Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

8-08-2023, 23:58 admin Янгиликлар 232

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар Жорий йилнинг 7-август  санасида ЎМИ вилоят вакиллиги хотин-қизлар бўлимига Навоий шаҳар "Кимёгар" мфйсида яшаш келаётган Х. исмли аёлнинг марожаати бўйича 8-август куни Кармана тумани "Дача Васход"  дала ҳовлисида турадиган М. исмли келиннинг ўйга ташриф буюрдик. Куёв шу кеча кунда яна ичкилик орқасидан жанжал кўтариб, жанжал чиқариб келинга жароҳат етқазган. Маҳалла нозири хонасига ҳар иккала томон чақиртирилиб, сабрли бўлиш, фарзандлар тарбиясига ва тақдирига беэътибор бўлмаслик, оила муқаддаслиги, эр ва хотинни бурч ва мажбуриятлари тушунтирилди. Томонларни бир бирига зиддияти кучли, муросага келтириш жуда қийин бўлди. Ҳар иккала томонга уйлб кўриш учун муддат берилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 08.08.2023  санасида Кармана тумани, "Кумушкон" мфйда хотин-қизлар орасида йиғилиш ташкил этилди. Бунда вилоят бош отинойиси У.Холова, туман бош отинойиси Ф. Мирзаева, хотин-қизлар фаоли, маҳалла хотин-қизлари иштирок этишди. Йиғилишда айни вақтда долзарб бўлиб турган масалалар: оилада  қайнона келин муносабатлари, ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар,
ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодни  ватанга,  жамиятга мухаббат,  садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш, хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти,  миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш, оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни, эр ва хотинни бурч вазифалари, диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби,  мотуридийлик таълимоти асосида, миллий  ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш, ёш қизларимиз тарбияси, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш,, шукроналик тўйғусини уйғотиш, тўй ва марака маросимларни қисқартириш, бидъат хурофотларни олдини олиш,  исрофгарчилик ҳамда фолбинлик ва норасмий отинойилик фаолиятига чек қўйиш ва шу каби масалалар бўйича маърузалар қилинди. Йиғилганлар кўриб чиқилган масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга кераклича жавобларни олдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
08.08.2023йил Конимех тумани Дўстлик мфй Шароф Рашидов кўчаси "Мих Ота" жомеъ масжид бош имом хатиби Р.Яндашев, туман Дин ишлари бўйича бош мутаҳасис Б.Тогаев, туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова биргаликда туман отинойилари билан навбатдаги йиғилиш тадбири ўтказилди.Тадбир йиғилишида туман бош имом хатиби Р.Яндашев "Маҳаллалар таркибида бўладиган оилавий тадбирлар, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, дафн этиш ва ўтганлар хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби, бидъат-хурофотларга чек қўйиш, исрофгарчиликни олдини олиш", "Хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор этиш" мавзуларида сўзлаб ўтдилар.Туман Дин ишлари бўйича бош мутаҳасис Б.Тогаев Конимех тумани маҳаллаларида фаолият юритаётган расмий отинойилари "Отинойиларнинг касб эътикаси қоидалари" дан келиб чиқиб, Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг берган Низомий йўналишлари ва тавфсиялари асосида хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган диний ва миллий марака-маросимларидаги фаолиятларининг самарадорлигини ошириш", "Оилавий ажримларни олдини олиш, никоҳланувчи ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом оилавий муҳит яратиш", "Отинойилар тўй, марака-маросимларида касб маҳорати ва билим салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳанафий мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш" лозимлиги ҳақида такитлаб ўтдилар.Туман бош отинойиси Л.Бобоназарова отинойилар билан "Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий моддий кўмакка муҳтож хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш, улар билан профилактик суҳбатлар олиб бориш, раддия асосида тавфсия этилган мавзуларда хотин-қизлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, аёл-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишни олдини олиш", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш фарзандларни ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзуларида сўзлаб ўтди.Отинойилар маҳаллалар таркибида хотин-қизлар ўртасида кийиниш маданияти, сўзлашиш одоблари, юриш-туриши, ахлоқ-одоблари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навбаҳор тумани "Чорбоғгузар" маҳалласи Файз кўчасидан Супаркент кўчасига келин бўлиб тушиш арафасидаги қизимиз Д.Элмуродова ва унинг онаси О.Ҳайитова билан "Оила -муқаддас"," Оилада эр -хотин муносабатлари", "Қуда -андачилик одоблари" ҳақида суҳбат ўтказилди.Ёшларни Ватанга садоқатли, меҳр -муҳаббатли етук инсон қилиб тарбиялаш, миллий қадриятларни улуғлаш, оилада қайнона -келин муносабатларида муроса йўлини тутиш, оиладаги ижтимоий -маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир этувчи ҳолатларни бартараф ҳақида тушунтирилди.
Чорбоғгузар маҳалла отинойиси С.Жумаева.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
8.08.2023-йил Навбаҳор тумани "Қизилой" маҳалла фуқароси Азиза Ражабова турмуш ўртоғи Ражабов Санжаржонларнинг оилавий келишмовчиликлари маҳаллага қилган мурожаатларига кўра ўрганилиб, Ражабова Азизахонга маҳалла фаоли М.Рўзиева ва маҳалла отинойиси М.Очиловалар  оиланинг муқаддаслиги, ўрталаридаги 2- нафар  фарзандларини ватанга садоқатли, ота-онага жамиятга меҳр-муҳаббатли етук инсонлар қилиб тарбиялашлари, Оилада аёл кишини ўрни ва вазифалари, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида эрига итоаткор, қайнотасига хизматкор бўлиб, қарияларимизни дуосини олиш,  ҳурмат-иззатини жойига қўйиш ҳақида суҳбат ўтказдилар. Оила бошлиғи Ражабов Санжарга оиладаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлига салбий таъсир этувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган  Оилада эрнинг зиммасидаги бурч ва вазифалари тўғрисида суҳбат ўтказилди. Оиладаги келишмовчилик бартараф этилди.

Қизилой маҳалласи отинойиси Очилова Майрам.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 8 август санасида Кармана тумани Арғун мфй да яшовчи иккала оила "Қосим  Шайх" масжидига чақирилиб яраштирилди. Бунда туман бош отинойиси Ф. Мирзаева, вилоят Зўравонликка қарши кураш жамғармаси вакиллар, писихолог ва иккала томон хотин - қизлар фаоллари қатнашдилар.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 8.08-куни Навбаҳор тумани "Тошработ" маҳалласида ДИБҚнинг Навбаҳор тумани бош мутахассиси Ж. Сатторов, Навбаҳор тумани тарғибот гуруҳи раҳбари М. Шодиева, Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматовалар биргаликда "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида Тошработ маҳалласида ташкил этилган тадбирда Ёш авлодни ватанга муҳаббатли ва садоқатли қилиб тарбиялаш мақсадида: " Ёшларни ижтимоий тармоқлардан маданиятли фойдаланишлари учун маънавий тарбияни кучайтириш ва аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишидан огоҳ этиш учун "Хотин-қизлар нима сабабдан хорижга кетмоқдалар? мавзуларида суҳбат ўтказилди.

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навбаҳор тумани Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси С. Шарипова ва Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматовалар ҳамкорликда Гулустон маҳалласи Зиёкор кўчаси 47 уйда яшовчи фуқаролар Худойназаров Камол ва Раббимова Дилфузаларнинг келини ва ўғли билан юзага келаётган нотинчлик ва оилавий келишмовчилик сабабларини ўргандилар. Мурожаат қилувчиларга эр-хотин, қайнона-келинлар ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган бир қанча маслахатлар бердилар.Уларнинг муаммолари Гулистон маҳалласида келини ва ўғли иштирокида бартараф этишга келишилди.

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Зарафшон шаҳри."Кончилар"МФЙ  отинойиси О.Давронова  маҳалла хотин-қизлари билан суҳбатда ўтказди. Суҳбат "Оила муқаддас", "Оилада ўзаро бир-бирларига ҳурмат-иззат", "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш", "Аёлларда  маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат ва хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғояларини етказиш" тўғрисида, "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи" тўғрисида, "Оналар  ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли ва садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш" , оилавий тадбирлар, туй ва маракаларни  тартибга солиш,  уларни исрофгарчиликсиз, ихчам
ва миллий урф -одатларга мос равишда ўтказилиши кераклиги тўғрисидаги мавзуларда бўлиб ўтди.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш