Бу улуғлик.Поклик турмушда, меҳнат ва кишилар билан бўлган муносабатда намоён бўлади. Ўзбек халқининг миллий урф-одатларига кўра ҳар бир инсон покиза ҳис-туйғуга эга бўлиши лозим. Покиза ҳис-туйғу инсоннинг маънавиятини шакллантиришида муҳим аҳамиятга эга. Чунки поклик мазмунида оқил ва эътиқодлилик, шарм-ҳаё ва ор-номуслик, зийрак ва фаросатлилик, ўз ёрига муҳаббатли бўлиш, ҳалоллик, вазмин ва улуғворлик, тежамкорлик, меҳрибонликкаби яхши ҳислатлар мужассамлаштирилган. Поклик-бу зеҳн ва идрок тиниқлигидир. Маънавий бойлик бу ахлоқ зиёсидир. Унда руҳ шаффофлиги, сезги туйғулари юксакдир. Покиза ақл инсонни айб ва камчиликлардан қутқаради. Руҳий ҳаётга рағбатлантиради, шодлик келтиради. Киши ҳаётида ахлоқий поклик 1-даражали вазифадир. Ахлоқий поклик таъма ва молпарастликка мутлақо зиддир.Термизий ривоят қилинди: “Аллоҳ покдир, покни севади ва озодаликни яхши кўради ҳамда куч саховатлидир. Саховатликни севади ва марҳаматлидир, марҳамат унга маҳбубдир”. Навоий бобомиз каби тил билан дилни пок қилиб юриш барчамизнинг виждоний бурчимиздир. Инсон ўз феълини яхшилаш, хулқини поклаши, қалбини мусаффо қила олиши,ўзига, унинг интилишига боғлиқ. Агар бунга амал қилмаса, ёмон феълларга ўрганиб, разолат ботқоғига ботиши мумкин. Покизалик ҳар бир даврнинг, ҳар бир замоннинг талаби бўлган. Покиза хулқ одамийлик гавҳари, у кишини инсон сифатида улуғлайди, тубан ахлоқ эса одам умрининг заволи. Кийимнинг озодалигига диққат қилган киши даставвал, ўз танасининг озода бўлишига аҳамият беради. Умуман уйнинг покиза бўлиши, саранжом-саришталиги киши кўнглига шодлик, танига сиҳат-саломатлик келтиради. Шундай экан, халқимизнинг асрий анъаналарини давом эттириб, поклик деган сўзга турмушда амал қилайлик!Бир-биримизга пок-садоқатли бўлайлик!
Навоий шаҳар бош отинойиси Ч.Бурхонова
Навоий шаҳар бош отинойиси Ч.Бурхонова