Кибрдан эҳтиёт бўлинг

21-02-2017, 10:28 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 1 797

Қуръони Каримда Aллоҳ таоло марҳамат қилади: “Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибри-ҳаво билан юрмагин. Чунки Aллоҳ барча кибри-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни севмас”.(Луқмон сураси-18)
Ҳар бир мўмин мусулмон киши эҳтиёт бўладиган, унинг яқинига ҳам йўламаслиги керак бўлган сифатлардан бири-кибрдир.
“Кибр” сўзи араб тилидаги “кабура” сўзидан олинган бўлиб, "катталик", "катта тутиш", "ўзини бошқалардан афзал билиш ва менсимаслик", "бошқаларга паст назар билан қараш" каби маъноларни англатади. Бошқаларга паст назар билан қараш, “мен улардан афзалман”, деган эътиқодда бўлиш ва шуларга тааллуқли сўзларни айтиш ва амалларни қилиш-кибр дейилади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом кибр ҳақида марҳамат қилиб айтадилар: “Кибр Хақни тан олмаслик ва одамларни ўзидан паст санаш”.
Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ кибр ҳақида айтиб: "Кибр ғофилликдан. У бадбахтликнинг калити, хушёрлик ва одоб-ахлоқли бўлиш саодатнинг калити", деганлар.
Уламолар кибрни келиб чиқиш сабабларини иккига бўлишади. Моддий тарафдан ва маънавий тарафдан содир бўладиган кибр.
Маънавий тарафдан содир бўладиган кибр сабаби илмдан. Бир кишида илм бору ҳалимлик йўқ, камтарлик ва одоб йўқ. Олган илми билан фахрланиб ўзини бошқалардан устун санайди. Бу унинг муомаласи ва ҳатти-ҳаракатидан билиниб туради, ёки ҳеч кимга билдирмаса ҳам унинг қалбида шундай фикр ўрнашган бўлади. Бу энг ёмон кибрлардан ҳисобланади. Уламолар айтадики: бундай кишининг олган илми ҳақиқий илм ҳисобланмайди ва ўзининг зарарига ҳизмат қилади яъни ўз нафсининг хоҳиш истакларига ҳизмат қилади. Бундай киши кўринишдан обид ёки зоҳид бўлса ҳам, ўша қилаётган амалини бошқаларникидан устун санайди ёки мен ибодатда тўғри йўлдаман бошқалар нотўғри йўлда, залолатда, деб ҳисоблайди. Бу айни илмсизликнинг ўзи ва кибрдир.
Моддий тарафдан содир бўладиган кибр сабаби, мол-мулк ва мансаб. Мол-мулк ёки мансаб берилган бир киши ўзини бошқалардан афзал ҳисоблаб, бошқаларни менсимаса, бу унинг ғофил банда эканлигидан ва кибрли эканлигидандир.
Уламоларимиз таъкидлашича кибрнинг ҳам даражалари бор ва унинг энг юқори даражаси Ҳақни яъни Яратганни тан олмаслик, ўзини худо-илоҳ санаш. Бу кўриниш тарихда Фиръавн ва Намрут мисолида намоён бўлган. Улар ўзларини худо деб ҳисоблашган. Ўзларининг бандалигини унутиб, ўзларини илоҳ санашган. Бу кибрнинг энг юқори даражаси. Кибрнинг бундан кейинги даражаси Расули акрам Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга нисбатан кибр қилиш, яъни у кишини Расул сифатини тан олмаслик ва ҳурматини жойига қўймаслик. Кибрни ундан кейинги даражаси, одамларга нисбатан бўладиган кибр. Инсонларга бўладиган кибрнинг қайси кўриниши бўлишидан қатъий назар, уламоларимизнинг айтишларича у гуноҳи кабирадир яъни катта гуноҳ ҳисобланади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтадилар: “Қалбида зарра миқдорида кибри бор инсон жаннатга кирмайди”.
Кибр шайтоний сифат бўлиб, Иблисни Оллоҳ даргоҳидан абадий қувғун бўлишига сабабчи бўлган. Чунки, иблис ўзини инсондан афзал билиб, Aллоҳнинг “Одамга сажда қилинглар” деган буйруғига бўйинсунмади ва жаннатдан абадий ҳайдалди.
Шунинг учун ҳар бир мўмин мусулмон қалбини бундай ёмон иллат бўлган кибрдан сақлаши лозим. Мабодо қалбида кибр борлигини сезиб қолса, уни йўқотиш учун астойдил курашиши керак. Бунинг учун у ўзида ҳалимлик, тавозеълик, камтарлик сифатлари намоён бўлиши учун ҳаракат қилмоғи, одоб ва ахлоқли бўлмоғи ва ўзининг нимадан яратилганини унутмаслиги керак.

Абдумажид Мустафоев
Хатирчи туман “Имом ал- Бухорий” жоме масжиди имом хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш