Зарафшон шаҳри."Юлдуз"МФЙда жойлашган 19-уйда яшовчи хотин-қизлар билан маҳалла "Оқила аёллар" харакати аъзоси ҳамда маҳалла отинойиси Г.Рахимова хамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловида маҳалла хотин-қизларини кўтаринки руҳда қатнашишлари мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.
Бугун Истиқлол МФЙдаги 2-ДМТТда "Оилада маънавий-ахлоқий муҳитни барқарорлаштириш " ҳамда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва зўравонликка қарши курашиш шунингдек, соғлом турмуш тарзини янада ривожлантириш мақсадида шаҳар оила ва хотин қизлар бўлими ходимлари, шаҳар отинойиси, шаҳар тиббиёт бирлашмаси вакили ва маҳалла "Оқила аёллар " ҳаракати аъзолари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Навоий шаҳар Мурувват МФЙ да Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Коржикова Инна Ивановна билан учрашув бўлди. У ватанимиздаги катта ўзгаришлар ҳақида, аёлларимизга бериладиган имкониятлар ҳақида,таълим ва бошқа соҳалар тўғрисида гапирди. Отинойи Рўзиева Х 9 июлдаги ўтадиган сайловга маҳалладаги барча хонадон аҳли билан суҳбатлар олиб борилаётганлиги ҳақида гапирди. Отинойи Рўзиева Х.
08.07.2023йил Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова Бирлик мфй Тинчлик кўчаси 19-уйда яшовчи Ўтемуратов Фарҳод бобо хонадонида бўлиб, у ерда яшовчи аёл-қизлари билан "Хотин-қизларни мамлакатимизда, барча соҳаларда, шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар", "Оилавий тадбирлар, тўй ва маракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам ва миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш, турли бидъат-хурофотларга чек қўйиш", "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби, ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш", мавзуларида суҳбат олиб борилди.
Ғозғон шаҳар Гулистон маҳалла отинойиси Н.Бомуллаева Узоқова хонадонида бӯлиб "Қайнона - келин муносабатлари" ва "Шукроналик" мавзусида суҳбат ӯтказдилар.
Учқудуқ туман бош отинойиси О. Тўрақулова жорий йилнинг 8- июл санасида "Айтим" мфй аёллари ўртасида жума тезисларининг шу хафталик мавзуси билан таништирди." Шукроналик ва неъматлар қадри" мавзусида гапириб ўтди.
Навбаҳор тумани Қаровул тепа маҳалласида яшовчи М. опа ва Р. Т. ларнинг оилавий келишмовчилик сабаблари Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова, Қаровултепа МФЙ хотин-қизлар фаоли С. Рахмонова ва" Оқила аёллар ҳаракати" аъзолари томонидан ўрганилди. Бу масаланинг ечими маҳалла участка нозирининг қонун доирасида иш кўриши ва аёлнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан амалга ошириш лозимлигига бу масалани яна қайтадан кўришга келишилди.
Навбаҳор тумани "Бешрабод" маҳалласида яшовчи 3-нафар фарзанднинг онаси ижтимоий моддий кўмакка муҳтож Ачилова Мунирага 300 000 сўм эҳсон берилди.
Маҳалламизда яшовчи А. ая ўғли М. билан келишмаётганини айтиб маҳаллага мурожаат қилган. Раис Расулов Б. хотин-қизлар фаоли Умрзоқова М. отинойилар биргаликда оилани ўргандик. М. қаерда иш бўлса меҳнат қилиб кунлик пул топади, онаси қарилик нафақасида, келин ишламайди, фарзандлар мактабга чиқади. Келишмовчилик моддий етишмовчиликдан келиб чиқиши аниқланди. М. ни Бенкомбинатга ишга йўлладик, келинни тикув цехига ишга киришни айтдик. Уларга маъқул келди. Шу билан бир оила, она-бола келишмовчилиги бартараф этилди.
Хатирчи тумани "Зарафшон" мфй Отинойилари: Исломова Марзия ва
Ражабова Дилфуза.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги