Энг яхши рафиқа бўлишни истайсизми?
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Азиз аёллар: "Сизнинг вазифангиз - жуфтингиз учун хонадонингизни энг тинч ва энг яхши маскан бўлишини таъминлаш. Хеч қачон у эшикдан кириши билан нолишни бошламанг. Агар кўчада овқатланган бўлса ёки дўстлари билан учрашиб, уйга кечикиб келса хафа бўлманг, аксинча, ширин гапириб, ёнбошига ёстиқ қўйинг. Кўп савол бераверманг ва унинг ғояларига нисбатан гумон билан қараманг. Ёдингизда сақланг : У – оила бошлиғи!" "Мен нима қилсам ҳам у доим мени мақташи керак!" бу барча эркакларнинг азалий орзуси. Азиз аёллар, турмуш ўртоғингизнинг ҳар бир қилган иши, хатто арзимаган бўлиб туюлса ҳам мақтов сўзларини айтинг. Аммо бўлар-бўлмасга ҳеч қандай сабабсиз мақташ ҳам ноўрин. Акс ҳолда унинг назарида, рол ўйнаётган актрисага айланиб қоласиз. Бахт калитига эга бўлиш учун жуфтингизга нисбатан эътиборли бўлишнинг ўзи кифоя. Ҳар бир эркак ўзининг рафиқасини дунёдаги энг ақилли аёл деб билади, аммо кўпчилик бу ҳақида гапиришни истамайди. Шунинг учун турмуш ўртоғингизга мактаб ва университетда "аъло" баҳоларга ўқиганингизни тез-тез эслатиб туриш шарт эмас. Қилмоқчи бўлган ҳар бир ишингизни бажаришдан аввал, албатта, турмуш ўртоғингиз билан маслаҳатлашинг. Бундан ташқари, жуфтингиз билан суҳбатлашганда у сиздан кўра, кўпроқ маълумотларга эга бўлган мавзуларда суҳбатлашинг, негаки рафиқасининг кўзларида катта қизиқишни кўрган ҳар бир эрнинг ўзига бўлган ишончи яна ортади.– Аллоҳнинг Китобини ёд олиб, ундаги аҳкомларни ҳаётига татбиқ қилган аёллар. – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобийя аёлларини ўзига йўлбошчи ва намуна қилиб олган аёллар. – Поклик, иффат ва ҳаё рамзи бўлган рўмолни ечиш ҳақдаги ҳар қандай тарғиб ва тазйиқларга қулоқ солмайдиган аёллар. – Ота онасига итоатли, ҳар соҳадаги мажбуриятларни холис бажарувчи аёллар. – Эрига итоаткор, Аллоҳ ғазаб қилмайдиган нарсаларда эрига бўйсунувчи, эрига ёрдамчи ва дўст бўлувчи аёллар. – Уйқу лаззатидан воз кечиб, таҳажжуд намозида Аллоҳдан ажру савобни сўровчи аёллар. – Аллоҳ таолонинг розилиги, муҳаббати ва баракасини тилаб нафл рўзалар тутувчи аёллар. – Тилини тийиб, бировнинг обрўсига путур етказишдан сақланувчи аёллар. – Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қарамайдиган аёллар. Мазкура аёллар ҳақиқий дунё гўзаллари танловининг энг юқори ўринларини эгаллайдилар.
Учкудук туман "Мустакиллик" МФЙ отинойиси Файзиева Зилола

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги