БАХТ ҚАЕРДА?

1-07-2021, 18:14 admin Мақолалар 444

​БАХТ ҚАЕРДА?

Бахт инсоннинг энг катта орзусидир. У томон ҳар доим ҳаракат қилади. Уни ҳар жойдан қидиради. Унга эришиш йўли ҳар бир шахс учун ўзгача бўлиши мумкин. Уларнинг табиати, муҳити, дунёқараши ва махсус ҳолатига қараб ҳар хил бўлади.
Бахтни тасаввур қилиш осон бўлиши, унга етиш енгил бўлишини жуда хоҳлаймиз. Унга эришишда тиббий формулага эга бўлишни ҳам истаймиз. Лекин ҳаргиз бунинг имкони йўқ!
Бахтни ерга тушириб қўйган чақа пулингизни пайпаслаб қидирганингиз сингари қидирманг, бозорга бориб чиройли ўрамда бахтни қадоқлаб сотадиган савдогарни ҳам қидирманг!
Инсонлар бахт нималигини изоҳлашда ҳар хил фикрларни айтганлар. Уларнинг бу тарзда фикр билдиришлари бошқа бирор тушунчага нисбатан кузатилмайди. Бунинг сабаби бахт нисбий нарсалар сирасига киради.
Масалан Зайд бир ишни яхши деб ўйлайди ва уни бахт деб ҳисоблайди. Ўша ишни амалга оширган кишини эса, бахтли деб ўйлайди. Амр эса, айнан ўша ишни кўради ва уни бахтсизлик деб ҳисоблайди. У ишни қилган кишини эса, бахтсиз киши деб ўйлайди.
Инсонлар ичида бахт ейиш, ичиш, ўйин-кулгу, кийинишдаги кенгчилик, вақтни истироҳат боғларида ўтказишда деб ўйлайдиганлар ҳам бор!
Улар ичида бахтни китоб ўқиш, дарс қилиш, илм денгизига шўнғиш ва одоб хазиналарини ўрганишда топадиганлари ҳам мавжуд.
Улар орасида бахт бу фоний дунёдан юз ўгириш ва ер юзидаги барча нарсадан қўл тортишда деб ўйлайдиган кимсалар ҳам бор.
Улар орасида бахт раҳбарлик қилиш, инсонларни ўз хоҳишига бўйинсундириш ва ўз хоҳишига барчани эргаштириш деб ўйлайдиган кишилар ҳам бор.
(давоми бор)

Доктор Ҳассон Шамсийнинг "Бахт улашинг" китобидан

Араб тилидан таржимон:
Раҳматуллоҳ Махсумхонов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш