ОММАВИЙ МАДАНИЯТ МАЪНАВИЙ ТУБАНЛИК!

15-04-2020, 15:32 admin Мақолалар 692

Айланайин қора қошу кўзингдан-а
Ўзингдан қўймасин халқим ўзингдан-а

(Муҳаммад Юсуф)

Бизнинг ўзбекона урф-одатларимиз Қуръони Карим оятларидаги кўрсатмаларга мос тушади. Иймонли кишиларнинг эътиқоди мустаҳкамлиги бизнинг миллий руҳиятимиз билан йўғрилган ҳаёсидадир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В шундай марҳамат қилганлар: “ Албатта ҳар бир диннинг ўзига хос хулқи бўлади. Ислом динининг хулқи эса ҳаёдир”.-деганлар. ( Имон Можа ривояти)
Еътиқодимиз туфайли динимиз хулқи билан зийнатланмоғимиз зарур. Хулқини ҳаё билан зийнатлаган кишигина беҳуда амаллар ва хато-гуноҳлардан ўзини тийиб юради.
Қуръони Карим буюриб қўйган, Республикамизнинг қонунлар мажмуасида белгилаб қўйилган, азалдан ота-боболаримиз амал қилиб келаётган ҳусну ахлоққа бугунги кунда қандай муносабатда бўлиняпти?. “ Айтинг: “ Роббим, албатта, фахш ишларнинг ошкараю пинҳонасини, гуноҳ ( ишлар) ни, ноҳақ тажавузкорликни ва Аллоҳ ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни, унга шерик қилишингизни ҳамда Аллоҳнинг шаънига ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилди” ( Аъроф сураси -33)
Биз Аллоҳнинг ҳидоят йўлидан оғишмоқдамиз. Бобо-бувиларимиз амал қилган миллий қадриятларга муносабатимиз сустлашган. Мусулмончиликка асосланган ўзбекона одоб-ахлоқимизга путур етмоқда.
Аҳли донишлардан Фузайл ибн Иёз роҳматуллоҳи алайҳ: “ Бахтсизликнинг нишонаси қуйидаги нарсаларда кўринади: Бешарим ва беҳаё бўлиш, кўнгли қаттиқ ва дағал бўлиш, молу дунёга ҳаддан ортиқ муккасидан кетиш”- деганлар. Бахтсизлик сари юрмайликда хушёр тортайлик! Афсуски! Ёшлари кап-катта кишилар, ёшларимиз ғарб маданиятига тақлид қилиб, ҳаё-ахлоқ чегарасидан чиқиб кетмоқдалар. Жамоат жойларида ўзларини бемалол тутадилар, оғзиларидан ёмон сўзлар чиқади. Ўзлари ҳаё қилмайдиларда, атрофдагиларни ноқулай аҳволга солиб қўядилар.
Оммавий маданиятнинг турли кўринишлари бизда намоён бўлган, шаклланган: эркак ва аёлларнинг тирноқларини ўстиришлари, турли хил қилиб лакларга бўяшлари, эркакларнинг аёлларникидек сочларини ўстиришлари, аёлларни эркакларникидек сочларини қисқартиришлари, йиртиқ-ямоқ брюка-шимларни кийишлари, тор-танқис гавдасига ёпиштириб, авратларини билинтириб-бўрттириб либослар кийиб юришлари, эркакларнинг аёлсифат кийинишлари, оро беришлари, аёлларни беҳаёларча очиқ-сочиқ юришлари, мусулмончиликда келин бўладиган қизнинг очиқ-сочиқ кийиниши, гулдаста отиши, никоҳ базмида валсга тушиши, келин-куёвларни қабристонга бориши ( келин очиқ-сочиқ кийимда), аёллар ва эркакларда баданларига татиуровка солдириши, аёлларни ботекс қилишлари, ўсмирлар ва йигитларни сочларини бошқача чаккаларига исмларини устарада ёзиб, шаклга солиб олишлари, аёлларни ичиб тунги клуб ва дискотекаларда юришлари, ҳар хил европача қўшиқларга жазавага тушиб ўйнаш, айрим ёшларимизни телифонларида ва бошқа воситаларида порнографик маҳсулотларни кўриши, сақлаши, бошқаларга тарқатиши, яна алломбалолар бизни ўз домига тортишга улгурди.
Бир тўхтаб, мушоҳада қилиш вақти етди. Оммавий маданият-ифлос, жирканч касаллик- сўзак , заҳм тузалмас дард ОИТСни олиб келди, турли хил бало-қазоларни бошимизга ёғдирмоқда.
Маънавий тубанликни оқибатлари: жамиятда инсонлардан ноёб фазилатларни йўқатади. Ер юзида ҳурматсизлик, ёвузлик, хунрезлик, бузуқлик, фахш, зўравонлик, товламачилик, судхўрлик, ўғрилик оммавий маданият ниқобида ёйилиб бормоқда. Бу кабилар ёшларни тарбиясини бузиб, улар ҳайвоний ҳатти-ҳаракатлар қиладилар. Улар орасида жиноятчилик кўпаяди.
Дин-диёнат, инсоф, оқибат, одамгарчилик, урф-одатлар, миллий қадриятлар йўқолади. Асрлар давомида эъзозлаб, эътиқод қилиб келинаётган мусулмончилигимизга ҳамда қадриятларимизга путур етади.
Рим Папаси ҳам оммавий маданият тўғрисида шундай фикр билдирганлар: “ Оммавий маданият балосидан ғарбни Ислом дини ҳукмлари ва исломий тарбиясигина қутқара олади”. Рим Папасининг фикрлари хулоса ўрнидадир.


Навбаҳор тумани Бош отинойиси С. Хушматова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш