25.07.2023йил Конимех тумани "Дўстлик" мфй Шароф Рашидов кўчаси "Мих Ота" жомеъ масжиди бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова туманда фаолият олиб бораётган расмий отинойиларнинг навбатдаги йиғилиш тадбирини ўтказди.Тадбирда "Маҳаллалар таркибида бўладиган оилавий тадбирлар, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, дафн этиш, ва ўтганлар хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги 2019 йил 14-сентябрда қабул қилинган Низомга ва ЎМИ нинг 2002 йил 28-декабр Фатвосига мувофиқ бидъат-хурофотларга чек қўйиш ва исрофгарчиликни олдини олиш", "Оилавий ажримларни олдини олиш", "Эрта турмуш ва яқин қариндошлар орасидаги никоҳни олдини олиш, салбий оқибатларини тушунтириш", "Никоҳланувчи ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом оилавий муҳитни яратиш", "Эр-хотин, қайнона-келинлар ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этиш", "Аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ этувчи маърузалар сонини кўпайтириш" лозимлиги тўғрисида бош отинойи Л.Бобоназарова сўзлаб ўтди. "Гулистон" мфй отинойиси Н.Жумаева "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи" тўғрисида, маҳалла тўй-маракалари, оилавий тадбирлар тўғрисида ўз фикрини билдириб ўтди.Бирлик мфй отинойиси Н.Нуракаева "Маҳаллалардаги хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби, ҳамда мотуридийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш" мавзусида ўз фикрини билдириб ўтди.
Навоий шаҳар "Лочин" мфй да ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш мақсадида хонадонлардан хабар олиниб, жиноятчиликни олдини олиш, ёшларни иш билан таъминлаш, кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш, тозалик ишларини амалга ошириш мақсадида суҳбат ўтказилди.
Отинойи М.Ҳайитова.
Навоий шаҳар "Ҳаёт" мфй да хотин-қизларни мамлакатимизнинг барча соҳаларида, шу жумладан диний- маърифий соҳада амалга оширилаётган ислохотлардан хабардор этиб бориш, оилавий тадбирлар, тўй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз ихчам ва миллий урф- одатларга мос равишда ўтказилишига амалий -услубий жиҳатдан фаол кўмаклашиш, ажримларни олдини олиш, қайнона -келин, эр ва хотин муносабатлари тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Отинойи Ҳ.Мавлонова.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги