Эрта турмуш келтирар ташвиш!

9-06-2020, 10:58 admin Мақолалар 917

Бисмиллоҳир роҳманир Роҳийм.
Ўн саккиз минг олам парвардигори Аллоҳ Субҳоноллоҳу таоллога ҳамд, икки дунё Сарвари Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин.
Инсон улғайиб маьлум ёшга етганда оила қуриб яшашни истаб қолади.Чунки ўзи учун ҳаётнинг мазмуни оила қуриб яшашда эканлигини тушуна бошлайди. Мана шундай оила қуришга ўзини мукаммал тайёрман деб билган ҳар қандай эркак ҳам, аёл ҳам ҳар томонлама етук бўлиши лозим.
Минг афсуски, кейинги вақтларда қизларни эрта турмушга бериш энг оғриқли, муаммоли масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Сабаби ота - оналар орзу ҳавасга тезроқ етишиш ёки бўлмаса оиласида қари бобожон ва бувижонлар бор бўлган оилаларда невараларини тўйини кўриб қолсин деган мақсадларни рўкач қилиб, ҳатто ёшларнинг фикри билан қизиқмасдан тўй қилиш тараддудларига тушиб қолмоқдалар. Йигит қизлар турмушга тайёрми йўқми буёғи билан қизиқмайди ва ўйламайдилар ҳам янги қурилаётган ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, ундан соғлом авлод дунёга келиши, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш ва бошқа шу каби ҳаётий масалалардир.
Турмушга чиқадиган қиз ҳаётга тайёрми? Турмушга чиқишга ёши етди дегани, оила қуришга тайёр дегани эмас-ку. У турмушга чиқиб борган оилада: эр олдидаги вазифалари, қайнона ва қайнота олдидаги вазифалари, эрни яқинлари олдидаги, уларга қиладиган муомила ва ҳурмат иззат кўрсатиш, меҳмон кутиш қоидалари ва шунга ўхшаш бир қанча қатор вазифаларга тайёр бўлиши керак. Уйланадиган йигит олдига ҳам шунга ўхшаш вазифалар бор. Асосан йигит оила боқишга моддий жиҳатдан тайёр бўлиши керак. Эрта турмушни олдини олиш, деганда масала нафакат турмуш қуриш ёши ҳақида эмас, балки эрта турмушнинг ёшлар ҳаётига, саломатлигига салбий таъсири, инсонлар орасидаги инсонийликнинг қадрсизланишнинг олдини олишдир.
Ўйламай қўйилган қадам бир неча оиланинг ташвишига сабаб бўлади. Эрта турмушга чиққан қизларимизда камқувватлик, болалари ногирон ёки нобуд бўлиши, биринчи туғруқ оғир бўлганлиги сабабли, бошқа хомиладор бўла олмаслик ҳолатлари ҳам руҳан, хам жисмонан турмушга тайёр аёлларга нисбатан бир неча баровар юқоридир.
Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида:
Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар: "Эрларига меҳрибон, фарзанд кўра оладиган аёлларга уйланинглар. Чунки, мен қиёмат куни сизларнинг кўплигингиз билан бошқа умматлар олдида мақтанаман" (Иммом Ибн Хиббон ривояти).
Насл насабимизнинг давомчилари бўлмиш фарзанд невараларимизни вужудга келишида қиз ва йигитларимиз баркамол соғ-саломат бўлишларининг аҳамияти катта эканлигини унутмайлик.
Шундай экан, бўлажак келин-куёвларимизни "Ҳаёт" деб аталмиш ва айни вақтда катта маъсулиятни ва мустаҳкам оила қурилишига пухта тайёрлашимиз керак.
Айниқса, бўлажак она, мураббия, оила бекаси бўладиган қизларимизни турмушга беришдан олдин тарбияси, соғлиги, касб-ҳунар ўрганиши, маълумотли бўлиши, оила қайнона ва эри билан бўладиган муносабат ва муомилалари, вазифаларини яхши билиши йўлида кўпроқ бош қотирайлик.


Кармана тумани “Дўстлик” ва “Сардоба” МФЙ отинойиси: Г.Нафасова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш