Улуғ айём муборак!

25-06-2017, 09:22 admin Мақолалар 1 751

Улуғ айём олдидан

Аллоҳ таолога беадад шукроналар бўлсинки, муборак Рамазон ойини якунлаб, ҳайит байрамини нишонлашга ҳам яқин турибмиз. Бу қутлуғ кунларда эл-юртнинг камоли, халқимизнинг бахт-саодати, мустаҳкам имон-эътиқоди яна бир бор намоён бўлиши табиий. Зеро, ислом дини адолат ва меҳр мурувват, поклик ва бағрикенгликка чорловчи, кишиларни мансабу бойлик, нафсу ҳаво каби сароб фароғатлар ортидан қувишга эмас, аксинча, шахсий таъмадан кўра халқ манфаати ва юрт фаровонлигини устун қўйиш, шу йўлда астойдил меҳнат қилишга даъват этувчи таълимотдир.
Жорий 2017-йилда 26-июн куни Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши ҳақидаги муҳтарам Юртбошимизнинг қарорларининг эълон қилиниши юртимиз мусулмонлари қалбига янада сурур бахш этди. Маълумки, муборак Рамазон ҳайити кунларида барча мусулмонлар бир-бирларини муборакбод этиб, табаррук отахон-онахонларга узоқ умр ва иймон, ёшларга доимо тўғри йўлда бўлишларини тилашади. Қариндош уруғларни, ёру-биродарларни зиёрат қиладилар, ўз яқинлари ва беморларнинг ҳолидан хабар оладилар. Бирор сабабга кўра аразлашган, гина-кудуратли таниш билишлар ҳам ҳайит кунларида бир-бирларига қучоқ очадилар, ўзаро узр сўрашадилар. Чунки кечиримли ва оқибатли бўлиш ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз ҳам фарздир.
Марҳумларни ёдлаш ва руҳларига дуои хайр қилиш жоиз, лекин бу ҳайит байрамига таъсир кўрсатмаслиги лозим. Рамазон ҳайити хурсандчилик улашиладиган байрамдир, уни азага айлантириш мумкин эмас.
Баъзи кишилар маънавий ёрдамга муҳтож бўладилар, уларга яхши сўзлар айтиш орқали кўнглини кўтариш билан меҳр кўрсатсак, яна баъзи кишилар моддий томондан қийинчиликка учрайдилар, уларга эса қўлимиздан келганча моддий ёрдам бериб саховат кўрсатамиз. Имом Ғаззолий айтадилар: “Дунё (юрт) ободлиги тўртта нарса сабабидан – раҳбарлар адолати, олимлар илми, бойлар саховати ва муҳтожлар дуоси”.
Тўй бўлсин, байрам бўлсин, уни нишонлашдан олдин тайёргарлик кўрилади. Бу Рамазон ҳайитини ҳам муносиб кутиб олишда ҳар бир киши биринчи ўринда ўзи яшаб турган хонадони ва унинг атрофида сарамжон саришталик, поклик ва тозаликка ҳам эътибор бериши лозим бўлади. Зеро, динимиз поклик устига қурилгандир.
Аллоҳнинг инояти ва истиқлол шарофати билан барчамиз мана шу улуғ айёмда бир-бирларимизни сидқидилдан муборакбод этиш шарафига муяссар бўлиб турибмиз. Рамазон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни мунаввар айласин.


Хатирчи тумани “Сўфи Оллоёр” жоме масжиди имом хатиби Аннақулов Қосим.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш