Динда ғулувга кетиш муқаррар ҳалокатдир
Ғулув – сўзининг луғавий маъноси бир нарсада чуқур кетиш ва ортиқча уриниш демакдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғулувдан қайтариб, шундай деганлар: «Динда ғулувга кетишдан сақланинглар! Сизлардан илгаригилар динда ғулувга кетиш сабаблигина ҳалок бўлишган» (Аҳмад, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 1283).
Қуръони карим оятлари ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида келган “ғулув” (الغلو), “туғён”(طغيان) , “ҳаддан ошиш” (تعدي الحدود)каби амаллар, қораланган ва мусулмонлар бундай амаллардан қайтарилган.
Масалан, Қуръони каримда ғулув лафзи бир нечта оятларда келган ва уларнинг барчасида Аллоҳ таоло бандаларини ғулувдан кайтарган. Жумладан: “Бас, (эй, Муҳаммад!) буюрилганингиздек тўғри бўлинг! Сиз билан бирга тавба қилганлар ҳам (тўғри) бўлсинлар! Ҳаддан ошиб кетмангиз, (эй, мўминлар!) У қилаётган ишларингизни, албатта, кўриб турувчидир”(Ҳуд, 112).
“Кимки Аллоҳнинг ҳудудидан тажовуз қилса, ана ўшаларгина золимлардир”(Бақара, 229). Демак, ҳаддан ошишлик, бу тажовузкорлик демакдир.
Ғулув лафзи араб тилида белгиланган миқдордан ортиб кетишга айтилади. Масалан, нарх- навонинг ҳаддан ошиб кетишини ҳам, қозондаги сувнинг қайнаб тошишини ҳам ғулув дейилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, динда рухсат этилган, ҳад ҳудуди белгилаб берилган чегарадан чиқиб, рухсат этилмаган тарафга ўтишга ғулув дейилади.
Динда ғулувга кетишнинг ёмон оқибатларидан яна бири, у кишиларни машаққатга солиб қўяди. Одамларни Аллоҳнинг кўрсатган тўғри йўлидан юришдан тўсиб, диндан нафратланиб, ундан безиб қолишларига олиб боради. Бундан ташқари шариатда буюрилган амалларни бажаришдан қониқиш ҳосил қилмай, ўз-ўзига машаққат туғдирадиган янги бидъат амалларни ўйлаб топиш, динни машаққатдан иборат қилиб кўрсатишга сабаб бўлади. Бу эса Ислом динининг мўътадиллик ва енгилликка чақирувчи, машаққат ва қийинчиликларни бартараф этишга асосланган таълимотларига зиддир. Зеро, Ислом динининг енгиллиги унинг ўзигагина хос бўлган, бошқа динлардан ажратиб турувчи хусусиятидир.
Бу мавзуни ёритишимиздан асосий мақсад ҳозирги кунда энг долзарб ва оғриқли масалалардан бири мана щудир. Динда ғулувга кетиш оқибатида, тинчликпарвар Ислом дини таълимотларидан узоқлашиш, инсоният нажоти, саодати, бахтиёр ҳаёти учун нозил қилинган Қуръоннинг асл моҳиятини англамаслик ва оқибатида мусулмонларни “кофир”дея фатво чиқарадиган тоифалар кўпаймоқда.
Уламоларимиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бирор бир кишини кофир деб ҳукм чиқарилмаганини таъкидлаганлар. Чунки, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни қилмаганлар ва мусулмонларни ҳам бундай ишдан қаттиқ қайтарганлар.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса иймоннинг аслидир, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаслик; гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз; амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз” - деганлар.
Мусулмон инсон учун дунёда иймондан муҳимроқ, қадрлироқ нарса йўқ. Зеро, дунё саодати ҳаётнинг фароғати охиратнинг ободлиги иймон биландир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Харж қиёматга яқин бўлади”-дедилар.
Шунда “харж нима”-дейилди.
У зот: “Ёлғон ва қатл”, дедилар.
Улар: “Ҳозирги қатлдан ҳам кўпми” дейишди.
У зот: “Баъзингиз баъзингизни қатл қилиши ва ҳатто киши ўз қўшнисини, акасини, аммасини, амакисининг ўғлини қатл қилади”, дедилар.
Улар: “Субҳаналлоҳ, у кунда ақлимиз бўладими?” дейишди.
У зот: “Йўқ, ўша вақт сизларнинг ақлингиз ишламай қолади. Сизлардан бирингиз шундай йўлдаман деб ўйлайди-ю, у йўлда бўлмайди” дедилар. (Имом Аҳмад ривояти)
Видолашув ҳажида умматнинг меҳрибон раҳбари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай васият қилдилар:
“Огоҳ бўлинг! Мендан сўнг бир-бирларингизни ўлдирадиган кофирлар бўлиб кетманглар” дедилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда ҳам огоҳ этган эдилар: “Мусулмонни сўкиш фосқликдир ва у билан уруш қилиш кофирликдир”.
Ҳанафий уламоларидан ибн Нажим айтадилар: “Агар бу масалада кофир дейиш уччун 99та далил бўлиб, кофир эмаслигига биргина далил бўлса 99 тани қўйиб, ўша биргина далилни олинади”-деганлар.
Бугунги кунда ўзини “Замона алломаси”, “Ислом фидоийси”, “Ислом диннинг ҳимоячиси”, “Ислом давлати” деб атаётган соҳта раҳнамоларга эргашаётганлар алданган, ақлидан айрилган, ғаразли инсонлар қўлидаги қўғирчоққа, аниқроғи қуролга айланган кишилардир. Буларнинг кўпларида ихлос бўлсада илмсизлик, тажрибасизлик, соддалик, алданиш ва адашишларига сабаб бўлган.
Хулоса ўрнида айтадиган сўзимиз, хозирги кунда мусулмонларнинг ҳуқуқларини поймол қилиб, бевосита уларнинг иймонига дахл қилиб, бегуноҳ инсонларнинг қонларини тўкаётган, мусулмон юртларни, масжидларини вайрон этаётган, дунёга фитна, ажал уруғини сочаётган сохта “ислоҳотчилар”, “адолат ҳимоячилари”га қўшилиб қолаётган баъзи бир ёшларимиз ўзларининг динини, миллий қадриятларини яхши, теран англаб олса бу қилаётган ишлари нечоғлик разолат эканини англаб етадилар.

Кармана туман “Қосим Шайх” масжиди имом хатиби Мустафо Юнусов