Синов дунёси.

29-03-2022, 22:30 admin Мақолалар 491

Синов дунёси.


Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг шафоатларидан Аллоҳ насиб айласин.Қиёматгача келадиган зурриётларимиздан қорию-қорияларни чиқариб қўйсин.
Ҳаммамизга маълумки, бу дунё синов дунёси.Ҳар бир инсоннинг хаётида ўзига яраша синовлар бўлади, ризқ- рўз касби- корида соғлигида синовлар бўлади.
Айрим уламолар “Такоссур” сурасининг: “Сўнг, у кунда неъматлардан сўралурсиз”, деган оятида у кунда неъматдан мурод соғликдан қандай фойдалангани ҳақида сўралишларини назарда тутади, деб айтишади. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Аллоҳдан иймон ва офиятни сўранг, ҳеч кимга иймондан сўнг офиятдан кўра афзал неъмат ато этилмаган” (Аҳмад ривояти).
Мазкур ҳадиси шарифда бу дунё ва охиратдаги икки офият жамланган. Яъни ҳар бир банда икки дунё саодатига иймон ва офият орқали эришади.Иймон уни охиратдаги азоб бўлишидан ҳимоя қилса, офият уни бу дунёдаги турли касалликлардан қалби ва баданини сақлашда катта аҳамият касб этади.
“Сунани Насоий”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган мазкур ҳадис келтирилади: “Аллоҳдан афвни, офиятни ва саломатликни сўраб дуо қилинг. Ҳеч кимга иймондан сўнг саломатликдан кўра афзал неъмат берилмаган”. Мана шу уч нарса ёмонликларни кетказувчидир. Яъни олдинги ёмонликларни афв билан, ҳозиргисини афв билан, келажакдагисини саломатлик билан кетказилади. Бунга кўра мунтазам офиятда бўлиши келажакдаги саломатликни келтириб чиқаради. Ибн Аббосдан ривоят қилинишича, бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, “Аллоҳдан беш вақт намозимни ўқигандан кейин нимани сўрайман?” деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга офиятни сўра, дедилар. Учинчи марта келганда ҳам “Бу дунё ва охиратдаги офиятни сўра”, дедилар. Демак банда дуо билан Аллоҳ таолога юзланар экан.Унинг хаётидаги айрим синовлар орқали банда синалар экан, одам ўзини ислоҳ қилар экан.
Мусулмон одам чиройли сабр ила савобга эришади.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш