Аллоҳнинг ойларидан бир ойи Сафар ойи ҳам яқинлашиб қолди. Сафар ойига тааллуқли жуда кўп масалалар мавжуд. Энг хатарлиси эса, бизнинг халқимиз нодон инсонларнинг гапига қулоқ солиб, бу ойдан шумланиши ва ирим – сирим қилишидир. Масжидимизга бир йигит отаси билан келиб савол билан мурожат қилди.
– “Домла 28 октябрда никоҳ тўйини белгилаган эдик, қуда томон тўйни бошқа ойга ўтказайлик Сафар ойида тўй ўтказмаймиз деб рози бўлмаяпти, қудаларни чақириб кўндирсангиз”, деди. Кейин биз қудаларни хонадонига бориб, тушунтириб тўй кунини юқорида айтилган санада белгиладик.
Аллоҳ тало марҳамат қилиб: “Кимки Аллоҳга таваккул қилса, (Аллоҳнинг ўзи унга кифоя қилади. Албатта, Аллоҳ ўзи (ҳоҳлаган) ишга етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйган”. (Талоқ сураси 3 – оят)
Ушбу оятда Парвардигори олам бандаларга ҳар бир ишда ўзининг Яратувчисига таваккал қилиш кераклигини уқтирияпти. Яъни, ҳеч бир нарсага бирор кишининг тақдири боғланиб қомаган. Бировнинг ризқи бирор нарсага боғлиқ ёки бирор кишининг қўлида эмас. Савбон розияллоҳу аънҳудан ривоят қилинадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедиларки: “Фақат яхшилик қилиш билан умр зиёда бўлади, фақат дуо билан тақдир ўзгаради. Албатта, инсон гуноҳ қилиш билан ризқидан маҳрум бўлади”.
Демак, инсон гуноҳ қилсагина иши юришмай, иши юришмай бебарака бўлиши мумкин. Бирор нарсанинг бўлганлигида эмас. Яъни сафар ойида сафарга чиққан учун эмас ёки олдидан қора мушук ўтгани учун эмас, ёки бойўғли келиб унинг ҳовлисидан учуб қолгани учун эмас. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедиларки: “Касал ўзича юқмайди, сафар ойи бехосият эмас, бойқуш ибахтсизлик келтирмайди”, дедилар.
Қаранки, бу ирим Пайғамбаримиз даврларида ҳам бўлган экан, шу нарсаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаб айтияптилар. Энди Имом Бухорий ривоят қилган шу саҳиҳ ҳадисни ҳам эштиб, Сафар ойидан шумланиб тўй қилмаса, бундай инсонга яна нима дейиш мумкин?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедиларки: “Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар. Бу ирим-сирим, ҳасад ва бадгумонликдир”. Бир киши сўради: Ё Расулуллоҳ, бу нарсалардан қандай қутилиш мумкин? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдиларки: “Бу нарсалардан қутилиш йўли шуки, агар ҳасад қилса,истиғфор айтсин, агар гумон қилсангиз,то очиқ баён бўлмагунча уни ҳақиқат деб айтманг, агар бирор нарсага ирим қилсангиз, Аллоҳга таваккал қилиб ишингизда давом этинг”.
Бошқа бир ҳадисда Анас розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедиларки: “Аллоҳ таолонинг иродасисиз бирорта ҳам касаллик ўзича юқмайди, ҳеч нарса ўзича ёмонлик келтирмайди, яъни ирим –сирим қилиш ярамайди. Мен фаълни яхши кўраман” . Сўрадилар: Ё Расулуллоҳ, фаъл нима ? Пайғамбаримиз алайҳимссалом дедилар: “Некбинлик, яхшиликка йўйиш ёки бирор киши сизга айтадиган хушхабаридир”.
Қизилтепа туман ҳамда Боязид Бастомий
жоме масжиди бош имом хатиби Завқиддин Орипов