Бидъат араб тилидан олинган сўз бўлиб, янгидан пайдо бўлган деган маънони англатади. Истилоҳда эса шариатга янгилик киритиш дегани.
Бидъат ислом динида қабул қилинмаган ва кейинчалик одамлар томонидан тўқиб чиқарилган янгилик ирим-сирим маъносини билдиради.
Бидъат Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам даврларида бўлмаган. Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам даврларида “Кимки бизнинг динимизда бўлмаган янгилик пайдо қилса, у нарса ўзига рад қилингайдир” –деганлар.
Уламолар бидъатни хоҳ яхши, хоҳ ёмон, ибодат ва одатларда бўлсин қуръон ва суннатда йўқ ва динда янгилик бўлган нарсалар деб фикр билдирадилар. Хурофот эса динда бўлмаган ёлғон яшиқ гаплардир.
Бидъат ва хурофот саводсиз кишилар, фолбинлар ва шайтон йўлидан юрувчилар томонидан тўқиб чиқарилган урф одат ва асоссиз гаплардир.
Ирим-сиримларга ишониш хайрли ва яхши ишларни кечикиши инсонлар ўртасида ўзаро низо ва фитналарни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам “Турли нарсалардан ирим қилиш, яни шумланиш ширкдир. (энг катта гуноҳлардандир)” - деганлар.
Иримларнинг ихлосмандлари асосан аёллардир. Бундай залолатга элтувчи ишларни айнан билимсиз қўштирноқ ичидаги отинойи ва чала муллолар томонидан амал қилиниб келаётганлиги ачинарли ҳол, қолаверса динимизга исноддир.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам “Эй Билол билгингки, кимки менинг вафотимдан сўнг унитилиб кетган суннатимни қайта жорий қилса, унга амал қилувчиларга қанча савоб берилса унга ҳам шунча савоб ёзилур бу уларнинг савоби ҳисобига эмас. Яна кимки Аллоҳ ва унинг Расули рози бўлмаган бидъатни жорий қилса унга амал қилувчиларга қанча гуноҳ ёзилса унга ҳам шунча гуноҳ ёзилур бу уларнинг гуноҳи ҳисобига эмас” - деб таъкидлаганлар.
Халқимиз орасида бир қанча бидъат ва ирим сиримлар мавжуд жумладан:
- Майит чиққан хонадонда гўшт ва хамрли таомлар пиширмаслик,
- Майит чиқгач ортидан келган таъзияга келганларга ун ва сув сепиш, қирқ кун нукча ёқиш,
- 20,40,52 маросимларини ўтказиш, ирим қилиб ҳар-хил таомлар пишириб исрофгарчиликка йўл қўйиш,
- Идиш тавоқларни ичма-ич қилмаслик, оқ кийди, кўк кийди, ўлик чилла, тирик чилла,
- Икки ҳайит орасида никоҳ маросимини ўтказмаслик,
- Сафар ойида тўй қилмаслик ва сафарга чиқмаслик,
- Мавлуд маросимини базму жамшидга айлантириш,
- Бибисешанба, мушкулкушод, қоқин,
- Ғассолларнинг ўлик ювишдаги ирим-сиримлари.
Мусибат етган хонадон эгалари бир муддат турли таомларни пиширишга ва еб ичишга қаршилик қилишлари, бу хонадонда ёши кекса ва гўдаклар борлигини инобатга олмаслиги бидъатларга алданиб ўзларига тақиқлаб қўйишлари, Муқаддас динимиз арконларига мутлақо тўғри келмайди.
Зеро Ҳақ таоло биз мусулмонларга қиёматгача дастурил амал бўлган каломи шарифида “Эй имон келтирганлар Аллоҳгагина ибодат қилгувчи бўлсангиз сизларга бу ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар ва унга шукур қилинглар” деб марҳамат қилган (Бақара 172-оят)
Майит чиқарилгач азиз бўлган ризқ унни сепишлик энг катта исрофгарчилик ва улкан гуноҳдир.
Шунга ўхшаш сув сепиш, чироқ ёқиш, майитни қабрга қўйгач юзини очиш каби амаллар бизнинг динимизда бўлмаган, балки бошқа дин вакилларига таъаллуқли бўлган амаллардандир.
Жумладан, аза маросимини уч кундан кўпи ҳам бидъат турларидан бири ҳисобланиб, майитнинг қавму қариндошларини оқ ва кўк либосларни 3-5 ой мобойнида кийиб юришлари, дод вой солиб йиғлашлари, шариатимизга мутлақо зид амаллардандир.
Зеро Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам “Майитларни азобланиши орқадан қолган яқин қавму қариндошларини қиладиган амалларидандир” – дея таъкидлаганлар.
Афсуслар билан айтишимиз лозимки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари билан динимизга зид бўлган амалларни қилмасликлари айтилган.
Аслини олганда аза уч кундир фақат эри вафот этган аёл учун шариатимизда “идда” яни кутиш 4ой 10 кундан иборат, бу муддат ичида бева қолган аёл ўзига оро бермаслиги ва тўй ҳашамлардан сақланиши, совчиларга кўз тутмаслиги лозим.
Бугунги кунда оқ ва кўк либослар кийган аёллар, майитни ҳаққини адо қиламиз деб турли ирим сиримларга алданиб ўша либосларда ўзларига оро бериб тўй ва ҳашамларда иштирок этиб юришлари шариатга тўғри келмайдиган бидъат эканлигини билиб олиш қийин эмас.
Ғассоллар йўл қўядиган бидъатларга тўхталадиган бўлсак, ғассол яъни майит ювадиган кимсалар савоб илинжида эмас балки нафсининг изидан қувиб, майитни чала ювишлиги, майитни ювгани учун оладиган ҳаққидан ортиқча, майитнинг либосларидан ҳатто аёл киши вафот этган бўлса тилло тақинчоқларидан талаб қилиб олишлари, олинган буюмларни хонадон аҳлларига “ким ошди савдоси” орқали сотишлари, аянчли ҳолатлардандир.
Бандаларнинг энг яхшиси қуръон ўқиб хақ олмагани ва майит ювиб хақ олмаган инсонлардир.
“Икки хайит ўртасида никох ўқиттирилмайди” -деган тушунча билан кўп инсонлар келин куёвларни бир бирига қўшиб зино каби гунох ишларни содир қилмоқдалар, оқибатда ношаърий фарзандлар дунёга келмокда. Аслида ўқиладиган хайит намози жума кунги номозга тўғри келиб қолса шу кунларни ҳурмати юзасидан иккала намоз оралиғидаги 5-6 соатлар чамасидаги вақт оралигида никох ўқитилмайди.
Шайтоннинг энг яқин ёрдамчилари бўлмиш “бахши ва хушночлар” ўз мижозларини қонга белаб (қонлаб) қон ичириб, доира чалиб, жинларни чорлаб, шамчироқлар ёқиб энг катта гунохларни содир этмоқдалар. Қон бу нажосат бўлиб шайтон ва жинларни таомидир. Нега инсонлар ўз амаллари билан жинларга шерик бўлмоқдалар. Улар бундан ташқари катта катта жонлиқ айтиб (момолари) жинларга атаб суйдириб гўштини истеъмол қилишга қўймасдан сувларга оқириб, кўмдириб катта исрофгарчилик ва бидъатга йул қўймокдалар.
Мамлакатимиз буйлаб “Мавлуд” маросимлари чиройли тарзда ўтказилиб келинмокда.Унда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам туғилган кунлари муносабати билан хақларига Куръон ўқиб, ўтганларимизни хам рухларини шод этиб, юртимизга тинчлик, омонлик, ризқу насиба сўраб дуо қиламиз. Афсуски, баъзи илмсиз отинойиларимиз бу маросимга хам янгиликлар кирита бошлашди. Маросим тугагач барча келган мехмонларга хонадон эгаси томонидан қимматбахо совғалар бериш кераклигини айтиб, доира чалиб, уйин кулгу қилиб, маросимни базму жамшидга айлантирмокдалар.
Мушкулкушод, биби сешанба маросимларини хам динимизда асоси йўқлиги учун уларни ўтказишни доимо тақиқлаб келинган. Китобларда мушкулкушод хурофот амаллардан эканлиги такидланади. “Биби сешанба” маросими орқали мухтарам зотларнинг рухларидан мадад сўраш, ислом ақидисига хилоф бўлиб шу боисдан шариат уларни ўтказишни инкор этади. Ислом динининг асоси: Куръони карим, хадиси шариф ва бошқа фикхий асарларда бу маросимлар хақида бирорта тасдиқловчи далил йўқ. Бу борада ўқиладиган китобларнинг муаллифи, нашриётнинг хам аниги йўқ.
Пайғамбаримиз Расули акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам “Сафар ойидан шумланиш йук”–деб марҳамат киладилар. Қизлари Фотимаи Захрони куёвлари Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никох қиладилар ва масжидларини хам айнан шу ойда қурдирадилар. Кўриниб турибдики, сафар ойи хам бошка ойлар каби хайрлидир.
Бидъат шайтонни севикли дўсти бўлиб шайтон у орқали бошқа инсонларни ўзи билан дўзахга етаклайди. Эртами индин хар биримиз Аллохнинг хузурига ёлғиз борамиз. Афсуски, бунда на ирим сирим, на ўргатувчилар, наинки бидъатчилар сизга ёрдам бера олмайди. Хар ким хатти харакати учун ўзи жавоб беради. Бундай йўлда инсонни ўз иймони ва яхши амалларигина ёрдам бериб, бидъат ишлари эса гувоҳ сифатида ёқасидан тутиб туради. Бундай пайтда бандасига хеч бир амали ёрдам бера олмайди.
Аллох Куръони Каримда “Кимки Исломдан ўзга динни истаса (ихтиёр этса) ундан (у дини) сира кабул килинмагай ва охиратда зиён кургувчилардир” -деб мархамат килади. (Оли имрон 85-оят).
Аллох Куръони Каримда буюради: “Барчаларингиз Аллохга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоятки (шунда) нажот топсангизлар” (Нур 31-оят)
Хар биримиз фурсат борида қилган бидъат, хурофот, ирим сиримларимиз учун Аллохдан мағфират сўрайлик. Албатта Аллох кечиримли зотдир.
Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова