







Ассаламу алайкум бугун қабул кунида келган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди, саволларига жавоб бериб тегишли маслахат берилди. Қизилтепа тумани Хўжа жалол мфй имом хатиби Н. Нарзиев




Навоий шаҳар "Орзу" мфй биноси худудида жойлашган Ғалаба шох кучаси 81а/44 яшовчи З. Қаландарова ва унинг Гулистон мфй да яшовчи турмуш ўртоғи Ф. Бўриевларнинг оилавий келишмовчилиги мухокама этилди, яраштириш учун муддат берилиб,
Навоий вилояти бош отинойиси У.Холовалар алохида сухбат ўтказилиши белгилаб олинди.




ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йил 23 август куни Зарафшон шаҳрида ижтимоий - маънавий муҳит"ни соғломлаштириш мақсадида шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, шаҳар Дин ишлари бўйича бош мутахассис А.Хамдамов хамда шаҳар бош отинойиси Л.Мутахаровалар билан ҳамкорликда Зарафшон шаҳар 7-сонли мусиқа ва санъат мактабининг раҳбар ва ишчи ходимлари ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда ёшларимизнинг турли радикал ғоялар таъсирига тушиб қолаётгани, турли сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали нохолис маълумотлар олиб, онги заҳарланаётгани хавотирли экани, бунинг олдини олиш учун ота-оналар фарзандлар тарбиясига янада эътиборлироқ бўлиши лозимлиги, аёллар ўртасида мутаассибликни олдини олиш тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, тадбир сўнгида тинчлик-осойишталикни қадрига бориш ҳамда билиб-билмай ижтимоий тармоқлар таъсирида тўғри йўлдан адашганлар акс этган ҳужжатли филм намойиш этилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги