Ўзлигим қайтди, ўзимга, ўзингдан ўргилай, мустақиллик,
Беминнат ноним-насибам, тузингдан ўргилай, мустақиллик.
Юз тутди юртим жаҳонга, кўз очди юз йиллик орзуларим,
Озодлик хурлик аталган сўзингдан ўргилай, мустақиллик.
Узоқ умр кўрган, катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган кишиларни рамзий маънода-“жонли қомус” деб таърифлашади.
Мустақиллик қанчалик улуғ неъмат эканлиги ҳақида ўша собиқ мустабид тузумни ўз кўзи билан кўрган, миллий қадриятларимиз топталган, ўзликдан айрилишга уринишларни бошидан кечирганлар аниқ ва асосли, жонлироқ сўзлайдилар.
1991 йил 31 август куни Ўзбекистон давлат мустақиллигини эълон қилгач, ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини собитқадамлик билан белгилаб олишга киришган. Юртимизнинг истиқлол ва тараққиёт йўли-иқтисодиёт билан бир қаторда маънавият, миллий қадриятларни ҳам тиклашдан иборат эди. Ўтган йиллар мобайнида биз ўзлигимизни англаш йўлида улкан ютуқларга эришдик.
Мустақилликкача бўлган оғир ҳаёт даврини кўрган инсонлар халқимизни қарамлик кишанларидан озод қилган истиқлол қанчалик улкан бахт эканини-бахтсизлик гирдобидан озод бўлиб келганлар теранроқ ҳис этадилар.Топталган қадриятларимиз, дину-диёнатимиз не-не машаққатлар эвазига тикланди. Ўзлигимизни англаш қанчалик бахт эканини билдик. Келгусида бундан-да фаровонроқ яшашимиз, дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигимизни ва ҳеч кимдан кам бўлмаслигимизни ҳис этганинг сари қалбинг ифтихор туйғуси ила жўш уради.
Ҳаётимизнинг навбатдаги поғонаси-фарзандларимиз, набираларимиз иқболини кўриш билан боғлиқдир. Фарзандларига озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни инъом этаётган катта авлоднинг дилдаги тилаги шу! Ўғил-қизларимиз биздан кўра билимлироқ, доно бўлсинлар ва албатта бахтли-саодатли яшасинлар.
Мустақилликнинг 29 йиллиги халқимизга турли синовлар билан келди.(Табиий офатлар синови, коронавирус касаллигининг синови, меҳр-оқибат синови, сабр-бардош синови). Ҳар бир кунга шукрона айтган халқимиз бу синовлардан эсон-омон ўтмоқни ният қилган ҳолда яшамоқдалар.Чунки, дунё яралибдики, синовлар бирин-кетин инсоният иродасини, Оллоҳга таваккулини синаб келади. Дунё халқлари қатори юртимиз аҳли ҳам бу синовларни қўлни қўлга бериб, меҳр-оқибат улашиб, меҳрибон юртбошимиз атрофида жипслашиб енгиб ўтмоқда.
Иншаоллоҳ, тез кунларда бу оғир синовлар ҳам Оллоҳ изни билан бартараф бўлади.
Мана шундай синовли кунларда айниқса тиббиёт ходимлари жонбозлик кўрсатишди. Асл халқпарвар инсонларнинг хизматини халқимиз унутмайди. Юртбошимиз Ш.Мирзиёев “Мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маъданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонинин имзолади. Фармон билан Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, илмий инновацион фаолияти билан мамлакатниниг илм-фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга мухаббат ва садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун мазкур соҳаларнинг бир қатор ходимлари фахрий унвонлар билан тақдирланди.
Коронавирус касаллигининг олдини олиш ва касалланганларга сидқидилдан хизмат қилган, беморларга меҳр ва ғамхурлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, ўз хаёти ва соғлигини хавф остига қўйиб, муқаддас шифокорлик бурчини виждонан адо этишдаги жасорати ва фидойилиги учун бир қатор соғлиқни сақлаш ходимларини “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими”, “Эл юрт ҳурмати”ордени, “Меҳнат шуҳрати”ордени, I ва I I даражали “Соғлом авлод учун” ордени, “Дустлик” ордени, I ва I I даражали “Саломатлик” ордени ҳамда турли медаллар билан тақдирландилар.
Бундан ташқари бир қатор хорижий давлатлар фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар “Дустлик”, ва I даражали “Саломатлик” орденлари ҳамда “Келажак бунёдкори” ва “Шуҳрат” медаллари билан мукофотланди.
Ватани учун, ватандошлари учун ўз роҳатидан воз кечиш буюк фазилатдир. Президентимиз рағбатлантирган инсонлар ватани душмани билан жангга кирган довюрак суворий кабиди. Чунки улар юрт ва халқ жонига хавф солган касаллик-ёв билан курашдилар. Расулуллоҳ с.а.в жанобимиз: “Бир кеча кундуз ватан ҳимояси учун душман қаршисида туриш бир ой тутилган нафл рўза ва бир ой ўқилган тунги таҳажжуд намозидан яхшироқдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Ватан фуқароларининг жасорати, ватансеварлиги муносиб тақдирлаган, эъзозлаган юрт яна қаерда бор?
Халқини эъзозлаган юртбоши бор давлат, ғамхўр юртбошиси атрофида жипслашган эл тоабад яшагай. Фидоийларнинг хизматлари Ватан ворислари бўлган ёш авлодга сабоқ, тарбия мактабидир. Катта карвон қай йўлдан юрса, кичик карвон ҳам шу издан кетади, дейди доно халқимиз. Салобатли катта карвонлар доим бор бўлсин, эзгулик элимизга ёр бўлсин!
Мустақилликнинг 29 йиллиги барча юртдошларга муборак бўлсин!
Аллоҳим 30 йилликни тинч мусаффо осмон остида, бағри бутунликда кутиб олишни барчамизга насиб этсин!
Тоза тупроғингга юламас хатар,
Озод осмонингда порлагай қамар,
Навоийдан Ориф Абдулло қадар
Баёт-байтларингни севаман, Ватан!
Боболардан мерос-номус, ор, ғурур,
Биздан авлодларга элтасан сурур,
Толеингга мудом бахш айлаган нур
Ёрқин манглайингни севаман, Ватан!
Юртга фидоийлик, мустақилликни эъзозлаш барча ҳамюртлар қалбида жўш урсин!
Хатирчи тумани “Зарафшон” МФЙ отинойиси Исломова Марзия