



ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш, хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти, миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш, оила муқаддас даргоҳ, унда оила аъзоларини ўрни, унда эр ва хотиннинг бурч вазифалари, диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби, мотуридийлик таълимоти асосида, миллий ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш, қизларимиз тарбияси, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш,, шукроналик тўйғусини уйғотиш, тўй ва марака маросимларни қисқартириш, бидъат хурофотларни олдини олиш, исрофгарчиликка чек қўйиш каби масалалар бўйича маърузалар қилинди.Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга кераклича жавобларни олдилар

Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова "Шўртепа" мфй Тўқманғит кўчаси 29-уйда яшовчи Тўраев Нарбек ака хонадонида бўлиб, у ерда яшовчи аёллар билан "Аёлларда маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат-хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғоялари", "Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитга таъсир қилувчи фолбинлик, азайимхонлик, сеҳр-жоду қилиш, хотин-қизлар томонидан содир этилаётган миллий ва диний қадриятларга тўғри келмайдиган кийиниш маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларидаги турли хил салбий ҳолатлар" мавзуларида суҳбат олиб борилди.


Конимех тумани "Дўстлик" мфй отинойиси О.Қўзиева Шўртепа мфй Шўртепа кўчаси 63-уйда яшовчи Муликова Света ая(бемор, 83 ёшда) хонадонида бўлиб, онажон ва келини Раъно Фармонова билан "Шукроналик", "Хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзуларида суҳбат олиб бордилар.

Конимех тумани "Юксалиш" мфй отинойиси Ҳ.Темирова Юксалиш мфй Кенегес қишлоғида яшовчи аёллар билан "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи", ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш", "Аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ бўлиш" мавзуларида суҳбат олиб борди.

Навоий шаҳрида жойлашган "Саҳоват деҳқон бозори" да ҳамда, "Буюм" бозорида Дўстлик мфй отинойиси Сувонова Шоира "Садоқат" ва "Холислик" мавзуларида маъруза ўқидилар.

Зарафшон шаҳар "А.Навоий" мфй 1-12-12-уйда яшовчи Исмоилов Умид ва Исмоилова Дилрабо оиласидаги келишмовчилик, маҳалла фаоллари ва шаҳар отинойиси Г.Рахимова томонидан ўрганиб чиқилди.
Отинойи томонидан ёшларга оила муқаддаслиги, эр-хотиннинг вазифалари тушунтирилди.
Ярашиш учун мухлат берилди.

Учқудуқ тумани "А.Навоий" мфй отинойиси М.Сафарова " Йўлчилар " мфй да яшовчи аёллар билан "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотуридийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш",
"Аёлларда маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат ва хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғояларини етказиш",
"Хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор этиб бориш" тўғрисида сухбатлашди.

Жорий йилнинг 25.07.2023 санасида "Ёшлар маркази"да Нуроний жамғармасининг навбатдаги йиғилиш ташкил этилди.Бунда "Нуроний " жамғарма раиси И .Рахимов, туман бош отинойиси О Тўрақулова, хотин-қизлар фаоли, "Оқила аёллар" ҳаракати азолари ва маҳалла кайвонилари иштирок этишди. Йиғилишда, "Қайнона келин муносабатлари ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга муҳаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш, хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти, миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш, оила муқаддас даргоҳ, унда оила аъзоларини ўрни, диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби, мотуридийлик таълимоти асосида, миллий ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш,, шукроналик тўйғусини уйғотиш, тўй ва марака маросимларни қисқартириш, исрофгарчиликка чек қўйиш каби масалалар бўйича маърузалар қилинди.

Зарафшон шаҳар "Наврўз" мфй 12-33-25 хонадонда яшовчи Шарипов Умид ва Ҳайдарова Фотима оиласида келиб чиққан муаммо сабаби маҳалла хотин-қизлар фаоли ва отинойи С. Аҳамиятова томонидан ўрганиб чиқилди.

Зарафшон шаҳар А.Навоий мфй раиси Н.Эгамбердива ва маҳалла отинойиси М. Мелиева ҳамкорликда маҳаллада Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида А.Навоий мфй да яшовчи хотин-қизлар ўртасида "Ўз жонига қасд қилиш", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи", "ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш", "Аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ бўлиш", "Ажримларни олдини олиш ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилаларга тўғри тушунча бериш" мавзусида сухбат олиб борилди.

Навоий шаҳар Умид қўрғони "Хончорбоғ" мфй да Низомий 78-уйда яшовчи куёв Турсинбоев Сардор, келин Анварова Гулнозларнинг оилавий жанжаллари сабабини ўрганиб чиқилди. Маҳалламиз жамоаси билан ёш оилага кераклича маслахат бердик, оила яраштирилди.
"Хончорбоғ" мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.


Навбаҳор тумани, Ўзбекистон маҳалласида Навбаҳор тумани Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Т. Эргашева, сектор раҳбари Ф. Эргашев, туман бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматовалар биргаликда нотинч бўлиб ажрим ёқасида турган оилалардан:
1.Ўзбекистон маҳалласида яшовчи:
Абдихолиқов Жавлон ва Қурбонова Мафтуна.
2.Бурқут маҳалласида яшовчи: Суюнов Хуршид ва Муродова Кумуш
3.Янгийўл маҳалласида яшовчи:
Бакиев Аваз
Тўхтамишева Юлдузларнинг оилавий келишмовчилик сабаблари ўрганилди.
Натижа: Икки нафар оила: Абдиҳолиқовлар ва Суюновлар оилаларининг аъзолари тўлиқ бўлмаганлиги сабабли қайта кўриб чиқишга келишилди.
Бакиевлар оиласи яраштирилди.