Жорий йилнинг 19-сентябрь санаси, Навоий шаҳар "Алишер Навоий" жомий масжидида Навоий шаҳар отинойилари учун навбатдаги маърифат дарси бўлиб ўтди. Бунда вилоят бош отинойиси У. Холова, шаҳар бош отинойиси Ч.Бурхановалар отинойиларнинг низомий вазифаларига таълуқли бурч вазифалари ҳамда, хотин-қизлар орасида диний марака- маросимларни ҳанафий мазҳаби, мотурудийлик таьлимоти асосида,миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш, хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маьрифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор этиб бориш, оилавий тадбирлар туй ва маьракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз ихчам ва миллий урф-одатларга мос равишда ўтказилиш, ажримларни олдини олиш, қайнона - келин, эр ва хотин муносабатлари ва маҳаллаларда фаолият олиб бораётган норасмий отинойилар фаолиятига чек қуйиш ва бошқа масалалар юзасидан батафсил тўхталиб ўтдилар. Қўшимча равишда ЎМИ томонидан тақдим этилган жума тезиси ҳамда илм фан ривожига ҳисса қўшган буюк аллома Маҳмуд аз-Замаҳшарий ҳаётлари ўқиб ўрганилди
Жорий йилнинг 19-сентябр санасида Хатирчи тумани "Қарача" мфй да туман отинойси Раззоқова Раъно, мфй хотин-қизлар фаоли Ахмедова Нодира билан биргаликда кам таъминланган, аёллар дафтарида турадигон хотин -қизлар билан сухбатда бўлдик.
Аёлларимизга фақат махаллага боқаманда бўлиб қолмасдан, яшаш учун ҳаракат қилиш керак, маҳалла ҳам қараб турмайди, ўзларингизда ҳам яхши яшаш учун олдинга қараб ҳаракат қилиш керак. Мана ҳозир фермирларда пахта терими бошланди. Пахта теримида бемолол озиқ -овқатингизди захира қилиб олсангиз бўлади.
Хатирчи туман отинойси Раззоқова Раъно.
2023-йил, 19-сентябр.
Зарафшон маҳалласида раис Расулов Б. отинойи, хотин-қизлар фаоли Умрзоқова биргаликда маҳаллада яшовчи О. ва Ш. оилавий жанжалини кўриб чиқдик. Уларнинг икки нафар фарзанди бор, каттаси 9-синфда ўқийди. Хотиним мени ҳурмат қилмайди, сўрамай кўчага чиқади, ҳовли, уйлар қаровсиз. Тергаб, ўргатавериш мени чарчатди, ажрашаман дейди О. Иккисига ҳам"Оила муқаддас даргоҳ, эр-хотин муносабатлари, хотиннинг эрга итоати, аёлнинг оиладаги, фарзанд тарбиясидаги ўрни"мавзуларида суҳбат ўтказдик. Фарзандлар улғайиб қолгани, бир-бирини ҳурмат қилишга чақирдик, айниқса аёлга хатоларини тушунтирдик. Улар ўзларини тинчини ўйлаганини тан олишди ва оила ажрим деган тўхтам хатолигини тушунишди. Бир оила ярашди, ажрим олди олинди. Келин расмдан уялиб туриб кетди, тушмади. Йигит тушди.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
18. 09. 2023 санасида Нурота туман бош имом хатиби хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Джуманазарова аёллар орасида "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини яратиш"," Оилада қайнона-келин масъулияти" мавзусида суҳбат ўтказиб, оилавий муносабатлар тизимини мустаҳкамлаш, қайнона-келин, овсинлар ва оила аъзолари ўртасида ўзаро самимий эътибор борасида билим, кўникмаларини оширишга қаратилган тавсиялар бериб ўтди ва ёш авлодни Ватанга муҳаббатли, садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг бурч ва вазифаси" эканлигини таъкидлаб ўтди.
18.09.2023 санасида Нурота туман Ғозғон шаҳар "Гулистон" маҳалла отинойиси Н. Бомуллаева "Аёллар орасида шукроналик ҳиссини уйғотиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг бурчи ва вазифаси эканлиги ҳақида шунингдек, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш "мавзуларда суҳбат ўтказди.
Қизилтепа тумани "Зиёкор" маҳалласи уч гумба қишлоғида Полвоновлар оиласида эҳсонда аёллар билан "Қайнона - келин муносабатлари," " Оилада фарзанд тарбияси", "Шукроналик улуғ неъмат" мавзуларида сухбатлашдик. Қуръон оятлари ва ҳадисдан ӯқиб бердим. Зиёкор мфй отинойиси
Х. Ахмедва.
Жорий йилнинг 19-санасида Учқудуқ туманида жойлашган ГМЗ- 3 заводида бўлдик.Учқудуқ туман ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нажмиддинова Нафиса Зайниддиновна,ШКБ хотин- қизлар билан ишлаш мутахассиси Дилафруз Саматовна,ИИ инспектори Дилноза Каримова, юридик марказ рахбари Дилдора Рустамова,имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О. Тўрақуловалар ва завод ишчи ходималари иштирок этдилар.
О.Тўрақулова хотин-қизлар орасида диний марака- маросимларни ҳанафий мазҳаби, мотурудийлик таьлимоти асосида,миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш, хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маьрифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор этиб бориш, оилавий тадбирлар туй ва маьракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз ихчам ва миллий урф-одатларга мос равишда ўтказилиш, ажримларни олдини олиш, қайнона - келин муносабатлари,қўшимча равишда ЎМИ томонидан тақдим этилаётган жума тезисларида келтирилган манбалар асосида хам сухбат қилинди.
Сухбат сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар етарлича жавоб бердилар.
Жорий йилнинг 19-Сентиябр санасида Кармана тумани" Варқ" мфй биносида икки қўшни орасидаги ўзаро келишмовчиликларни сабабини ўрганиб, уларга ҳадислардан айтиб маслаҳатлар берилди.
Кармана тумани "Варқ" мфй отинойиси Нарзуллаева Зулайхо.
Жорий йилнинг 19 сентябр санасида "Зиёкор" МФЙси хотин-қизлар фаоли билан биргаликда маҳалла фуқоролари хонадонларида бӯлиб, хотин-қизларнинг муаммоларини ӯрганиш билан бир қаторда, уларга оилада фарзанд тарбиясида онанинг ӯрни, ака-ука муносабатларида овсинларнинг меҳир-оқибати яъни силаи раҳим мавзуларида гапириб ўтдик.
Кармана тумани Зиёкор мфй отинойиси Марданова.И
Зарафшон шаҳар "Зарафшон" жомеъ масжидида шаҳар отинойилари билан навбатдаги маърифат дарси бўлиб ўтди. Бунда шаҳар бош имом хатиби Қ. Ибрагимов ва шаҳар бош отинойиси Л.Мутахаровалар иштирок этиб, отинойиларнинг низомий бурчларига доир вазифалари, хотин-қизлар ўртасида диний маросимларни Ҳанафий мазҳаби асосида миллий урф-одатларга хослаб ўтказиш, бидъат-хурофотларга чек қўйиш, кийиниш одоби, оилавий ажримларни бартараф этиш чоралари, қайнона-келин ва эр-хотин муносабатларини тартибга солиш йўллари ҳақида керакли маслаҳатларни бердилар
19.09.2023йил Конимех тумани Дўстлик мфй Шароф Рашидов кўчаси "Мих Ота" жомеъ масжиди бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова туман отинойилари билан навбатдаги маърифий тадбир ўтказиб, унда "Низом ва отинойиларнинг касб эътикаси қоидаларидан келиб чиқиб, Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг берган низомий йўналишлари, тавсиялари асосида, хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган диний ва миллий маърака-маросимларидаги фаолиятларининг самарадорлигини ошириш, хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида, исрофгарчиликсиз, ихчам, миллий урф-одатларга мувофиқ, турли бидъат хурофотлар, ирим-сиримларга чек қўйган ҳолда ўтказиш", "Хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор этиб бориш", "Ажримларни олдини олиш, эр-хотин, қайнона-келинлар ўртасидаги низоолар, ҳамда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир этувчи ҳолатларни бартараф этиш мавзуларида ёш келин-куёвлар, оналар билан суҳбатлар олиб бориш, отинойилар фаолияти юзасидан ОАВ ларидаги чиқишларга эътибор қаратиш, аҳоли ўртасида шукроналик туйғуларини кучайтириш, хотин-қизлар ўртасида ЎМИ дан тақдим этилган тезис ва маълимотлар асосида диний маросимларни ва диний маърифий ишларни амалга ошириш, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича суҳбатлар сонини кўпайтириш, эрта турмуш яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларни олдини олиш, салбий ҳолатларини аҳолига тушунтириш" каби мавзуларда суҳбатлар олиб бориш лозимлиги ҳақида сўзлаб ўтилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги