Ислом дини ҳаётда аёл шаънини улуғлайди. Қуръони каримда аёллар ҳақида «Нисо»сураси нозил қилинди. Азиз ва мукаррам бўлган инсон зоти ер юзида ўзидан кўпайиб ва ўзига берилган вазифани адо этиши учун Ҳақ таоло ўзининг инсонга ўз жинсидан ҳаёт йўлдоши, қалби сурури, муҳаббат тимсоли қилиб ўз жуфти-биз аёлларни яратди. Жамиятнинг бир қисмини аёллар ташкил этар экан, турмуш юмушларининг кўп қисми улар зиммасидадир. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса демак, жамият соғлом бўлади. Чунки келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келадилар.
Шу жумладан, Сарвари коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда «Жаннат- оналар оёғи остидадир» – деб марҳамат қилганлар. Улуғ мутаффаккир бобомиз Мир Алишер Навоий ҳазратлари ушбу ҳадисни шундай баён этганлар: «Жаннат равзаси-ю боғлари оналар оёғи остидадир, лекин равзани кўрмоқ ва ундан баҳраманд бўлмоқ бахтига эришмоқни истар бўлсанг, оналар оёғи остида тупроқ бўлишни ихтиёр қил». Чунки Ислом шариати аёл зотини улуғлаб, уни эрига вафодор ва ёрдамчи, фарзандларга меҳрибон она сифатида қадрлайди. Биз мана шундай улуғ мақомга сазовор бўлган оналармиз. Тун-у кун, эрта-ю кеч, юртимизни, юртбошимизни, эл-у улусимиз, дилбанд-у аржумандларимизни дуо қилиб Яратганга шукроналар қиламиз.
Мен ҳам шу жаннатмакон юртнинг бир оддийгина, бахтли, иймонли онажонларидан бири сифатида муҳтарам юртбошимга ўз миннатдорчилигимни билдирган ҳолда, у кишига Оллоҳимдан тани жонларининг соғлигини, улуғ ва заҳматли ишларида куч-қувват тилайман. Мен ҳам шундай жаннатмакон юртнинг Навоий вилоятининг олис чўл ҳудудида жойлашган Учқудуқтуманида яшайман. Юртбошимизнинг юрт ва юртдошларининг гўзал ва фаровон яшаши учун чиқараётган ҳар бир қарор ва фармонларини ўқиб ўрганиб бормоқдаман. Шу жумладан, бағри кенг, бепоён, чўлга ҳам ўзгача чирой бағишлаб турган қум барҳанлари, чўл ҳавосидан дарак бериб турувчи майин шамоллари эсиб турган гўзал юртим Учқудуқнинг мунис аёллари ҳам ўзларига бўлган эътибор ва эътирофдан бошлари кўкка етгудек бўлдилар. Айниқса, биз каби отинойиларнинг имом-хатибларга хотин –қизлар масалалари бўйича ёрдамчи этиб тайинланишимиз ҳам бизга бўлган эътибори ва ишончи деб биламиз. Бизнинг олис чўл ҳудудида яшашимизга қарамай, биз отинойиларни ҳам маҳалла, туман хотин-қизлар кенгаши, тиббиёт бирлашмаси, ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда ишлашимиз, юртимизнинг тинчи фаровонлиги ва муҳтарам юртбошимизнинг ҳар бир чақириқларига «лаббай» деб жавоб бера олишимиз бизларни ҳам кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшади. Эл корига ярашдек бахт насиб этганидан Оллоҳимга шукроналар келтириб, бизларни диний дунёвий билимларимизни ошишига ёрдам бераётган, «Ҳидоят», «Мўминалар» журналлари ва «Ислом нури» номли газеталарини ўзимизнинг беминнат дўстимиз ва ҳамкоримиз деб биламиз.
Биз оналар ҳар онимиз илм-у ихлос сабоғидан баҳраманд бўлиб, мукаррамлик насиб этсин деб дуолар қиламиз!

Навоий вилоятУчқудуқ тумани
Имом-хатибининг хотин-қизлар
масалалари бўйича ёрдамчиси
Тўрақулова Одинахон