ИНСОННИНГ БУ ДУНЁСИ ҚАНДАЙ БЎЛСА ОХИРАТИ ҲАМ ШУНДАЙ БЎЛАДИМИ?

25-08-2022, 16:07 admin Ислом олами 338

ИНСОННИНГ БУ ДУНЁСИ ҚАНДАЙ БЎЛСА ОХИРАТИ ҲАМ ШУНДАЙ БЎЛАДИМИ?
#ақида
959-CАВОЛ: Инсоннинг бу дунёси қандай бўлса, (бахтли ёки бахтсиз) охирати ҳам шундай бўлади деб эшитдим. Шу тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масала “бахт” сўзини қандай тушунишга боғлиқ. Кўпчилик инсонлар “бахт” деганда дунё ҳаётида бекаму кўст яшашни тушунадилар. Ваҳоланки, оят ва ҳадисларга мурожаат қилсак, унда “бахт ва бахтсизлик” асосан иймон ва куфр масаласига боғлиқ маънода келтирилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу ҳақда бундай марҳамат қилади: “У кунда фақат Аллоҳ изн берган кишиларгина гапира олурлар. Улардан бахтсизлар ва бахтлилар бордир”. (Ҳуд сураси, 105 - оят)

Муфассир уламоларнинг таъкидлашича “бахтлилар” иймон билан ўтган мўъминлардир. “Бахтсизлар” эса куфр узра вафот топганлардир. Аллоҳ сақласин.

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис мазмунига кўра инсон ҳали ҳомила ҳолатида унга руҳ ато қилингандан сўнг фаришталарга унинг тўрт нарсасини ёзишга буйруқ берилади: 1. Ризқи 2. Ажали 3. Амаллари 4. Унинг бахтли ёки бахсизлиги.

Шу каби асослардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, дунёда моддий ҳолати қандайлигидан қатъий назар иймон билан яшаб, иймон билан ўтганлар дунёда ҳам охиратда ҳам бахтлидирлар. Дунёда куфрни танлаб, куфр билан ўтганлар ҳар икки дунёда бахтсиздирлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар

Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш