Учқудуқ туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва НКМК АЖ билан ҳамкорликда "Соғлом оила- соғлом жамият" шиори остида тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Бугун НКМК АЖ ШКБ га қарашли темир йўл цехи ҳамда ИСГТ ва ОСС да фаолият олиб бораётган хотин-қизлар билан "Оилада аёлнинг ўрни ва жамиятда самарали меҳнати" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида бўлим масъуллари, НКМК АЖ Хотин-қизлар масалалари ва БТ раиси Д.Халимова, Н.Муҳиддинова, М.Қиличева ҳамда туман бош отинойиси О.Тўрақуловалар томонидан аёлларнинг жамиятдаги ва оиладаги ўрни, фарзанд тарбияси, қайнона-келин, эр-хотин муносабатлари, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, оилавий ажримларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ҳамда келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳусусида батафсил сўз юритдилар.
Жорий йилнинг 28.07.2023 санасида Нурота тумани "Г. Ғулом" маҳалла аёллари орасида туман бош отинойиси М.Джуманазарова "Хотин-қизлар ўртасида кийиниш маданияти, ахлоқ-одоб маданияти, миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини яратиш, мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислохотлар, турли бидъат ва хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик, ва маърифий ғоялари мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.
Нурота тумани "Ғозғон" шаҳри ,"Шайхон" маҳалла отинойиси Н. Нурова аёллар орасида "Диний маросим ва тадбирларни ханафий мазҳаби ҳамда мотуридийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга муҳаббатли ва садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзуларда сухбат ўтказдилар.
Нурота тумани "Темирқовуқ" маҳалла отинойиси М. Бирликова аёллар ўртасида "Диний маросим ва тадбирларни ханафий мазҳаби ҳамда мотуридийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш"," Турли бидъат ва хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик, ва маърифий ғоялари туғрисида суҳбат ўтказиб, ўзаро фикр алмашдилар.
Нурота тумани бош имом хатиби Атоев.О 28.07 2023 Қизлтепа туманидаги "Хўжа Жалол " жомеъ Масжидида жума намозида қатнашиб, "Исломда муомала одоби " мавзусида маъруза ўқидилар.
Жорий йилнинг 28..07.2023 санасида Кармана тумани, "Арғун" маҳалласи хотин-қизлари билан сухбат ташкил этилди. Бунда ЎМИ вилоят бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова ташриф буюриб айни вақтда хотинқизларимиз ўртасида долзарб бўлиб турган масалалар, хотин-қизларимизга хос бўлган кийиниш маданияти, ёш қизларимиз тарбияси, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш,, шукроналик тўйғусини уйғотиш, тўй ва марака маросимларни қисқартириш, бидъат хурофотларни олдини олиш, исрофгарчиликка чек қўйиш, қайнона келин муносабатлари, диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби, мотуридийлик таълимоти асосида, миллий ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш тўғрисида тушунчалар бериб ўтди. Шу билан биргаликда Муҳаррам ойи, Ашуро куниниш фазилатлари тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар берилди.
Xatirchi tumani imom xatibi A. Rahmonov shu yilning 28-iyul sanasida Navoiy shahrida joylashgan 11-sonli jazoni o‘tash kaloniyasida bo‘lib mahkumlarga" Gunohlardan saqlanish " mavzusida ma'ruza o‘qib eshittirdilar.
Navbahor tumani bosh imom xatibi Toshev Fazliddin domla Xatirchi tumanida bo‘lib ,Mirxalil Maydon ota jome' masjidida "Islomda muomala odobi", va" Ne’matlarni qadriga yetaylik" mavzularida ma'ruza o‘qib eshittirdilar
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги