“Бахт хақида”

14-10-2021, 11:14 admin Мақолалар 901

“Бахт хақида”
“Бахт” сўзининг асл луғавий маъноси- кишининг хаётдан қониқиши, тўла хурсандлиги, хаётдан розилиги, мамнунлиги хамда орзу- тилакларнинг амалга ошганлик холатиди.(“Бахт”- туркийча, саодат- форсча бу иккала сўзнинг маъноси бир)
Ер юзидаги барча одам боласи борки яхши яшаш, бахтли бўлиш орзусида ўзларини “ўққа- чўққа” уриб ҳаракат қиладилар, елиб- югурадилар.Аммо “Бахт” нима? деган саволга хамма ҳам бир хилда жавоб бера олмайди, чунки ҳамманинг бахт туғрисидаги тушунчаси, тассавури, уй – фикрлари, орзу – ниятлари, интилишлари, навслари, дунёқарашлари турли тумандир.
Аллоҳ инсонни бахтли ёки бахтсиз қилиб яратмайди. Адолатсизлик Унинг учун тамомила бегона. Кишининг бахтли ёки бахтсиз бўлишига ўзи сабабчи. Чунки Аллоҳ инсонга ирода , танлаш ва фаолият эркинлигини берган. Аммо У доим инсонни шайтон воситаси ила синовдан ўтказиб туради ва ҳар бир киши ўзининг ихтиёри, иродаси билан қилмишига яраща улушини олади. Шайтонга бўйсунмаганлар навсини жиловлаб ола олганлар, ақлли ва билимлилар ўзларини бахтли қила оладилар. Юқорида келтирилганлардан ташқари умумий хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки бахт яъна қўйидаги омиллардан иборат деб айтса бўлади : Кишининг тани- жони соғ бўлса, оилавий ахволидан узи рози булса, иктисодий ахволи уртача булса , болаларидан кунгли хотиржам бўлса , орзулари қисман ушалган бўлса, оилада қариндошлари олдида обруси булса, касб- кори булса,барчага мехр- мухаббат инсоф назари билан қараса, илмга – билимга интилса, имонли бўлиб, Яратганни доим эслаб ибодатини қилиб юрса.
Бахтсизлик, инсоннинг ўзини хаётда йўл қўйган хатолари, янглишуви , адашувлари , яъни номукаммаллиги хосиласидир. Ўтмишдаги мутаффакирлар инсон қачонки ўзлигини тўлиқ англаб етса, Парвардигорни таниса, билса ва бу дунёда яшаш, хаёт қонун- қоидаларини чуқур билсагина чинакам озод, хур бўла олади. Уни фақат билим, бахт сари етаклайди деганлар. Билимнинг асосий манбааларидан бири эса китобдир. У:
Хоразмлик буюк ўзбек мутафаккир олими Абу Райхон Беруний мамлакат ободлиги, илм- фаннинг гуллаб- яшнашига боғлик- кишининг бахти эса унинг билим ва маърифатида деб таъкидлаган.

Нурота туман бош отинойиси: М. Джуманазарова




скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш