Гўзал хулқнинг фазилати
Муқаддас ислом дини уч нарсани ўз ичига олади. Улар:
- Эътиқод
- Шариат
- Ахлоқ
Ахлоқ – бу исломнинг унвонидир. Иймоннинг кўриниб турадиган ўрнидир ва яхшиликнинг далилидир. Албатта мўъминнинг эътиқоди қалбида бўлади. Ўша эътиқоди бандани роббисига ибодат қилишга ундайди. Гоҳида заифлашиб ибодатларни тарк этиш содир бўлади. Ахлоқ эса ундай эмас. Албатта хулқ мўъминнинг муомаласида ва ҳар қандай ҳолатда кўриниб туриши лозимдир. Уни тарк этишга узр йўқдир. Инсонларнинг салоҳиятли бўлиши уларнинг ахлоқи биландир. Ҳаттоки, ҳусни-хулқнинг чўққисини эгаллаган пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам хулқларини чиройли бўлишлигини Худодан сўрар эканлар. “Аллоҳим хилқатимни чиройли қилганингдек хулқимни ҳам чиройли қил”. Қолаверса пайғамбаримиз алайҳиссалом ёмон хулқли бўлишдан Аллоҳдан паноҳ сўрар эканлар. “Аллоҳим ёмон хулқдан, ёмон амалдан, баднафсликдан ва ёмон касалликлардан Сендан паноҳ сўрайман”.
Инсон хусни-хулқи билан кундуз кунлари рўза тутадиган, кечалари ибодат қиладиган банданинг даражасига етар экан. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Ибодатда ўртача бўлган мусулмон табиатининг олийжаноблиги ва хулқининг гўзаллиги билан кечасида Аллоҳни оятларини ўқиб ибодат қиладиган, кундузида рўза тутадиганнинг даражасига етади дедилар”. Яъни кечасида намоз ўқигувчи билан кундузи рўза тутутвчи банда қанчалик савоб олса, гўзал хулқ соҳиби ҳам ўз хулқи билан ўшаларчалик савобга эга бўлади.
Шу билан бирга, ибодатда чиройли бўлиб муомалада қўпол бўлса, мана шу инсон ҳақиқий муфлис бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобаларидан муфлис ким эканлигини биласизларми, деб сўрадилар. Ўзлари жавоб бериб “Муфлис – қиёмат куни умматимдан бўлган бир инсонки, намоз, рўза ва закот билан келади. Лекин шу билан бирга кимнидир урган, кимнидир сўккан, кимнидир молини ноҳақ еган ва кимнидир қонини тўккан. Натижада кимга мана шу ёмонликларни қилган бўлса, уни савобидан олиб урганига, сўкканига, молини ноҳақ еганига ва қонини тўкканига берилади. Агар савоби тугаб қолса, ўша мазлумларнинг гуноҳи унга юкланади. Токи уни гарданидаги нарса адо қилиб бўлгунча уларни хатоларини олиб унга қўйилаверади. Натижада унга савоб қолмай балки гуноҳлар кўпайиб кетади ва у бандани дўзах ўтига ташланади” дедилар. Шунинг учун азизлар қўлимиздан келгунича яхшилик ва хусни-хулқ соҳиби бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Чунки ёмон хулқ соҳиби бўлсак намозимиз, рўзамиз ва закотимиз ҳам қиёмат кунида қўлдан бой бериладиган муфлисга айланиб қолишимиз мумкин.
Шунинг учун оч, сувсиз қолиб тутган рўзамиз, нафсимизни енгиб закот бериб, тонг саҳарда уйқудан воз кечиб ўқиган намозларимизни бой бериб қўймаслигимиз учун намоз, рўза ва закот билан бирга хусни-хулқимиз ҳам чиройли бўлиши керак. Қиёматда тарози палласини оғир босадиган чиройли хулқ билан яшашни ўзимизга ҳам фаразандларимизга ҳам Аллоҳ насиб этсин.

“Зарафшон” жоме масжиди
имом хатиби Шодмонов Комил.
(“Мўъминнинг хулқи” китобидан таржима қилинди).