Аллоҳнинг каломи Қуръонни ўқи!

3-04-2018, 17:44 admin Мақолалар 1 511

Аллоҳнинг каломи Қуръонни ўқи,
Фотиҳа, Бақара, Фурқонни ўқи.

Қуръон ал-Аминнинг хулқи, сийрати,
Мухаммад Мустафо султонни ўқи.

Ўрганиб ол тажвид қоидаларин,
Жабройил Лафзида Раҳмонни ўқи.

Асмои-Ҳуснани доимо ёд қил,
Энг буюк, энг азиз Умонни ўқи.

Ўқигин Мусҳафнинг тафсирларини,
Оламдаги сирри ниҳонни ўқи.

Муҳаддислар ичра улуғ муҳаддис,
Ҳазрати Бухорий сарбонни ўқи.

Қуръон-боғ, боғбони Имоми Аъзам,
Боғни парвариш қил, боғбонни ўқи.

Абу Али эрур-Аллох эҳсони,
Тиб илмини –Аллоҳ эҳсонини ўқи.

Аллоҳга муҳаббат уйғотувчи куч,
Алишер шоири давронни ўқи.

Улуғбек фикрини фикрингга жамлаб,
Юлдузлар бўстони –осмонни ўқи.

Ҳазрат Амир Темур етти иқлимда,
Қурган адолатли қурғонин ўқи.

Жалолиддин солди ёвларга қирон,
У фитна қурбони, қурбонни ўқи.

Темур тузукларин, Бобурномани,
Туркийларга кўкси қалқонни ўқи.

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф
Қалбидаги тоза имонни ўқи.

Олий даргох сени тинмай чақирар,
Машраб каби чашми гирённи ўқи.

Йигирманчи аср ал-Бухорийси,
Алихонтўрани-ризвонни ўқи.

Беш вақт номозингни қилмагин канда,
Бомдодни, пешинни, хуфтонни ўқи.

Миллатни кўкларга кўтариб ўтган,
Қодирийни ўқи, Чўлпонни ўқи.

“Навоий” романин ўқиб, роҳат ол,
Ойбек домла чеккан фиғонни ўқи.

“Ўзбекистон” шеърин ёзгандир Ҳамид,
Ўрик гулларидай бўстонни ўқи.

“Ўзбегим”, деб, мағрур бўлганди Эркин.
Қалбидаги туғён, исённи ўқи.

Бир пайт “Ўзбекистон Ватаним маним”,
Дея; фахрланган инсонни ўқи.

Чорасиздан чора излар чорасиз,
Мен каби чорасиз-сарсонни ўқи.

Дунё мастлигига алданиб қолма,
Аллоҳнинг мактуби- Қуръонни ўқи.



Муаллиф: Хушматов Мамадияр ҳожискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш