Ҳаё - ёшлик безаги

20-01-2017, 09:09 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 1 812

“Ҳаё иймондандур”, “Ҳаё фақат яхшилик келтиради” деб марҳамат қилгандилар Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам. Дарҳақиқат ҳаё мусулмон оламининг азалий қадриятларидан. Ҳаё тушунчаси ислом аҳлоқига зид бўлган ҳар қандай ҳаракатлар, сўзлардан Аллоҳ олдида одамлар олдида уялмоқни назарда тутади.
Ҳаё соҳиби бўлган инсон фақат гўзал ишларнигина қилади, чиройли сўзларнигина гапиради, одамларга малол келадиган, уларнинг дилига озор берадиган ҳар қандай ножуя ҳаракату сўзлардан уялади. Уятсизликка зид ҳолда, ҳаё ҳаётга гўзаллик, кўнгилларга хушнудлик бағишлайди, қайси бир жойда уятсизлик аралашса ўша инсонни айбли қилади, қайси ишда ҳаё бўлса ўша инсонга безак бўлади. Шунинг учун ҳам жамият ҳаёли инсонларни ҳамиша ардоқлаб келган.
Ҳаё жамиятнинг барча аъзолари учун ғоятда зарур бўлган ахлоқий қадрият. У одобу маданият, юксак маънавият ифодасидир.
Аждодларнинг энг яхши анъаналари, оиладаги тарбиявий муҳитнинг нафосати акс этади бу гўзал қадриятда. Ҳаё бор жойда поклик, ҳалоллик, тотувлик, фаровонлик бўлади.
Ҳаё бор уйда мулойимлик, ўзаро эҳтиром, бахту-саодат, ширин сўз устувор бўлади. Ҳаё аҳли ҳамиша эл эҳтиромидан баҳра олади, одамлар дуосидан иқболи барқарор бўлади.
Беҳаёлик-чи? “Ҳаёсизлик жафодур, жафо эса дўзахдадур” деган эдилар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам. Дарҳақиқат, беҳаёликдан фақат нопоклик, озор, гуноҳ унади, диллар ранжийди, дўстлигу-муҳаббатга дарз кетади. Беҳаёлик гўзалларни ҳам хунук қилиб кўрсатади, обрўли кишиларни беэътибор, кексаларни беҳурмат қилади. Чиндан ҳам, мўйсафид бўлишига қарамай, ичкилик ичиб олиб, оғзидан бепошна сўзлар чиқаётган кексадан эл нафратланмайдими? Бир-бирини эъзозлаш ўрнига сўкиб, ҳақорат қилишаётган қўшниларнинг беҳаёлиги маҳалла аҳлини ранжитмайдими? Беҳаёлик билан ёлғон сўзлаб, энг яқин кишисини-ёстиқдошини алдаётган баҳаё эр ёки хотиннинг разолати Аллоҳ жазосига муносиб эмасми? Ҳа, гуноҳу жиноятларнинг аксарияти беҳаёликдан содир этилади.
Демак ҳар бир гуноҳ, ҳар қайси жиноят беҳаёлик ифодаси, десак хато бўлмайди. Бинобарин ҳар қайси инсон ҳаёли бўлишига интилиши, беҳаёликдан эҳтиёт бўлиши ахлоқий заруриятдир.
Ҳа, ёшлик ҳаё билан гўзал. Шу нафис фазилат туфайли йигит-қизлар жамият эътиборига сазавор бўлади, маънавий поклиги, мулойимлиги, ахлоқу одоби билан ўқиш ва иш жойида, дўстлару қариндошлар орасида уларнинг олқишларига мушарраф бўлади.
Ҳаёли қизлар аввало ўзларининг ташқи кўринишларида намойиш этадилар бу гўзал фазилатни. Бежирим ва сипо кийиниш, аврат ҳисобланган аъзоларини кўз-кўз қилмай, атир упани меъёрида ишлатиш, мулойим ва ёқимли бўлиш, жамоат орасида қаттиқ кулиш ва бақириб гапиришдан сақланиш кабилар ҳаё белгиси ҳисобланади.
Ҳаёли йигит-қизлар жамоат орасида ҳамиша одоб сақлайди, ножуя ҳаракатлар бақириб-чақириш бир-бири билан бемаъни ҳазиллашишдан ўзини тиядилар, кексаларни ҳурматини бажо келтирмасликдан, уларни транспортда турғизиб қўйиб, газета ўқиб ўтиришдан, уларнинг танбеҳларига дағал жавоб қайтаришдан уяладилар. Зеро, Муҳаммад алайҳиссалом таъкидлаганларидек “Қайси бир ёш киши қари кишини ҳурмат қилса, у кексайганда ўша ҳурматни кўради” .
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, одобли ёшлар ёшлик айёмининг бебаҳо йилларини бефойда ўтказишдан, илм эгаллашу касб-ҳунар ўрганиш, фойдали меҳнат билан шуғулланиб, эл юрт фаровонлигига хизмат қилиш ўрнига бекорчи ишлар билан умрни ёшликни зое қилишдан доим сақланадилар.
Дарҳақиқат ҳаё ҳам, беҳаёлик ҳам турмушнинг барча соҳаларидан намоён бўлиши мумкин. Кимки ҳаёли бўлса, бахту-саодат унга доимий ҳамроҳ бўлади, беҳаёлик эса фақат разолатга кулфату аламларга етаклайди. Шундай экан, келинг ҳамиша ҳаё билан яшайлик, эл дуосини олайлик.

Ҳамроев Шодиёр
Хатирчи туман “Хўжа Холмуҳаммад” жоме масжиди имом-хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш