Ҳамма замонларда, ҳар қандай жамиятда ўзгалар кўмагига муҳтож кишилар албатта топилади. Уларнинг ҳолидан хабар олиш, мурувват кўрсатиш энг гўзал, энг маҳбуб амаллардандир. Зеро, жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Мўъмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсизлар, бир-бирингизга меҳр-мурувватли бўлмагунингизча мўъмин бўлмайсизлар”. (Имом Муслим ривояти)
Қийналган, муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, уларга ҳам моддий ҳам маънавий кўмак бериш доимо мақталган, улуғланган. Расулуллоҳ с.а.в. “Ким бир мўъминнинг дунё ғамларидан бир ғамини аритса, Аллоҳ унинг қиёмат кунидаги ғамларидан бир ғамни аритади”, деб марҳамат қилганлар. (Имом Муслим ривояти)
Шундай хайрли ишларга эътиборимиз, амалий ишларимиз бизни қандай даражадаги мўъминлигимизни, комил инсонлигимизни белгилаб беради. Бундай эзгу иш, амалларнинг қанчалар савобли эканлиги тўғрисида Қуръони каримнинг оятларида аниқ ва равшан зикр қилинган. Жумладан, “Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Нафақа - қилган яхшилигингиз ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга ва йўқсил йўлчига бўлсин. Нимаики яхшилик қилсангиз, албатта Аллоҳ уни билгувчидир”, деб айт. (Бақара сураси 215-оят)
“Эҳсон қилган ҳар бир нафақангиз (садақангиз) ёки атаган назрингизни албатта, Аллоҳ билади. (Хайр эҳсон қилмай ўзига) зулм қилувчиларга эса, ёрдам берувчилар йўқдир. (Бақара сураси 270-оят)
Ва яна Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади, “Айтинг, Албатта Роббим бандаларидан ўзи хоҳлаганига ризқни кенг қилур ва (ўзи хоҳлаганига ризқни) танг қилур. Бирор нарсани (муҳтожларга холис) эҳсон қилсангиз, бас (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир.” (Сабаъ сураси 39-оят)
Қуръони каримдан ушбу масалага оид яна кўплаб оятларни келтириш мумкин. Хулоса ўрнида шуни айта оламизки, муҳтожларга ёрдам бериш, мурувват кўрсатиш чин инсоний фазилат, олийжанобликдир.
Кимки бир ҳаста дилни шод айлагай,
Каъба вайрон бўлса обод айлагай. (Ҳазрат Мир Алишер Навоий)
“Зарафшон” жоме масжиди имом-хатиби К.Шодмонов.