Бахт бу ‒ неъмат берган зотга шукр қилиш.

27-12-2021, 14:59 admin Мақолалар 475

Бахт бу ‒ неъмат берган зотга шукр қилиш.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар фикр юритиб кўрсак, Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳисобсиз. Улар камбағалда ҳам, бойда ҳам мавжуд. Қулоқ, кўз, ақл, оила, фарзандлар, соғлик, ҳаво, сув ва бундан бошқа кўп неъматлар. Булар Аллоҳ таолонинг неъматларидан баъзилари холос. Аллоҳ таоло айтади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар” (Наҳл сураси, 18-оят). Ҳасан айтди: "Ким ўзида Аллоҳ таолонинг берган неъматлари фақат ейиш, ичиш ёки кийинишда деб ўйласа, илми оз ва азоби яқинлашган экан”. Неъматни йўқотгандан сўнг ҳис қилиш ғафлатдандир. Шу нарса маълумки, неъматлар шукр билан бардавом бўлади, куфрона неъмат билан эса йўқ бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг» (Иброҳим сураси, 7-оят). Абу Ҳозим айтди: “Ҳар қайси неъмат Аллоҳга яқинлаштирмас экан, у балодир!” У яна шундай деган: “Агар Аллоҳ таоло сенга неъматларини кетма-кет бериб турган бўлса ва сен унга гуноҳ қилаётган бўлсанг, бундан эҳтиёт бўл!” Гуноҳлар яхшилик ва неъматларни кетказади. Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтди: “Ҳар бир бало гуноҳ туфайли тушади ва фақат тавба билан кўтарилади”. Аллоҳ таоло айтди: “Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур” (Шўро сураси, 30-оят).
Учқудуқ тумани Мустақиллик махалласи отинойиси Файзиева Зилола
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш