Нафс балоси

17-02-2019, 09:12 admin Мақолалар 1 425

Сайёднинг (овчининг)балиққа қармоқ ташламоғи, нафс муддаосини қондирмоғи учун, балиқнинг қармоққа илинмоғи ҳам худди шу бало учундир.
Алишер Навоий:
Бўлди сайёдғау сайдға нафс орзуси қайд,
Йўқса не учун эди сайёд, не бу эрди анга сайд.
Шарҳи: Овчига ҳам, овга ҳам нафс балоси тузоқ бўлди,
Йўқса униси-овчию, буниси унга ов бўлармиди?
Нафсни тиймаслик инсонга офат келтиради.
Оз сўзламоқ-ҳикматга сабаб, оз емак-соғликка сабаб. Оғзига келганни демак-нодоннинг иши ва олдига келганини емоқ-ҳайвоннинг иши.
Алишер Навоий:
Кўп демак бирла бўлмағил нодон,
Кўп емак бирла бўлмағил ҳайвон.
Шарҳи: Кўп сўзлаш билан нодон бўлма,
Кўп ейиш билан ҳайвон бўлма.
Айрим инсонлар Аллоҳ берган неъматга ношукурлик қилиб, нафсини устун қилади. Аллоҳ берган неъматни фақат мол-дунё, мансаб мартабадагина тушунади.
Инсон учун энг буюк неъмат саломатлик, тинчлик. Бу неъматларга шукроналик қилишни унутади. Нуроний отаон, муниса онахонларимиз дуога қўл очганда бежиз:
Аллоҳим тинчлик-хотиржамликни бергин,дейишмайди. Ислом-тинчлик дини. У дунё ва охиратда инсонлар учун манфаат етказадиган барча неъматни қадрлашга буюради.
Эъзозлаш, асраб-авайлаш айни шукроналикдир.
Аллоҳ таоло Иброҳим сураси, 7 оятида шундай марҳамат қилади: ...”агар (бергпн неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда каттадир.”
Айрим нафс аморасида юрган инсонлар диний қадриятларимизни бузиб, йилнинг ўн икки ойи давомида ҳам “Мавлуд” ўқиб берсам ҳамма ниятингга етасан, мол-давлатинг зиёда бўлади, сурма кўзингга суртсанг, қизингга олиб берсанг бахти очилади деб Аллоҳга шак келтириб, нафс аморалари билан овора бўлади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) инсонларни ҳалол ризқ талаб қилишга ва бировнинг ҳақидан қўрқишга чорлаб: “Кимки қаердан мол топаётганига эътибор қилмаса, Аллоҳ ҳам уни дўзахнинг қайси эшигидан киришига парво қилмайди” деганлар.
Ўзимизнинг нафсимизни ўйлаб, ғийбат қилишдан, ҳалол луқмани ҳаромга яъни бидъатга айлантириб қўйишдан қўрқайлик. Аллоҳдан қўрқиш, Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини бажаришимиз вазифаларимиздандир...

Кармана туман бош отинойиси Ф.Мирзаева

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш