Кибр ҳалокатга олиб борувчи иллатлардан бўлиб, инсоннинг ундан холи бўлиши қийин. Аммо кибрни йўқ қилиш фарзи айндир. Кибр ўз-ўзидан йўқ бўлмайди, балки турли руҳий дориларни ишлатиб бардавомлик билан даволаш лозим бўлади.
Кибрни даволаш икки мақомда бўлади.
Биринчи мақом – кибрни таг-томири билан қўпориб ташлаш.
Бу мақомдаги даволаш илмий ва амалий бўлади. Ҳар иккиси ҳам ишга солинмаса, шифо мукаммал бўлмайди.
Илмий муолажа қуйидагича бўлади: аввало, банда ўзини ва Парвардигорини танисин. Шунинг ўзи ундаги кибрни йўқотиш учун етарли бўлади. Агар банда ўзининг кимлигини ҳақиқатда англаб етса, ҳар бир хор нарсадан ҳам хор эканини, ҳар бир кичикдан ҳам кичик эканини билади. Ана шунда унга камтар бўлиш ва ўзини хокисор тутишдан бошқа нарса тўғри келмаслигини тушуниб етади.
Агар банда Парвардигорини ҳақиқий таниса, улуғлик У Зотдан бошқага тўғри келмаслигини билади.
Амалий муолажа қуйидагича бўлади: бунда амалий равишда Аллоҳ таолога камтарлик қилинади. Одамларга нисбатан доим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, аҳли солиҳлар ва камтар зотларнинг хулқи билан муомала қилинади.
Иккинчи мақом – вақтинча пайдо бўлган кибрни инсонни такаббур қилмайдиган даражага келтириш учун ўзига хос сабаблар билан даволаш.
Агар кибрланиш насаб туфайли бўлса, билсинки, у бошқаларнинг камолини кўра олмай ўзини юқори тутмоқда. Шунинг учун отаси ва бобосининг аслини ўргансин. Отасининг асли нопок нутфа бўлса. Бобосинниг асли тупроқ бўлган. Асли тупроқ ва нутфа бўлган ожиз инсонга кибрланиш, манманлик қилишни ким қўйибди?!
Агар кибрланиш чирой сабабидан бўлса, ўзига оқиллар назари билан қарасин, ҳайвон кўзи билан қарамасин.
Агар кибрланиш куч-қувват сабабидан бўлса, ўйлаб кўрсин, бир кеча ухламаса, белидан мадор кетиб, энг кучсиз одамга айланиб қолади-ку! Бир кун иситмаси чиқса, қувватини бир неча кунгача қайта тиклай олмайди. Оёғига кичкина бир тикон кирса, қадам ташлашга ожиз бўлиб қолишини ўйласин.
Агар кибрланиш бойлик сабабидан бўлса, ўзидан олдин ўтган ва ҳалокатга учраган бойларнинг ҳолини кўз олдига келтирсин. Молу давлатига офат етиб, бир лаҳзада сариқ чақасиз қолиши мумкинлигини эсдан чиқармасин.
Агар кибрланиш илм билан бўлса, Аллоҳ таолонинг ҳужжати жоҳилдан кўра олимга таъкидли эканини билиб қўйсин. Илм аҳлининг масъулияти катта эканини эсига олсин.
Ҳар бир мутакаббир Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким кибрга лойиқ эмаслигини яхши англаб етсин. Кибр қилган банда Аллоҳ таолонинг наздида ёмон кўринишини унутмасин. Ўзидаги кибрни камтарлик билан даволаш пайида бўлсин.
Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтамиз: Бошқа ахлоқлар каби кибрда ҳам икки тараф ва ўртачалик бор. Зиёда тарафи такаббурлик, нуқсонга мойил бўлган тарафи хорлик, дейилади. Ўртачаси тавозеъ деб аталади. Яъни, кибрга ҳам берилмай, ўзини ўта хорламай тавозеъ кўрсатилади. Ишларнинг энг яхшиси ўртачасидир.
Шундай экан, ким ўзини тенгдошларидан юқори тутса, мутакаббирдир. Ким ўзини тенгдошларидан паст тутса, мутавозеъдир. Мўътадил бўлиш яхши. Бунда ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳақи берилади.
Кармана тумани "Жалойир" жоме масжиди имом-хатиби А.Ҳакимов