АЁЛ КИШИ БЕГОНА ЭРКАКНИНГ АКСИРГАНИНИ ЭШИТСА
#ҳалол_ҳаром
958-CАВОЛ: Аёл киши бегона эркакнинг аксириб "алҳамдулиллаҳ" деганини эшитса унга "ярҳамукаллоҳ" дейиши вожибми ё номаҳрамдан соқит бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эркаклар аксириб "Алҳамдулиллаҳ" деса, "Ярҳамукаллоҳ ва яшфик", деб жавоб қайтариши, уни изидан эркак "Яҳдикумуллоҳ ва юслиҳ баалакум", деб жавоб бериши бироз тафсилотга эга. Маҳрам қариндош бўлган эркак ва аёллар бир бирига аксирганда мазкур жавобни қайтараверади, бу вожиб амаллардан.
Номаҳрам эркак аёллар бир бирига аксирганда жавоб қайтармайди. Мабодо жавоб қайтарадиган бўлса, фиқҳ китобларимизда бу ҳақда шундай дейилган:
فإذا عطست المرأة فلا بأس بتشميتها؛ إلا أن تكون شابة، وإذا عطس الرجل فشمتته المرأة، فإن كانت عجوزاً يرد الرجل عليها، وإن كانت شابة يرد في نفسه، والجواب في هذا كالجواب في السلام. (المحيط البرهاني)
"Агар аёл акса урса (ва "Алҳамдулиллаҳ" деса), унга жавоб қайтаришнинг гуноҳи йўқ, лекин ёш аёл бўлса, унга жавоб қайтармайди (55 ёшгача бўлган аёллар ёш ҳисобланади)".
Агар эркак киши акса урса ва аёл унга жавоб қайтарса, аёл қари бўлса, унга жавоб қайтаради. Агар жавоб қайтарган аёл ёш бўлса, эркак ичида жавоб қилиб қўяди. (Номаҳрамларнинг ўзаро) аксирганда жавоб бериш масаласи, салом берганда жавоб бериш масаласига ўхшайди" ("Ал-Муҳит ал-Бурҳоний" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.