Мустақил ва обод юртимизга байрамлар ярашади. Яқиндагина халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини ўзида яққол ифода этадиган, жамиятимизда инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириб, ёшларимизда юксак фазилатларни камол топтиришга хизмат қиладиган қадимий байрамимиз Қурбон ҳайитини муносиб нишонладик.
Ҳали Қурбон Ҳайити байрамининг шукуҳи кетмасдан, халқимизнинг асрий орзуси бўлган, Ватанимизнинг неча минг йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллиги шодиёналари юртимизда кенг нишонланмоқда. Барчамиз учун бебаҳо неъмат бўлган мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти тобора ортишининг асосий омили, жонажон Ватанимиз миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳа ва тармоқларда демократик янгиланиш жараёнларини амалга оширилаётганлигидир.
Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан, “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари барча соҳаларда бўлгани каби масжидларимизда ҳам кенг кўламда амалга оширилмоқда. Жума маърузаларида, ташкилотларда, ўқув муассасаларида ҳамда маҳаллаларда ўтказиладиган тадбирларда, эркин ва фаровон ҳаётимизни, буюк келажагимизни фақат мустақиллик асосида қуришимиз, одамларимиз, эл-юртимизни фақат мустақил сиёсат асосида рози қилишимиз мумкинлигини, фақат мустақиллик бугунги ва келгуси авлодлар учун мисли кўрилмаган имкониятлар очиб беришини таъкидлаб, мустақилликни мустаҳкамлаш борасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат ва ислоҳатларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага тарғиб этилмоқда. Шунинг учун мустақиллигимизни янада равнақ топиши учун, мустақиллигимизни келажагига хизмат қиладиган яхши ишларда бир-биримизни қўллаб-қувватламоқлигимиз керак.
Қуръони каримда Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилинади:
...وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ (سورة المائدة الآية-2).
яъни: “...Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир” (Моида сураси, 2-оят).
Бу ояти карима бизни Ватанни севишга, юрт равнақи учун бирлашишга, бир-биримизга хайрихоҳ бўлиб, дунё-охиратда фойдали ишларда бирга ҳаракат қилишда ўзаро ҳамжиҳатликка ундамоқда.
Барча соҳалар каби диний-маърифий соҳанинг ривожи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, минглаб зиёратгоҳ ва масжидлар қайта таъмирланди.
Албатта, амалга оширилаётган хайрли ишлар замирида юртимиздаги тинчлик ва осойишталик алоҳида ўрин тутади. Зеро, тинчлик бор юртда ривожланиш, тараққиёт бўлади.
Мустақиллик қанчадан-қанча аждодларимизнинг йиллар давомида чеккан азоб-уқубатлари, ноҳақ камситилганликлари, золимликни кўра-била туриб, уларга сабр-тоқат билан бардош берганликлари натижасида эришилган ютуқ – олий неъматдир.
Бу неъматларнинг давомли ва зиёда бўлиши эса шукронага боғлиқдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
... لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ... (سورة إبراهيم الآية-7)
яъни: “...агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман...”, – деб марҳамат қилган (Иброҳим сураси, 7-оят).
Мана шундай улуғ неъматни янада мустаҳкамлаш, унинг тинчлиги, фаровонлиги йўлида хизмат қилиш, келажак авлодга зиён-заҳматсиз етказиб беришдаги ҳамкорлигимизга Аллоҳни ўзи мададкор бўлсин!
Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами ҳаммамиз учун муборак бўлсин!
“Зарафшон” жоме масжиди имом-хатиби,
Комилжон Шодмонов.