Сабр
Сабр ҳакида қанча гапирсак ҳам камлик қилади. Пайғамбаримиз Расулаллох саллалоху алайхи вассалам доимо сабрга чақирганлар. Сабрда гап куп. Сабрнинг мукофоти бор. Масалан, Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо Саллаллоху Алайхи Вассалламнинг қандай ҳам сабрли инсон эканликларини ёзсак адо бўлмайди. Оталарини кўрмадилар чунки оталари ўтганларида у киши оналари қорнида эдилар. 5 ёшларида оналаридан айрилдилар. Боболари билан қолдилар, 8 ёшларида боболаридан айрилдилар. Амакилари Абу Толиб қўлида қолдилар. Қанча оғир кунларни бошларидан кечирдилар, қамал килиб кўйишганда дарахтни баргларини едилар, неча километрлаб мушриклар орқаларидан қувдилар ўлдирамиз деб, неча кунлаб оч қорниларида тош бойлаб юрдилар, бу кишини қанчалик сабрли инсон бўлганлари бошларидан қандай оғир кунлар кечганини ёзган билан тугамайди. Сабрни биз инсонлар пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо Саллалоху алайхи вассалламдан ўрганишимиз керак. Сабр тут япроғини ипакка айлантиради. Хазрат Аюб Алайҳи Салом аёллари Юсуф Алайҳи Саломнинг ўғли Афройимни қизи Рахима эди. Ҳазрати Аюб тўкин сокинлик ичида яшар эди. Аммо ҳар доим йўқсинларнинг ҳолидан хабардор бўлиб Хайр эҳсон эгаси эдилар. Бойилик жиҳатидан ҳам насаб жиҳатдан ҳам устун эдилар. Мана шу тўкинлик ичида 80 йил яшадилар. Бир куни тунда оиласи билан ухлаб ётганда уйнинг томи қулаб тушди. Том 10 та фарзандига қабр бўлди. Ҳазрати Аюбнинг қалби доғланди, жигари куйди лекин бало ҳали давом этарди. Бир куни уйгониб қараса бутун танасини яра чақа босиб кетибди. Шимоли жанубдан, ғарбу шарқдан келган табиблар унинг ярасига малҳам тополмадилар. Кун сайин яраси кўпайиб дарди ортиб борарди. Аммо Ҳазрати Аюб ҳам худди тут баргидек эди. Тут барги то атласга айлангунча қандай шикоят қилмаса Ҳазрату Аюб ҳам бир нафас бўлмасин ўз ҳолидан шикоят қилмади. Йиллар ўтди Айтадиларки, 18 йил ичида у зотнинг бадани яралардан илма тешик бўлган. Табиблар чорасиз, малҳамлар фойдасиз бўлди. Бир куни аёли Раҳима унинг аҳволига чидай олмай, Эй Аюб чекган бу азобларингиз етмайдиму Дуо қилиб сўранг Роббим сизни бу мусибатлардан, балолардан қутқарсин деди. 18 йил давомида аёли Раҳима бирор марта Аюб Алайхи саломнинг ёнидан айрилмади. Имтиҳон фақат Аюб Алайхи Саломга эмас, маьлумки аёли Раҳимага ҳам эди. Ҳазрати Аюб аёлга қараб эй қалбимнинг нури бундай деб Аллоҳдан қандай сўрайман. Аллоҳ менга 80 йил давомида бойлигу, фарзандларим билан тўкис ҳаёт берди. Энди озгина қийинчилик берганда унга қандай қилиб исён қилай, 80 йил тўлгунча яна озроқ кутайлик, агар тузалмасам кейин дуо қилиб сўрайман. Аллох энг саҳий, энг раҳимли зотдир, сўрасам сўраганимни албатта беради. Лекин ҳозир бундай қилишни мендан сўрама деди. Шайтон одамларни йўлдан урди. Бу қандай пайғамбар бўлди, ярасидан қуртларини тушира олмаса ўзини ярасини тузата олмаган одам қандай қилиб бизни, болаларимизни тузатади деб бирин кетин Ҳазратни тарк этдилар. Бу ҳолдан аёллари жуда хафа бўлди. Шунда Аюб Алайх Салом улар ҳақ дедилар. Йиллар ўтиб вужудини яра босиб қурт билан тўлди 20 йил яра ичида, қурт ичида. Тили билан юрагига етиб келгунча давом этди. Жароҳат тили билан юрагига етганда Аюб Алайхи салом қўлларини дуога очиб - Эй Роббим сендан нимаики келса сабодур, аммо бало тилга етишди, юрагимга кирди тили билан юрагига етганда Аллоҳдан шифо сўраб дуо қилди. Сени зикир қила олмайман, тилим билан ҳам тасдиқ эта олмайман. Шу онда унга эй Аюб бошингни кўтар дуоларинг ижобат бўлди, оёғингни ерга ур деган овоз келди. Ҳазрат дарҳол оёғини ерга урди ундан бир булоқ чиқди. Аюб Алайхи салом шу сувга ювинди. Вужудидаги яра чақадан асар ҳам қолмади. Оёғини такрор ерга урди яна бир булоқ қайнаб чиқди кейинги булоқдан ичганда эса ҳасталикдан буткул халос бўлди. Тамоман соғайиб ёшлиги ва гўзаллиги қайтадан берилди. Кўп фарзандлар берди. Синов имтиҳон бунинг жавоби сабр. Сабр туфайли тут япроғи ипак матога айланар экан.
Ҳаётдан нолима озроқ сабр қил,
Йиғлама кўз ёшинг окмасин бекор.
Бошингга тушганин сабоқ синов бил,
Ишон дўстим сабрни мукофоти бор.
Эй азиз инсонлар кўзларингни очинглар, умр ғанимат уни қадрига етинглар. Бу синовли дунёда ҳалол пок яшанглар. Ҳиёнат кўчасига кирманглар акс ҳолда гуноҳи фарзандларингизга уради. Кеч бўлмасдан тавба килинглар.
Ҳозирги ёшларни арзимаган сабаблар учун ажрашиб кетаётганини кўрсам жуда қийналаман ҳатто фарзандлари ҳам кўзларига кўринмаяпти. Аллоҳимдан шу инсонларга ҳам иймонни, сабрни, фарзанд Аллоҳимнинг ширин неьматларидан бири эканлигини, оиланинг муқаддас даргоҳ эканлигини қалбларига солишини сўрайман. Барчамиздан Аллох рози бўлсин. Амин.
Навоий шаҳар, Ўзбекистон ва Ғалаба М Ф Й отинойиси Касимова Н.Ш.