Муслима аёл.

4-03-2021, 18:14 admin Мақолалар 1 235

Муслима аёл.
Ўн саккиз минг оламни яратган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Икки олам сарвари Муҳаммад(соллаллоҳу алайҳи васаллам) га дуруду саломларимиз бўлсин. Ўзбекистонимизда янгиланиб бораётган даврда муҳим омиллардан бўлган қизларимиз, аёлларимиз, келинларимиз маърифати, маданиятини яхшилаш долзарб муаммоларимиздан бири бўлиб қолди. Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: "Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир". Мўъмина аёл қалбида садоқат, поклик, ҳаё, ибо, вафо, меҳнат севарлик эътиқод туйғулари мужассам бўлади. Оиласида ақлу одоби, меҳр оқибатлилиги, илму маърифат чашмаси чиройли фазилати билан қадру ҳурмат қозонган аёл жамият орасида, қўни қўшни орасида, иш жойида ҳам ҳурмат қозонади. Аёл ҳаёт қийинчиликларини сабр матонат билан енгиб ўтади. Инсон зотини дунёга келтириб, уни гўдак вақтидан парваришлаб, вояга етказиши аёллар зиммасидадир. Аллоҳ таолонинг амру фармонига итоат этиб, ўз эрига жуфти ҳалол солиҳа ва фозила бўлишида ҳам аёллар ўзига ҳос ўрин эгаллайди. Аёллардан исломни биринчи қабул этган аёл бу Ҳадича онамиздир. Ҳазрати Оиша (р. а) суюкли аёл, ҳазрати Умму Салама солиҳа ва мўъминаларнинг насиҳатгўйи, Умму Ҳабиба мусулмонлар учун хайр ва барокот василаси, ҳазрати Маймуна билмлилиги иродаси мустаҳкам садоқатли саййида аёл эдилар.
Мўъмина аёлларнинг хаётлари ва амалга оширган ишларини ўтганиш биз аёллар учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Қизларимизнинг тарбиясида мўъмина ва садоқатли аёллар ҳаётини уларнинг ибратли ишларидан боҳабар бўлиш ва кенг тарғиб ташвиқ қилиш уларга катта манфаат беради.
Муниса сингилжоним! Тан мамлакатининг ҳокими бу қалбингдир. Ижрочиси ақлингдир. Ҳар бир сўз қалбдан чиқади, қалб тўғри сўзни сўзлайди, оилангда тўғри сўзли бўл. Кўпни кўрган момоларимиз шундай дейдилар: Уйинг кичик бўлса ҳам, нонинг катта бўлсин. Аллох таоло ўзларимизга, фарзанду зурриётларимизга фойдали илм, тақволи ҳаёт, оилаларимизга меҳр оқибат, файзу барокот берсин, тўғри йўлдан адаштирмасин, фозила, оқила мўъмина аёл бўлишимизда мададкор бўлсин.

Навоий шаҳар "Турон" МФЙ отинойиси: Зокирова Майрам ҳожи она
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш