Қурбон ҳайитига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Юртимиз мусулмонлари учун азиз бўлган бу байрам мамлакатимиз фуқаролари учун яна бир азиз байрам мустақиллигимизнинг 26 йиллиги шодиёнасига ҳам тўғри келмоқда. Кишилар бир бирларини “Қўшалоқ байрамлар билан”, деб муборакбод этмоқдалар. Албатта, ҳар иккала байрам ҳам юртимиз мусулмонлари учун ҳақиқий шодиёна. Қурбон ҳайити Аллоҳ жорий этган мусулмонларнинг улуғ ибодатлари ийд намози ва қурбонлик амаллари ила амалга ошади. Мустақиллик байрами эса Яратган бизга қайтариб берган ўз эркимиз, ўз эътиқодимиз ўз мустақил йўлимиз шодиёнасидир.
Мустақиллик бизга мустабид тузум даврида топталган ижтимоий, маънавий ва диний қадриятларнинг қайтадан тикланиши ва ривожланиши учун кенг йўл очиб берди. Диний ва миллий қадриятларимиз қайтадан равнақ топа бошлади. Натижада ҳалқимиз ўзлигини таниб турмушнинг барча жабҳаларида миллийликка қайтмоқда.
Халқимиз барча соҳада эмин-эркин саъй-ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлгани каби динимиз кўрсатмаларини хотиржам адо этиш бахтига ҳам муяссар бўлди. Минглаб масжидлар очилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди, ўнлаб диний таълим муассасалари барпо қилиниб, у ерда ёшлар диний ва дунёвий фанлардан таҳсил олмоқдалар. Азиз авлиё, улуғ аллома ва фозил инсонларнинг мақбаралари ва кўплаб зиёратгоҳлар таъмирланди. Ҳар йили ҳукуматимизнинг кўмаги билан минглаб ватандошларимиз муборак Ҳаж ва Умра зиёратига бориб келмоқдалар. Буларнинг ҳаммаси, албатта, Аллоҳнинг инояти ва шунингдек истиқлолимизнинг шарофатидандир.
Хусусан, буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарлари ўрганилиб, уларни она тилимизга таржима қилишдек имкониятларга эга бўлдик. Ўтган йиллар давомида Қуръон, ҳадис, тафсир, фиқҳ, ислом тарихи, маданияти ва фалсафасига оид кўплаб йирик тадқиқотлар амалга оширилди. Турли мавзудаги диний адабиётлар, юртимизда яшаб, ижод қилган буюк алломаларимизнинг илмий мерослари нашр этилиб, кенг оммага тақдим қилинди ва қилинмоқда.
Шунингдек, Президентимизнинг Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқотлар марказини ташкил этиш, Сурхондарёдаги Абу Исо Муҳаммад Термизий зиёратгоҳини улкан мажмуага айлантириш, Бухорода “Мир Араб” олий мадрасасини ташкил этиш, Қашқадарёдаги Абу Муин Насафий, Навоий вилоятидаги Нурота қадамжоларини, пойтахтдаги Сузук ота ва ат-Термизий масжидларини капитал таъмирлашга доир ташаббусларини халқимиз катта қувонч билан қарши олди.
Буларнинг замирида мустақиллик берган имкониятлар ва эркинликлар ётади. Мўмин-мусулмонларимиз Аллоҳ таоло ато этган мустақиллик ҳамда ибодатларни эмин-эркин адо этиш неъматига доимий шукроналар айтишлари лозим.
Рамазон ва Қурбон ҳайити байрамларининг давлат миқёсида ўтказилиши, ушбу байрамларни кўтаринки руҳда ўтишини таъминлаш мақсадида Юртбошимизнинг қарорлари чиқиши, ушбу кунларни дам олиш куни деб эълон қилиниши дарҳақиқат, халқимиз қувончига янада қувонч қўшади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни улуғ ва азиз мустақиллик неъматининг қадрига етиш, унинг учун шукрлар айтиб, уни янада мустаҳкам ва бардавом бўлиши йўлида савобли амалларни қилишимизни насибу рўзи айласин! Азиз ва қадрли Истиқлолимизнинг йигирма олти йиллик шодиёналарини шоду-хуррамлик, масрурлик, тинчлик-омонлик ва ўзаро иттифоқлик билан ўтказишимизда Парвардигор ёру мададкор бўлсин!

Вилоят бош имом хатиби Тоҳиржон Рўзиев