Мустақилликка эришиш ғояси халқимизга азалдан мерос. Бу орзу авлоддан –авлодга ўтиб, унинг йилликлар қаридан бизгача етиб келмоқда. Мустақиллик мустамлакачиликнинг ҳар қандай шаклини, у тақазо этадиган тазйиқлар, камситишлар ва зўравонликларни инкор этади. Айни пайтда, мустақиллик жаҳон тараққиётининг илғор тажрибалари асосида ўз равнақининг ўзига хос тамойилларини ишлаб чиқиш билан бирга ягона замин, ягона макон тақдирини белгилашда ўзаро ҳамкорликнинг янги сифат жиҳатидан юқори бўлган, умуминсоний манфаатларига мос келадиган андоза асосида яшаш демакдир. Мустақиллик – табиатан онгли яшаш, онгли муносабатни қарор топтириш меъзони. Мустақиллик нақадар тотли буюк неъмат. Мустақиллик бу тенглик демакдир. Бу олий неъматга етишиш меҳнаткаш халқимизнинг асрлар давомидаги эзгу орзу-умиди ва мақсади ҳисобланади.
Мамлакатимиз мустақиллик йилларида барча соҳаларда катта ютуқларга эришгани ҳар биримизга ғурур ва ифтихор бағишлайди. Муқаддас Ислом динини ўрганиш, унинг арконларини эмин-эркин адо этиш аждодларимизнинг бой маданий меросини тадқиқ қилиш имконияти яратилди.
Халқимизнинг маънавияти юксалтиришда миллий қадрият, ўзликни англаш, тарихий хотира муҳим аҳамият касб этади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъбири билан айтганда диний қадриятлар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз.
Собиқ тузим даврида саноқли юртдошларимиз ҳаж амалларни адо этган бўлса, истиқлолнинг ўтган даврида ҳожиларимиз 100 мингдан ошди, ўн минглаб юртдошларимиз умра зиёратига борди.
Мамлакатимизда бошқа дин вакилларинг ҳам ўз динларига эътиқод қилиши учун барча шароит яратилган. Айни пайтда 16 конфессияга мансуб 2 минг 240 диний ташкилот фаолият юритмоқда. Юртимизда динлараро бағрикенглик ҳукм сураётгани тинчлик ўзаро ҳамжиҳатлик ва тараққиётга хизмат қилувчи муҳим омиллардан биридир.
Эътиқод эркинлиги инсон маънавий дунёсининг ажралмас қисми бўлиб, динлар таълимотидаги қарашлар бу масалада умумэътироф этилган инсоний тамойиллар билан уйғунлашиб кетган.
Мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ Ватанимиздаги миллий ва умуминсоний қадриятлар ривожи тарихида янги давр бошланди.
Истиқлол йиллари диний соҳада мустаҳкам қонунчилик пойдевори яратилди. Жумладан, Ўзбекистонда турли дин вакилларининг ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз динларига эътиқод қилишлари учун барча шароитлар яратилган. Республикадаги диний ташкилотлар мустақил ҳуқуқий шахс сифатида ер майдони ва манзилга эга бўлишлари, диний адабиётларни нашр этишлари, диний мутахассислар тайёрлашлари, турли тадбирлар ўтказишлари, муқаддас жойларга зиёратлар ташкил этишлари мумкин. Шу асосда ҳар бир фуқоро хохлаган динга эмин-эркин эътиқод қилиб ундаги барча амал ва маросимларни тўлиқ бажармоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолиси 34 миллиондан ортиқни ташкил этиб, улар 130 дан зиёд миллатга мансуб ҳисобланади. Фуқороларнинг 94 фоизидан зиёди ислом динига эътиқод қилади.3.5 фоизга яқин фуқоролар православ динига мансуб бўлиб, қолганларини бошқа конфессия вакиллари ташкил этади.
Динлараро бағрикенглик ғояси нафақат диндорларнинг, балки бутун жамият аъзоларининг эзгулик йўлидаги ҳамкорлигини назарда тутади ҳамда тинчлик ва барқарорликнинг муҳим шарти ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, тарихимизнинг оғир синовли дамларида ҳам диний асосда мажороларнинг чиқмаганлиги халқимизнинг динлар аро бағрикенглик борасида улкан тажрибага эга эканлигидан далолат беради.
Мамлакитимиз тарихан кўп миллатли ўлка, бу заминда турли-туман дин вакилларининг эмин-эркин яшашлари учун барча шароитлар яратилган. Юртимиздаги бошқа жамоат ташкилотлари қатори диний жамоалар ҳам жамият тараққиётида тобора фаол иштирок этиб, халқимизнинг маънавияти ва қадриятини тиклаш энг асосийси мустақиллигимизнинг мустаҳкам ва боқий бўлишига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Ҳақиқатдан ҳам миллий ва диний қадриятларни тиклаш, миллий ҳис-туйғу ва ифтихорни ривожлантиришга самарали таъсир этади. Масалан, ёшлар ўз бобокалонларининг илмий, адабий меъросларини қанчалик яхши билсалар булардан маънавий айниқса, илмий озуқа олиш билан бирга, улар билан фахрланадилар, уларга тақлид қиладилар.
Истиқлол туфайли ислом маданиятига мансуб бўлган минг йиллик тарихга эга ўтмиш қаридан оламга нур таратиб келган муқаддас обидалар, масжид ва мадрасалар мўмин – мусулмонларга қайтариб берилди.Аждодларимиздан қолган тарихий меъросларимиз қайта тикланди, уларнинг илмий асарлари ёш авлод томонидан кенг ўрганила бошланди. Буларнинг самараси ўлароқ халқимизнинг диний илмларга бўлган ташналигини қондириш мақсадида кўплаб диний- маърифий адабиётлар нашр этилди. Хусусан, Қуръони Карим ва ҳадислар тўплами ўзбек тилига таржима қилинди, уламоларимиз томонидан тафсир ва ислом ҳуқуқшунослигига оид қатор китоблар чоп этилди.
Ислом дини баркамол авлодни тарбиялаш, маънавий ва аҳлоқий юксакликка даъват этиш билан бир қаторда, уни ёмонликлардан, қабиҳ амаллардан қайтариш хусусиятлари билан ажралиб туради.Шу сабабли ҳам жамиятимизнинг миллий, маданий-маърифий асосларининг ташкилий бўғинларидан бири саналган ислом дини ҳозирги маънавий-ахлоқий юксалишимизнинг манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги юксак маънавий ҳаётимизни барпо этиш учун миллий ва диний қадриятларимизга тўғри муносабатда бўлганимизнинг аҳамиятли жиҳатларидан бири яна шундаки, истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб тарихий обидаларимизни қайта тиклаш, қадимий ва бой меъросимизни ҳар томонлама асраб-авайлаш ва келажак авлодга безавол етказиш ҳақида қайғурдик, бунинг учун астойдил ҳаракат қилдик.
Истиқлол даврида Қуръони Карим, ҳадислар тўпламлари, Библия таркибидаги Янги аҳд ва Қадимий аҳднинг баъзи қисмлари ўзбек тилига таржима қилиниб оммавий ададда чоп этилди. Ўзбекистон жаҳонда Миср ва Тунисдан сўнг кўзи ожизлар учун махсус Брайл ёзувида Қуръонни нашр қилган учунчи мамлакат ҳисобланади.
“Биз инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратдик” деган Яратганнинг ояти каримасининг мазмун моҳиятига ҳар жиҳатдан ҳамоҳанг бўлган мазкур сўзларда том маънодаги диний бағрикенглик ғоялари акс этади. Бу эса Ўзбекистонда ҳар бир инсонга унинг дини, миллати, ирқи, насл-насабидан қатъий назар, ўз имкониятларини тўла-тўкис намоён этиш учун барча ҳуқуқий кафолатлар ва шарт-шароитлар муҳайё этилганидан далолат берувчи ёрқин далилдир.
Учқудуқ тумани “Қизилқум” жоъме масжиди имом хатиби хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова