ТИНЧЛИК - ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ

5-09-2019, 05:29 admin Мақолалар 1 055

Муқаддас ислом динимизда тинчлик, инсонпарварлик ва раҳм - шафқат дини бўлган ислом ҳеч қачон зўравонликни, бировлар жонига қасд қилишни, адолатсизликни тарғиб қилмайди. Аллоҳ азза важалла Ўзининг ҳақ Каломида шундай дейди:
«Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган кимса худди бутун инсониятни ўлдирган кабидир» (Моида сураси, 32-оят); «Ким бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир» (Нисо сураси, 93-оят); «…ўзларингизни ўлдирманглар, албатта Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир» (Нисо, 29). «Ва барчаларингиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва (фирқа-фирқа ҳолда) бўлинмангиз!» (Оли-Имрон, 103);
Ушбу оятлар замирига қарайдиган бўлсак, фасод ишлар, хунрезликлар, бузғунчи – ёмон ишларни Аллоҳ таоло қанчалик маън этиб, ундан қайтарган бўлса, албатта, унинг терси бўлган тинчлик – осойишталикни, уни қадр қимматини билишга, эъзозлашга чақиради. Тинчлик – мустақиллик биз учун, халқимиз учун берилган энг олий неъмат бўлиб, уни асраб – авайлаш, юрт келажаги учун ҳар биримиз ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшмоғимиз Ватан олдидаги муқаддас бурчимиздир.
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин юртимиз тинч осмонимиз мусаффо. Халқимиз фаровон ҳаёт кечирмоқда. Юртимиздаги хотиржамлик ва барқарорлик туфайли хонадонларда тўю томошалар, байрам-у шодиёналар бир - бирига уланиб кетмоқда. Бу неъматларга чин маънода шукрона қилиш ва уларнинг қадрига етиш керак бўлади.
Ислом дини инсон учун тинчлик ва омонлик динидир. Аллоҳ таолонинг исмларидан бири “Ас-Салом”дир. Аллоҳ таоло бандаларини ўзаро иттифоқликда, аҳилликда, тинчлик - омонликда яшашга даъват этиб: “Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этингиз!”. (Ҳужурот, 9) деган инсонпарварлик тамойилини яратишга чақиради.
Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, фарзандларимиз эмин - эркин камолга эришади, натижада, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Демак, дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши, халқнинг Ҳақ таоло буюрган ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталик лозим.
Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилганидек, “Икки энг азиз неъмат бор-у, кўплар бунинг қадрига етишмайди, булар саломатлик ва тинчлик - ҳотиржамликдир” (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти).
Ислом дини кишиларни тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлаш йўлида имон, инсоф, адолат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишга, фитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга чақиради. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, тинчликпарварлик ислом динининг моҳиятини тащкил этади.
Яратгандан бир – биримиз учун тинчлик - саломатлик, Ватанимизнинг барқарор мустақиллигини, осмонимиз мусаффолигини, қалбларимиздаги иймон ҳаловатини тилаб хайр-у дуолар қилайлик. Аллоҳ таоло тинчлик-осойишталигимизни ҳамиша барқарор айласин. Амин.

Хатирчи тумани отинойиси Раимова Самия
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш