Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм!
Бутун оламни яратган Оллоҳимга ҳамду-саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатларимиз бўлсин.
Манманлик ижтимоий разолатлардан бири бўлиб, инсонлар орасига айрилиқ ва адоват солади. Уларнинг орасидан ҳамкорлик ва муҳаббатни кетказибгина қолмай, балки ахлоқий ислоҳимизни ҳам қийинлаштиради. Чунки, манман киши ўз камбағаллик ва айбларини тан олмай, ўзини юқори синаб, қулоғи ўзининг мақтовидан бўлак нарсани эшитмай қолади. Ким манман бўлса, бировнининг насиҳатини эшитишдан бош тортади. Бу эса, олимларни илмидан, аҳли фазл кишиларни фазлидан фойдаланишдан маҳрум қилади. Натижада ундай одам жаҳолат ботқоғига ботиб кетади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло манман кишиларни Ўз пайғамбарларига юборган ҳидоятларини тинглашдан маҳрум қилади. Чунки манманлар манманлиги учун Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлгайлар. Қуръонда шундай дейилади: «Ер юзи хақиқатни тан олмай, манманлик қилиб юрганларни Ўз оятларимдан узоқлаштираман. Улар ҳамма оятларни кўрсалар ҳам, имонга келмайдилар, тўғри йўлни кўрсалар ҳам шу йўлга кирадилар» («Аъроф» сураси, 146-оят).
Қуръон хабар берадики, манманлар пайғамбарлар чақириғига жавоб беришдан бош тортганларнинг энг осийларидирлар. Солиҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қавми хақида ҳикоя қилиб, Аллоҳ шундай дейди: «Унинг қавмидан бўлган манманлар бошлиқлари, имон келтирганларни заиф санаб шундай дедилар: «Солиҳни Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбар деб биласизларми?» Улар жавоб бердилар: «Албатта биз унга юборилган нарсага ишонамиз». Манманлар: «Сизлар иймон келтирган нарсага кофирдирмиз (ишонмаймиз)»-дедилар» («Аъроф» сураси, 75-76-оятлар).
Од пайғамбарнинг қавмлари манманлик қилиб, Аллоҳнинг ҳидоятини эшитишдан бош тортганлари учун, бу дунёю у дунё аламли азобларга дучор бўлдилар: «Аммо Од қавми ер юзида ҳақиқатдан юз ўгириб, манманлик қилдилар ва бундан ҳам қувватлироқ одам борми, дедилар. Уларни яратган Аллоҳ улардан қувватли эканлигини билмасмидилар. Улар бизнинг оятларимизни инкор қилдилар. Биз эса, уларга қаторасига бир неча кун совуқ шамолни юбордик, тоинки улар бу дунёда хорлик азобини тотиб кўрсинлар. Охират азоби бундан ҳам кўпроқ хор қилади. Уларга ҳеч қандай ёрдам берилмайди» («Фуссилат» сураси, 15-16-оятлар).
Аллоҳ манманларнинг охиратда аламли азобларга дучор бўлиши хабарини бериб айтади: «Жаҳаннам манманларнинг жойлашадиган макони эмасми» («Зумар» сураси, 60-оят).
Ўйлаб курайлик манман киши нимаси билан фахрланади? Гўзаллиги биланми ёки қуввати биланми? Гўзаллигининг йўқолиши турган гап. Салгина касал бўлса, кувватидан ҳам асар қолмайди. Кун ўтиши билан ёшлик ҳам ўтиб, қарилик, кучсизлик тарафга хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам яқинлашиб бораверади. Агар у мол–дунёси билан фахрланмоқчи бўлса, билиб қўйсинки, ўлим бой билан камбағални ажратмайди. Ҳар бир инсон ўз мулкини бошқа бировга қолдириб кетади. Шунинг учун ҳам Қуръони карим манманликдан қайтаради. «Исро» сурасида шундай дейилган: «Ер юзида гердайиб юрма. Албатта, сен ерни тешиб юбора олмайсан ёки ўсиб, тоғлар билан ҳам тенг бўла олмайсан» («Исро» сураси, 37-оят).
Бошқа бир оятда шундай дейилган: «Юзингни одамларга буриштирма, ер юзида гердайиб юрма. Албатта, Аллоҳ фахрланувчи ва манманларни яхши кўрмайди» («Луқмон» сураси, 28-оят).
Манманлик ҳақидаги қисқача сўз мана шулардан иборат. Манманликни Аллоҳ ёмон кўради. Чунки бу нарса жамиятга зарар етказувчи ёмон сифатлардан бўлиб, одамлар орасида нафрат ва бир-бирини ёмон кўришга олиб боради. Тарбиячилар ва ислоҳчилар бу ёмон сифатга қарши кураша бориб, жамият аъзоларига унинг зарарларини тушунтириб борсалар қандай яхши бўлар эди.
Навоий шаҳар бош отинойиси: Ч.Бурхонова