Бирдам ва ҳамжиҳатлигимиз бардавом бўлсин!

13-02-2017, 09:08 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 1 606

Маълумингизким, ҳалқимизнинг ўзлигини англашига ёрдам бераётган мустақиллигимиз - Тангрининг бизга марҳамат айлаган хайрли неъматларидан бўлди. Ҳар қандай зулм ва хўрланишлардан омон чиққан динимиз аста-секин ривожланиб бормоқда. Энди, шунинг шукронасига бизлар эътиқодда яна ҳам мустаҳкам бўлмоғимиз, бунинг учун эса ўртадан баъзан учраб турадиган майда гина-қудратларни кўтармоғимиз лозим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бизларни огоҳлантиради: “Эй имон келтирганлар, гумондан узоқда бўлинг, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманг. Бир-бирингизни ғийбат қилманг”. Гумон бировни тахқирлаш бўлиб, катта зарарларнинг сабабчисидир. Ғийбат эса одамлар орасига адоват солади, илоҳий баракани кетказади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам “Ҳақиқий мусулмон кишиси шундай бўлмоғи лозимки, бошқа мусулмонлар унинг қўли ва тилидан омонликда бўлсинлар”, деганлар.
Ушбу ояти карима ва ҳадиси муборакларга амал қилувчи, ўзини мусулмон деб ҳисобловчи инсон турли бўлмағур низоларга сабаб бўлувчи ишлардан ўзини тийиши зарур. Ҳақ йўл, яхшилик йўли турганда, шайтон йўлидан ўзини қайтармоғи керак. Негаки, илоҳий кўрсатмаларга амал қилмаслик билан имонсизлик ораси бир қадамдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни огоҳ қилиб: “Мендан сўнг баъзингиз баъзингиз билан уришиб, диндан чиқувчилардан бўлманг. Шайтон намозхонларнинг эргашмаслигига кўзи етади, лекин шундай бўлса-да, ўрталарингизни бузишдан қайтгани йўқ”, деб айтганлар. Аллоҳ таоло сиз билан бизга марҳамат қилади: “Аллоҳ ва унинг расулига итоат этинг! Жанжаллашмангки, заифлашиб, қувватсиз бўлиб қоласиз”. Яна: “Парвардигор инсонларга заррача ҳам зулм қилмайди, лекин инсонларнинг ўзи ўзига зулм қилади”. Бу ояти карималар орқали Аллоҳ таоло бизларни ислом йўлида шахсий келишмовчиликлардан, ўзаро таънавозликлардан тийилишга даъват этади. Чунки, бундай низолар ўзимизга ўзимиз қилаётган зулмлардир. Аждодларимиз эришган шон-шарафарнинг сири уларнинг бирлигида, Қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмаларига содиқликларида ва ҳақ бошлаган йўлдан борганликларидадир. Бир ҳадиси қудсияда Аллоҳ таоло шундай дейди: “ Модомики, икки шерик бир-бирига хиёнат қилмас экан, мен уларнинг учинчиси бўламан, агарда хиёнат қилсалар, уларнинг орасидан чиқаман”.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Огоҳ бўлинглар, (нафл ) намоз ўқиш, нафл рўза тутиш ва садақа бериш даражасидан савоблироқ бўлган нарса ҳақида сизларга хабар берайми? У нарса кишилар орасини ислоҳ қилишдир. Кишилар ўртасини бузиш ҳалокатдир”.
Азиз юртдошлар! Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи бошлаган бирдамлик ва ҳамжиҳатлик йўлидан оздирмасин. Мустақил юртимизга кўз тегмасин!

T.Абдурахманов
Мих-ота масжид имом-хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш