Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг, бир неча жойларида, Ўзидан бошқа илоҳга ибодат қилмасликка буюриб, кейин албатта ота-онасига яхшилик қилишга чақирган. Ҳар бир инсоннинг дунёга келишига ота-онаси сабабчи бўлади.. Уларнинг фарзандлари устидаги ҳақлари жуда кўп бўлиб, Қуръон карим оятларида ва ҳадиси шарифларда баён қилинган Ота-онасини рози қилиш, уларга чиройли муносабатда ва муомалада бўлиш, улуғ ибодат ҳисобланади.
Aллоҳ таоло ота-онасига яхшилик қилишни энг муҳим инсоний бурчлардан эканини таъкидлаб, бундай дейди:
“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. (Aнкабут сураси, 8-оят) яна “Aллоҳга ибодат қилингиз, ва унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота- оналарга эса яхшилик қилингиз. ( Нисо сураси, 36-оят).
Ота-онага яхшилик қилиш Қуръони каримнинг 15 оятида келган ва улар ҳаққига дуо қилиш тўғрисида зикр қилинади.
Ҳар бир инсон ким бўлишидан қатъий назар, ота- онасига яхшилик қилишга мажбур. Ота-оналарнинг кўнглини топиш, доимо хизматларида шай туриш, уларни рози қилиш учун, ҳадя билан сийлаш, ҳар жабҳада ота-онанинг розилигини олиш фарзанднинг асосий бурчларидан ҳисобланади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламдан келган ҳадиси шарифда шундай баён қилинади: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг олдиларига бир одам келиб, шундай деди: “Эй, Aллоҳнинг Расули! Одамлар ичида менинг чиройли муомаламга энг ҳақли киши ким?” –деб сўради, “Онанг”, - дедилар. У зот “Кейин ким?”, - деб сўради, “Онанг”, - дедилар. У зот “Кейин ким?”, - деб сўради, “Онанг”, - дедилар. У зот “Кейин ким?”, - деб сўради, “Онанг”, - дедилар. У зот “ Ундан кейин ким?”, -деб сўради. Шунда: Отанг”, -деб жавоб бердилар. (Муттафақун алайҳ).
Бекорга аждодларимиз “Қариси бор уйнинг париси бор” деб бежиз айтишмаган. Қайси бир хонадонда ота-она, ёки улардан бири бўлса, ўша оилани бағри бутун оила деса бўлади. Ҳақиқатан ҳам, ота-она фарзандларининг таълим-тарбияси, одоб-ахлоқи, нимага қизиқиши билан шуғулланиб, уларни назорат қилиш, панд-насиҳатлар бериб туришади. Бу оилада, бу уйда барокат, осойишталик, тинчлик ҳукм суради.
Фарзандлар, ота-онанинг тарбиясини олиб вояга етишади, ўзини ўнглаб, мол-дунё топадиган, қўлидан иш келадиган бўлади. Ота-онаси эса қариб, бировнинг ёрдамига муҳтож, яъни ҳожати тушадиган бўлиб қолади. Шунинг учун, бизнинг Ислом динимиз ҳар бир ота-оналарни эъзозлашга алоҳида эътибор беради. Фарзанд ота-онага қанча яхшилик қилса ҳам, уларнинг мукофотини ҳеч вақт тўлиқ адо эта олмайди. Ота-она розилигини олиш учун, уларни хафа қилмаслик, уларга қўпол муомала қилмаслик, улар олдида баланд овозда гапирмаслик, дам олаётганларида безовта қилмаслик, ота-онадан олдин таомга қўл узатмаслик, улар ҳузурида оёқларини чўзмаслик, ёнбошламаслик, уларга “Уфф…” демаслик, барча қилаётган ишларида ота-оналари билан маслаҳатлашиб олиш, уларнинг озиқ-овқатини, кийим-кечаги ва соғлиғидан ўз вақтида хабар олиб туриш керак. Демак, Aллоҳ таолони рози қиламан деган киши албатта ота-онасини рози қилсин. Aллоҳ ғазабидан қўрққан киши, ота-онасини ранжитишдан қўрқсин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай марҳамат қиладилар: “Aллоҳ таолонинг розилиги ота-она розилигида, Унинг ғазаби эса ота-онанинг ғазабидадир”. (Имом Табораний), яна ота-онага яхшилик қилишни энг паст даражаси – уларга ширин сўз айтишдир. Ундан баландроқ даражаси – уларнинг хизматларини қилиш, моддий ва маънавий томондан ёрдам бериш, доим уларнинг ҳолларидан хабардор бўлиб туришдир.
Aгар ота-онани фарзанд қаттиқ ранжитса, энг катта гуноҳ, оғир гуноҳ бўлади. Яхши фарзандлар эса, улар вафотидан кейин ҳам яхшиликларни давом эттиришади, дуо ва истиғфорда бардавом бўлишади, ота-онани дўст ва қариндошларини йўқлаб туришади, солиҳ амаллари билан, шаънини пок сақлашади.
Ўзбекистон Республикасини Конституциясининг XI-боби, Оила кодексининг 64 - 65 - 66 - моддаларида, асосан, 66-моддасида “Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар, ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар”.
Ота-оналаримиз ҳақида қанча сўзласак, қанча ёзсак ҳам камлик қилади.
Илоҳо, Aллоҳ таоло барча улуғ ёшдаги ота- оналаримизни ўзини ҳифзу-ҳимоясида сақлаб, уларни тинчлигимизни, фаровонлигимизни тилаб қилаётган дуолари мустажоб бўлсин. Барчамизни ота - оналаримизни эъзозлайдиган, уларни тану-жонларини саломат қилиб, узоқ йиллар дуогўй бўлиб, юришларини насиб қилсин. Омин!!!
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани "Мирзо Улуғбек" МФЙ отинойиси Камолова Замира