Савол: Ассалому алайкум! Қалбдаги ҳасадни қандай қилиб йўқ қилса бўлади? Қанча урунсам ҳам йўқ қила олмаяпман. Илтимос маслаҳат бeринг.
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
Маълумки, ҳасад энг оғир қалб хасталикларидан биридир. Қалб хасталикларини эса фақат илм ва амал билангина даволаш мумкин. Ҳасадни илм билан даволаш қуйидагича: Аввало, ҳар бир киши ҳасад ўзининг дину дунёсига зарар эканини яхши англаб етмоғи лозим. Шу билан бирга, у ҳасад қилинган одамнинг на динига ва на дунёсига зарар етказа олмаслигини ҳам тушуниши керак. Аксинча, унинг ҳасадидан душмани фойда олади. Агар охиратга ва ундаги ҳисоб-китобга иймонни бир тарафга қўйиб туриб, ақл юзасидан иш тутганда ҳам, ҳасадга ўрин йўқ. Чунки ҳасадчи ўз ҳасади туфайли ич-ичини ейди, қалби дард-аламга тўлади. Аммо бирор фойда кўрмайди. Ҳасад қилинган одамнинг неъмати сизнинг ҳасадингиз туфайли бу дунёда заволга учрамайди. Қандай қилиб дейсизми? Унга неъматни Аллоҳ таоло берган ва Аллоҳнинг Ўзи белгилаган муддатгача давом этади. Бировнинг ҳасади туфайли неъмат тугаб қолмайди. Сизнинг ҳасадингиз ҳасад қилинган одамнинг охиратига ҳам зарар етказмаслиги аниқ. Чунки сизнинг ҳасадингиз унга гуноҳ бўлиб ёзилмайди. Балки ҳасадингиз сабабли мазлум бўлгани учун фойда олиши турган гап. Бу дунёда унинг фойда олиши сизнинг жизғанак бўлишингиздандир. Чунки одамларнинг хурсандчилигининг сабабларидан бири душманининг азобланишидир. Юқорида зикр қилинган нарсаларнинг барчаси ҳасадчининг ўзига ўзи душман ва душманига дўст эканини кўрсатади. Бу худди душманини қатл қилиш учун тош отаётган одамга ўхшайди. Биринчи тошни отганида душманига тегмай ўзига қайтади ва ўнг кўзини кўр қилади. Унинг аччиғи яна ҳам аланга олиб, иккинчи тошни отади. Иккинчи тоши ҳам мўлжалга тегмай ўзига қайтади ва чап кўзини ҳам кўр қилади. У ғазаб отига миниб, учинчи тошни отади. Тош қайтиб келиб, ўзининг бошини ёради. Душмани эса соппа-соғ, кулиб, уни томоша қилиб туради. Айтиб ўтилганларни тафаккур қилган одамнинг қалбида ҳасад олови сўниши турган гап. Ҳасадни амал билан даволаш қуйидагича: Бунда ҳасад дардига мубтало бўлган шахс, ҳасади унга қайси амални буюрадиган бўлса, ўшанинг аксини қилиши лозим бўлади. Мисол учун, унга душманини ёмонлашни амр қилмоқда, у уни мақташга ўтсин. Ҳасади унга мутакаббирлик қилишни тавсия қилмоқда, у унга тавозеъ кўрсатсин. Салафи солиҳлардан кўплари ўзини ғийбат қилган шахс ҳақида хабар эшитса, унга ҳадялар юборар эдилар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати