Жамиятда аёлнинг ўрни.

25-03-2021, 09:23 admin Мақолалар 630

Жамиятда аёлнинг ўрни.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Вассолату вассаламу ъала Росулиллаҳи ва ъала ъалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин.
Аёлнинг оиладаги ўрни, одоби, шарқона ҳаёси ,эрга итоати, фарзанд тарбиясидаги масъулияти жамият ривожида жуда муҳим ўрин тутади.
Ҳозирги ахборот технологиялари улкан ютуқларга эришаётган замон шитоб билан ривожланаётган асримизда аёлларимизда диний билим диний салоҳият саёзлигидан ота-онага, қариндошлар ва қўни-қўшнига муносабатда кўпгина муаммолар келиб чиқяпти. Бундай вазиятда муаммоли аёллар ҳеч кимни тинглагиси келмаяпти.Ҳар қанча тушунтирманг ўз билганидан қолмаяпти.
Ҳадиси шарифда;
“Агар бирор кишининг бошқа кишига сажда қилишга буюрганимда хотиннинг ўз эрига сажда қилишини амр этардим.”-дейилган.
(Имом ибн Можа ривояти)
Агар муҳтарама аёлларимиз жамиятда муносиб ўрин топай десалар, оила ва зрга муносабатни биринчи ўринга қўйиб яшасалар, рўзғорни муроса билан асраcаларгина мақсадларига ета оладилар, акс ҳолда, кўпгина муаммолар гирдобида қолишлари бор гап.
Жамият ривожи учун, аввало, ўша жамият аёллари билимли, салоҳиятли, солиҳа бўлиши лозим ва зарур.Аёл оиласи учун ўзини фидо қилиши лозим. Бир пайтлар 1970-75 йилларда “Исмингни унутма” деб номланган уруш ҳақидаги фильм бўларди.Фашистлар лагеридаги аёл тиканли симлардан эмаклаб ўтиб, ўзига берилган бир дона картошкани лагернинг бошқа қисмидаги боласига олиб боради.Ўқлар визиллаб учиб турибди.Ўлимдан қўрқмай, шу бир дона картошкани боласига едириб қайтадики, шу бола очидан ўлмаслиги учун.
Ҳозирги даврда хамма нарса муҳайё, фақат сабр-қаноат йўқ. Аксарият ҳолларда, аёллар ўз ҳузур -ҳаловатини ўйлаб, оилалар пароканда бўляпти. Улар орасида фарзандларини қайнона-қайнота, ота-она каби кексайиб қолган инсонларга ёки қариндошларига ташлаб, чет элга кетаётганлар, эри билан ажрашиб , боласини мурувват уйларига ташлаб кетаётганлар, ҳатто болани туғиб , ҳожатхоналарга ташлаб кетаётганлар борки, кўриб ёқа ушлайсан киши, шуларда ҳам юрак бормикин ё юраклари тошга айланиб қолганми деб.
Оилаларда она, қайнона, қиз, келин ўз билганича иш тутаётган ҳолларчи?
“Ҳадеб аёлларга танбеҳми, эркакларчи?”- дейишингиз мумкин ва бунга ҳақ-
лидирсиз ҳам.Аммо аёл доно, ишбилармон бўлса эркакни йўлга сола олади. Агар ўша эркакнинг онаси ҳам кўмаклашса, албатта.Зеро, вазири доно юрт обод бўлади дейдилар.Аёл ҳам ўша оиланинг вазиридир.Вазир подшоҳ кўнглига йўл топа олиши зарур.
Азиз ва муҳтарама аёллар !
Оила мустаҳкамлиги йўлида ҳеч чарчаманг, толманг , чеккан заҳматингиз бесамар кетмас, иншаоллоҳ.Аллоҳ таоло меҳнатингиз, хизматингиз фидойилигингизга яраша ажр беради албатта.Ҳаммамизни икки дунё саодатидан айирмасин илоҳим!
Фарзандлар камолини кўриш ҳар бир аёлга насиб этсин! Аллоҳим ҳузурига ёруғ юз билан бориш барчамизга муяссар бўлсин илоҳим!


Жабборова Карима
Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси


ЎМИ Навоий вилоят вакиллигискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш