Мен бу сатрларни ёзишдан олдин кўп ўйладим. Ўқиганлар бу эски гап, у вақтлар ўтиб кетди деб ўйлашлари мумкин. Лекин буни ўқиб озгина булса ҳам сабрни, вафодорликни, оилани муқаддаслигидан ибрат олсалар деган мақсадда онажонимни бошларидан ўтган воқеаларни ёздим.
Она – дунёдаги шундай буюк зотки, унинг қиёси йўқ. Инсон қувончига ҳам, қайғу-ғамида ҳам, қоқилганда, йиқилганда ҳам “Онажон” дейиши бехиз эмас.Чунки она – дардкаш, она суянч, она ғамхўр, меҳрибон ҳар кимнинг онаси ўзига азиз. Айниқса она бўлиб, оналик захматлари, азоблари сизни ўраганда онанинг меҳри ўгитлари, қадри минг бор беминнат экан. “Она бўлсанг онанинг қадрига етасан” деб бежиз айтишмаган. Мана ҳозир Аллоҳга шукрларким нафақадаман 5 нафар фарзандим бор. Онажоним орамизда йўқлар. Лекин у кишини ўгитлари, меҳрибонликлари, айтиб берган эртаклари ҳам қулоғимизда.
Ҳайитой бувим билан Турсунпўлат бобом 13 нафар фарзанд кўришган.Аммо табобат ривожланмаган даврда турли касалликлардан (қизамиқ, чечак) болалари бирин-кетин нобуд бўлишган.Шулардан беш фарзанд онажоним – Муҳида ва яна 13 нафар фарзандлари холам Робиялар Оллоҳнинг инояти билан тирик қолишган. Шу икки фарзандни кўз қорачиқларидек астаб, авайлаб катта қилишган. Мана шу эрка шух қишлоқ қизи ўсиб, улғайиб севиб-севилиш бахтига муяссар булган. Аммо бу севги ўша даврда ота-оналар томонидан жуда кўп қаршиликларга дуч келди. Ёшлар эса ўз сўзларида туришган.
Иккинчи жаҳон уруши бошланган қора кунларда дадажоним Сайфиддин Амонов 17 ёшларида ўз аризаларига биноан фронтга кетадилар ва 2-гуруҳ ногирони бўлиб қайтадилар. Шунга атрофдагилар онамга: “Сен, чиройли ақлли қизсан, қишлоқдаги ман деган йигитлар уйланади қўй шу ногиронни, ” – деб аврашган. Лекин онам соғлигида севимли бўлган инсон, ўз халқи учун кўксини қалқон қилиб қайтди. Мен уни шу куйича яхши кураман, унга мадад бўламан”, - деб туриб оладилар. 1943-йилда уларнинг тўйи бўлиб ўтди.Лекин бу икки ёшни хаётда қанча синовлар кутаётганлигини хеч ким билмасди. Урушдан кейинги оғир кунлар даладаги оғир мехнат эркаклар камлиги сабабли ҳамма юк аёллар зиммасида эди. Шундай қилиб, кунлар кетидан кунлар, ойлар йиллар ўтиб кетаверди. Аммо улар кутган фарзанд йўқ эди. Мана шу 10 йиллик фарзандсизлик. Улар учун, айниқса онам учун азоюлар , маломатлар йили бўлди. Бутун аламини, дардини мехнатдан олган онам, аёллар қатори эмас, эркаклар қатори ишлади. Кўз ёшларини дала кўриб , дардларини дала эшитди.Уйда эса ўғлини фарзандсиз ўтаётганини кўриб қийналаётган она – қайнона ўғлини ажратиб, бошқача уйлантириб, набиралар куришни орзу қилади ва кун-аро жанжал чиқаради. Жанжалнинг охири “кет-кет” билан тугайди. Дадам яна бир ил сабр қилайлик десалар, онам бари-бир кетаман дейдилар. Кунлардан бир куни бир қишлоқдан ўртоқлари ўғлини суннат тўйи қилади ва дадамни тўйга таклиф қилади.Уйда дадам бшлмаганликлари учун бувимга тайинлаб кетади. Дадам даладан қайтганларидан кейин бувим “Мана сен тенгилар суннат тўйи қиляпти”,-деб жанжал чиқардилар. Ҳаммасидан яаряаган дадам оёқ кийимлари билан онамни тепадилар. Ўнг томон қовурғаларидан бири синиб жигарни эзади ва оғир аҳволда раён касалхонасига олиб кетишади. Бу хабар тезда Ҳайитой бувимларга ҳам етиб боради (чунки улар битта қишлоқда яшашган) қурқиб кетган. Онашўр югуриб келади. Аммо Хадича бувим яширинадилар. Кўшнилари бор ҳақиқатни айтиб беришади ва қизлариини олиб кетишни маслаҳат беришади.Бувим ҳайрон қоладиларю Чунки онам оиладаги бирор гапни ҳам оналарига айтмаганларю Ажратиб юборишларидан, яна бировга бериб юборишларидан , агар унда ҳам фарзнд кўрмасалар яна азоблар такрорланишидан қўрқардилар. Турсунпўлат бобом онамни олдиларига бориб , энди бундай яшаш мумкин эмаслигини айтганларида онажоним: “Мени хч ким ургани йўқ. Ўтин ташлайман деб норвондан йиқилдим”,-деб овутганлар . касалхонадан чиққанларидан сўнгра , дадамга: “Сиз уйланинг , фарзанд кўринг, мен уларни катта қиламан. Бошқага тегиб, бегонани боласини боқгунча, сизни болангизни боқаман”,-деб кўп бор айтганлар. Бу орада уруш йилларида эвакуатсия қилиниб, келиб қолган Зина исмли бир рус кишини дадам олиб келганлар. Қани энди бола берса деб, сабрли онажоним Зинани сочларини майда ўриб, дўппи кийгизиб, қўйганлар. Дадам Зина билан бир уйда, онам қайноналари Хадича бувим билан бошқа уйда ётганлар 1 ойлар яшаган Зина дадамга: “Мен бу аёлни олдида бош эгаман. Виждоним қийналиб кетди, сабрлиларни биламан, лекин бунақа бардошли инсонни энди кўришим. Сен уни эъзозла, қадрла .У бунга лойиқ”,-деб. Онам билан ҳайрлашиб, қишлоғимиздан бутунлай кетиб қолди.
Сабрнинг таги , сариқ олтин дейдилар.Орадан бир йил ўтибонажоним ҳомиладор бўладилар. Қувончлврининг чеки йўқ эди. Оллоҳ уларни уч қиз-у бир ўғил бериб сийлади. Шунча қийинчилик, шунча азоб кўрган онажоним бирор марта ҳаётдан нолимадилар. Ҳар биримизни турмушга узатаётганларида, олдиларига ўтқазиб: “Қизим ҳаётни бир уй деб тасаввур қил. Уч девори заҳар, бир деворигина асал. Агар ана шу заҳарига чидасанг ,албатта, асалга етиб борасан.”,-деб тушунтирар эдилар. Мана яратганга шукрларким 3 қиз ҳам оилали , болали, неварали, ўқимишли бўлдик.Укамиз Муробжон ҳам ота-онамиз ўгитлари билан меҳрибон, зиёли, иймонли инсон. Ота-онамиз қуша қариб бахтли ҳаёт кечиришди. Фарзандлар ардоғида бўлишди.
“Жаннат оналар оёғи остидадир” мазмунли ҳадиси шарини эшитмаган одам йўқдир. Ҳамма оналар ҳам фарзандига яхшилик тилайди айрим ҳолларда унга ёмонликқилганини билмай қолади. Яқинда махаллада бир оиладаги нотинчлик сабабларини ўрганганимизда оналар шу оиланинг барбод бўлишига сабаб бўлаётганини, қизига тўғри йўл кўрсатиш ўрнига куёв томонни қоралаб, қизига сабр тилашнинг ўрнига : “уни ажраласан, ўзим болангга қарайман” деганини эшитдим. Қиз хам онанинг сўзидан чиқа олмай оилани сақлаш учун мустақил бирор нарса дея олмай турибди. Мана азизларим, мана шу қиссадан ҳисса нималигини тушуниб олдик. Сабр, тоқат, бардош нималарга қодир экан. Мен бир она, аёл сифатида ёшларимизга, фарзандларимизга оналаримиздан мерос , сабр-бардошлилик, севгини асраш, уни қадрлашни, меҳнатсеварликни тилаб қоламан.
Қизилтепа тумани бош отинойиси М.Файзиева