Ислом дини поклик устига қурилган. Шу сабаб ҳам мўмин-мусулмон ҳар бир ишни покланишдан бошлайди. Маҳалламизда бирор кишининг хонадонида бир маросим бўлса, барча қўни қўшнилар ўз кўчаларига сув сепиб супуради ва хонодонларини тартибга солади. Албатта, бу ҳолат мусулмонларга одатий ҳолат. Чунки ота-боболаримиз: “Чиқиндини ариққа супурма, сувга тупурма кўчаларга ахлат ташлама”, деб ҳар доим тайинлар эдилар. Афсуски, ҳозирги кунда баъзи ёши катта кишиларни ҳам уйларидан узоқлашмай туриб,чиқиндиларни исталган жойга ташлаб кетаётганларининг гувоҳи бўлиб қоламиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Пок бўлинглар, зеро Ислом пок диндир ва фақат пок кишилар жаннатга кирур”.
Албатта яшаётган жойларимизни тоза-озода бўлишлиги авваломбор ўзимизга боғлиқ. Фақат ўз ҳовлимизни эмас, балки махаллаларимизни тозалиги учун ҳам масъулмиз. Гоҳида кўчаларимизни чекка жойларига чиқиндиларни ташлаб кетганлигини кўрамиз. Тўғри, ҳозирги кунда ободонлаштириш бўлими масъуллари кўчаларимизни тозалигига катта эътибор бериб, хонодонимиздан чиқган чиқиндиларини ҳафтада бир кун олиб кетишмоқда. Лекин, шундай бўлсада, баъзи нопок инсонлар аҳоли яшамайдиган жойларга, ариқларга ўлган ҳайвонлар ёки шунга ўхшаш чиқиндиларни кечалари ташлаб кетмоқда. Шу боис, баъзи жойлардан ўтаётганимизда хар ҳил бадбуй ҳидлар келаётганлиги одамни кўнглини хижил қилади. Айрим инсонлар шох-шабба, елим идишларни ёқиб ҳавони ифлослантираётганлигини била туриб, шу ишларни қилаётганлиги ачинарли холат. Зеро ёндирилган чиқиндилар одамлар ҳаётига, гўзал табиатимизга умуман атороф муҳитга катта зарар эканлигини чуқур англашимиз зарур.
Пайғанбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уйларингизда ахлат чиқиндиларни қолдирманг, чунки ахлат-чиқиндилар жину шайтонлар хуш кўриб ўтирадиган жойлардир”деганлар. Бундан 1400 йил аввал айтиб кетилган сўзни ҳозирги замонавий медицина ҳам исботлаб турибди. Чунки, поклик бўлмаган жойда барака ҳам булмайди.
Азизлар, шундай экан ўз уйимизни, кўчаларимизни, маҳаллаларимизни озода сақлашлик ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.
Хатирчи туман “Олтинсой” жомеъ масжиди имом хатиби: Тўхтаев Хушвақт