بسم الله الرحمن الرحيم
Аллоҳ азза ва жалла иродаси ила инсон зотини яратиб, уни барча жонзотлар ичида азиз ва мукаррам айлади. Унга ҳамма нарсаларнинг илмини ўргатди.
Азиз Тумандошлар! Яхши биламизки, мустақиллик йилларида юртимизда ислом дини равнақи ва тараққиёти йўлида кенг имкониятлар очилди
Юртимизда қонун устворлигини таъминлаш, барча инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, барча соҳаларни янгилаш, изчил ислоҳатлар орқали амалий саъй-ҳаракатлар натижасида бу эзгу мақсадлар, алҳамдулиллаҳ, рўёбга чиқмоқда. Мустақиллик даврида маънавий тараққиёт йўлида эришилган мувоффаққиятлар, халқимиз ҳаёти, моддий фаровонлиги, онгу тафаккурида юз берган катта ижобий ўзгаришлар ана шундан ёрқин далолатдир. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида бундай деб марҳамат қилади: (Раъд сураси 11- оят)
яъни: “...Албатта, Аллоҳ бирор қавм ўзларидаги нарсани (неъматларга нисбатан муносабатни) ўзгартирмагунларича, улардаги нарсани (ҳолатни ёмон ҳолатга) ўзгартирмас…”.
Барча исломий қадриятлар масжид ва мадрасаларнинг бинолари, нодир тарихий манбалар, осори атиқалар мўмин-мусулмонларга қайтариб берилди. Жумладан Боязид Бастомий, Тошмасжид , Қалаиазизон, Қизилтепа жоме масжидлари Оқсоч ва Хўжа Нуробод зийратгоҳлари туманимиз кўркига - кўрк бағишлаб турибди.Туманимиздаги тарихий обидаларни таъмирлаб асил ҳолига келтириш борасида туманимиз раҳбарларининг ва тадбиркорларнинг муносиб ҳиссаси бор.Уларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари, диний адабиётлар ва оммавий ахборот воситаларидан баҳраманд бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Юртимизда мустақиллик йилларида жаҳон Ислом илм-фан, тафаккури ва маданиятига улкан ҳисса қўшган улуғ ислом олимлари, ақида имомлари, буюк муфассир, муҳаддис, фақиҳлари, тасаввуф шайхлари ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш, ўлкамиздаги бебаҳо тарихий ва маданий-меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, авайлаб-асраш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами ниҳоятда катта бўлмоқда. Мамлакатимизда шунингдек, эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний қадриятларни тиклаш, улкан тарихий меросни ўрганиш бўйича катта тадбирлар белгиланиб амалга оширила бошлади.
Буларнинг ҳаммаси, аввалламбор Аллоҳ таолонинг имонли, эътиқодли халқимизга бўлган лутфи ва марҳамати ва истиқлолимиз шарофатидандир. Ғамхўрликка жавобан динимиз ва ақидамиз мусаффолигини сақлаш, унинг асл моҳиятини халққа, айниқса ёш авлодга кенг тушинтириш ва уларни турли ғаразли кучлар таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган фаол тарғибот-ташвақот ишларини олиб боришимиз лозим. Аллоҳ таборака ва таоло марҳамат қилиб айтади: (Қасос сураси 77 - оят)
яъни: “Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил! Ерда бузғунчилик қилишни истама! Чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас, – дедилар”.
Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилинган ҳадисда айтилганидек: “Ким инсонларга улардан кўрган яхшиликлари эвазига шукр қилмас экан. Демак, Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмабди”
Юртимизда кафолатлаб қўйилган дину-диёнат эркинлиги, инсоний ғамхўрликларни илоҳий улуғ неъмат ва марҳамат деб қабул қилишимиз ва уларнинг шукронасини баробор адо этишимиз даркор бўлади !
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов.