ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ

6-12-2018, 11:43 admin Мақолалар 982

Истиқлолимиз қўлга киритилгач, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кўплаб ютуқларга, улкан неъматларга эришдик. Миллий байроқ ва миллий гербимизга эга бўлдик, давлатимиз мадҳияси қабул қилинди, Бош Қомусимиз тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикасининг Бош Қомуси ҳамма учун умуммажбурий бўлган ёзма ҳуқуқий ҳужжат саналади. Унда тадбиркорлик, хусусий бизнес, оилавий масалалар, меҳнат ҳуқуқ шартномаларидан тортиб, илму маърифат, миллий қадриятлар, давлатимиз рамзлари, давлат тили, тарихий обидаларга бўлган эътибор, виждон эркинлиги кафолатлари ҳақида ҳам алоҳида сўз юритилган.
Ҳар йили мамлакатимизнинг фақат таълим муассасаларида эмас, балки барча масканларида шу муносабат билан алоҳида тадбир бўлиб ўтади. Унда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва унинг ёшлар ҳаётидаги ўрни, белгилаб қўйилган вазифа, бурч ва мажбуриятларга алоҳида тўхталиш ҳам бежиз эмас, албатта.
Эътироф этиш жоизки, Бош Қомусимиз ўз мазмун-моҳияти билан инсон шаъни, юрт фаровонлиги, осойишта турмуш тарзини таъминлаш ва ҳимоя қилишга эътибор қаратган. Унда инсон ҳуқуқлари, қонунга юксак ҳурмат билан қараш, юртимиз фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга урғу берилган.
Шу заминда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро унинг барча моддаларини чуқур англаб ҳаётга тадбиқ этиши, бирдек амал қилиши, қолаверса, эъзозлаши ва алоҳида ҳурмат кўрсатиши талаб этилади. Ҳар қайси инсон ўз ҳақ-ҳуқуқи учун курашиши лозим. Лоқайдлик ва бепарволик бўлган жамиятда юксалиш ва тараққиёт бўлмаслиги тайин.
Қонунларни чуқур ўрганиш ва уларга риоя қилиб яшаш кундалик ҳаёт тарзимизга айлансагина, юрт тинч, мамлакат обод, халқ фаровон бўлади, баркамол авлод осуда ҳаёт кечиради.

Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш