бўлган хабарлар, урф одатлар ташкил этади .Хўш , интернет тармоқларидан фойдаланишда нималарга эътибор қаратмоғимиз лозим.Энг аввало интернет ва ижтимоий тармоқларга киршдан олдин аниқ мақсадни белгилаб олиш керак. Ҳар бир инсон умрини қандай ўтказгани ва нималарга сарфлагани ҳақида бир кун сўралишини унитмаслиги лозим. Қуръони каримнинг оятларида ҳам инсонлар учун муҳим кўрсатмалар келган бўлиб, унда турли воситалар орқали олинаётган хабар ва маълумотларга кўр - кўрона эргашишдан кайтарган. (Эй инсон ) ўзинг (аник) билмаган нарсага эргашма ! Чунки қулок, кўз, дилнинг ҳар бири туғрисида ( хар бир инсон) масъул бўлур ( Исро 37).Демак, инсон интернет ва ижтимоий тармоқларда кўрган, эшитган хар бир маълумотига ишониши, унга эргашиши оқибатида Аллох олдида ҳам сўралади. Айрим ёшларимизни диний ва дунёвий билимларни етарли ўзлаштирмаганликлари ҳамда дин ниқоби остидаги экстремистик ташкилотларнинг асл мақсадлари ҳақида билмасликлари турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишларига сабаб бўлса, айрим ёшларни бу мудҳиш оламга кириб қолиши моддий қийинчилик оиладаги етишмовчилик каби холатлар сабаб бўлади. Президентимиз Ш.М. Мирзиёевнинг 2018 йил 16- апрелдаги " Диний маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги фармонига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида " Вақф" хайрия жамоат фонди ташкил этилганлиги кам таъминланган оилалар, эҳтиёжманд фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилаётгани турли ғаразли мақсадда изғиб юрган кишиларни ёшлар ҳаётига оғу солишини олдини олмоқда.
Турли оқимларга эргашаётганлар кўпаймаслиги, диндошларимизнинг сафи кенг ва мустаҳкам бўлиши учун ҳар биримиздан улкан маъсулият,эътибор талаб килади. Биз динимиз кўрсатмаларида баён этилгани каби яқин кишиларимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Асрлар давомида бағрикенглик, тенг ҳуқуқлилик асосида яшаб келган бир бутун Ўзбекистон халқига айланган инсонлар ўртасида парокандалик, ишончсизлик туғдиришга ҳаракат килаётган турли оқимларни қабиҳ ниятларидан ўсиб келаётган ёшларимизни огоҳ қилайлик.
Аллох таола Куръони каримда уларга " Ерда фасод ( бузғунчилик) қилмангиз! дейилса улар " Албатта биз чин ислохчилармиз " дейдилар.Огоҳ бўлингки айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин буни ўзлари сезмайдилар " ( Бакара 11-12) дея мархамат қилган. Юкоридаги ояти карималардан маълум бўлдики инсонларни, туғри йулга бошлаш, уларни бузғунчилардан огоҳ этишда барчамиз ўзаро ҳамкорликда бир тан бир жон бўлиб ҳаракат қилмоғимиз лозим.
Навбаҳор тумани"Навбоҳор"МФЙ отинойиси:Ҳайитова Маҳбуба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш